Мазкур китоб муаллифнинг «Саодатга элтувчи билим» асарининг узвий ва мантиқий давоми бўлиб, унда асосан ўта мураккаб ва бағоят сирлилиги туфайли метафизика, метафилософия, парапсихология каби фанлар томонидан энг кам ўрганилган мавзу – руҳ сирлари ҳақида сўз юритилади.Ундан ташқари бу китобда бутун Борлиқнинг бунёд этилиш тарихи ва сабаблари, шу жумладан, инсоннинг яратилиши ва унинг дунё ҳаётида тутган ўрни, бажариши керак бўлган вазифалари, ҳаёт сирлари, турли-туман мавҳумотлар, муаммолар, фоний ва боқий дунё муносабатлари, сирларнинг ичида энг сирлиси бўлган вақт ва замоннинг моҳияти, уларнинг қай тарзда яратилганлиги, эзотерик билимлар ва бизга жуда ғалати туюладиган, «ақл бовар қилмайдиган» бошқа ғаройиботлар ҳақида мантиқий гипотезалар асосида фикр юритилади.Шунингдек, ушбу китобда сайёрамизда кўзимизга кўринмай, биз билан бирга ёнма-ён яшаётган, ҳаётимизга маълум даражада таъсир қилиб турадиган онгли мавжудотлар, бошқа оламлардаги ҳаёт ва ҳоказолар ҳақидаги инсоният тарихида оламшумул аҳамиятга эга бўлган Само хабарлари ҳам ўз ифодасини топган.Китоб файласуфлар, руҳшунослар, тарихчилар, педагоглар, табиатшунослар, бакалавр ва магистрларга, шунингдек, жамиятимизнинг фикрловчи, комилликка ва тараққиётга интилувчи илғор кишиларига мўлжалланган.
Шеър — руҳият тадқиқи, туйғулар тасвири. Унда озод ва покиза кўнгилнинг гоҳ майин, гоҳ нолакор, гоҳ ўтли, гоҳ мунгли манзараларини кўришингиз мумкин. Ушбу манзумада ана шу туйғулар мусаввири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг сўнгги йилларда ва вафотидан олдин ёзилган шеърлари жамланган.Ўйлаймизки, ушбу тўплам шеърият ихлосмандларига муносиб туҳфа бўлди.
Бу дунё – маҳобатли курашлар дунёсидир. Азал-азалдан тун ва кун, эзгулик ва ёвузлик, нур ва зулматнинг муттасил жанг қилиб келиши ва бу жанг доимий давом этиши қадимий муқаддас битикларда ҳам уқтирилган. Бу курашнинг ғоят авжга чиққан онлари, хусусан табиатда кунботар чоғи – талош палласи дейилади. Бундай пайтда бутун борлиқ ваҳмкор, сирли сукунатга чўкади, шамол ҳам гўё овлоқ унгурларга бекиниб олади. Бундай лаҳзаларда ҳатто беморлардан ҳол сургани борилмайди, илоҳий оятлар ўқилмайди дейдилар.Лекин инсон ҳамиша умид билан яшайди, нурнинг, эзгуликнинг, адолатнинг тантанасига ишонади. Шоир талош палласининг бу зиддиятли фалсафасидан некбин хулосалар чиқаради:Тонгда қайтурман деб, умидга тулибФалак пучмоғига чекинар Қуёш.Энди маржон-маржон юлдузлар бўлибСамо яноғида ялтирайди ёш.
Abdulla Qahhor hikoya janrida juda katta muvaffaqiyat qozongan.Uning har bir hikoyasi ixchamligi, ta'sirchanligi, tasvirning hayotiy va tabiiyligi, tili otkir, shirali va jozibaliligi bilan o'ziga xos.Ushbu kitobdagi hikoyalarda odamlar orasida uchrab turadigan illatlar, o'tmishda hukm surgan ijtimoiy adolatsizlik, o'sha davrdagi ayrim amaldorlarning kirdikorlari ba'zan hajv yo'li bilan, ba'zan esa o'quvchi qalbini larzaga solarli voqealar asosida tasvirlangan.Kishilarning dard-u quvonchlari, orzu-armonlari umuman, hayotning og'riqli nuqtalarini teran nigohi ila tasvirlagan yozuvchi asarlarini o'qib, so'zning qudratini yana bir bor his etasiz, aziz o'quvchi.
Кўплар адабиётни, шеъриятни гулзорга, гўзал бир чаманзорга, бўстонга менгзашади. Дарҳақиқат, бадиият, айниқса, шеърият ташриф буюрган ҳар бир қалбда гулчечаклар унади…Мен эса адабиётни чексиз уммонга қиёслайман… ташна диллар ундан қониб-қониб сув ичади, ўша қалб тўрида очилган чечаклар ҳам… Бу уммоннинг сувидан баҳра ола билган ҳар бир дил покиза, руҳият сокин, кўнгил сарҳуш, фикр эса теран бўлади.... Адабиёт уммони узра оқ елканли, оппоқ байроқли кичик бир қайиқ сузиб бормоқда. Ана шу қайиқчанинг бир четида менинг ҳам бор эканлигим учун Оллоҳга беадад шукроналар айтаман. Мен бу уммонни борлиғи билан қалбимга жо қилгим келади. Бунинг чораси эса битта — Ўзни уммон бағрига отиб,шу уммоннинг бир парчасига айланмоқдир. Бу йўлда яратган эгам, ўн саккиз минг олам сарвари мададкор бўлса…Оҳ, бу уммон бағрига ғарқ бўлмоқ нақадар улуғ бахт, нақадар лаззат…
Mazkur kitob muallifining ko'ngil tubidagi izhorlari, dil tug'yonlari jamlanmasining shå'riy shaklidir. O'qiganingiz sari fikrlarining tåranligiga, samimiyligiga guvoh bo'lasiz. Yurakdan boshlangan bu jilg'alar, albatta, ertangi kunda daryoga, dångizga aylanadi va to'lqinlari bilan muxlislarini qalbiga urilib turadi.
Ижодкор Ғулом Жўра ўз ички руҳий товланишларини шеърий усулда ифода этишининг илдизи халқ оғзаки ижоди ва мозийнинг минг йиллик мумтоз шеъриятига бориб тақалади. Мазкур «Гул уфори» тўпламидан ўрин олган шеърларда Ватан, халқ ва муҳаббат мавзулари тимсоллар орқали қаламга олинган. Ижодкор асарларида поэтик фикрни янги назмий тимсолларда инъикос эттиради. Шеърлардаги мағзи тўқ ташбеҳлар уларнинг бадиий жозибаси, гўзаллиги ва бўёқдорлигини оширган. Мазкур тўпламдан ўрин олган ҳар бир шеър тилининг соддалиги, ҳаётийлиги, маъно таровати билан кўркам.
"Maktabgacha ta'lim menejmenti" fani dasturga muvofiq tayyorlangan. O'zbekistonda maktabgacha ta'lim taraqqiyoti, ijtimoiy maktabgacha ta'lim tashkilotlarini tashkil etish, rivojlangan mamlakatlarda maktabgacha ta'lim tizimning o'ziga xosligi, maktabgacha tadimni rivojlantirish va moliyaviy ta'minlash, rejalashtirish, binolami loyihalashtirish, davlat, nodavlat maktabgacha ta'lim tashkilotlarini tashkil etish, tashkilot rahbariga qo'yilgan talablar, uslubchining metodik ishlarga rahbarligi, pedagogik kengash, nazorat qilishning usul va uslublari, metodik ishlar, «Metodist maktabi» xonasining ish mazmuni va ta'lim tizimiga doir hujjatlar, ko'rsatmalar haqidagi madumotlar berilgan.