Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Қуш суфраси

    Али Окбош

    E'tiboringizga turk bolalar she'riyatining atoqli namoyandasi Ali Oqbosh qalamiga mansub she'rlar to'plamini havola qilyapmiz. «Qush sufrasi» deb nomlangan to'plamda bolalarning quvonchlari, o'y-xayollari, orzulari, atrof-olam haqidagi o'ziga xos qarashlari shoirning chuqur tafakkuri, teran taxayyuli va ilhomi vositasida samimiy bayon etilgan.

    Кўзимдаги сўзлар

    Али Окбош

    Али Оқбош замондош турк шеъриятининг забардаст вакилларидан биридир. Унинг шеърларида ўз халқининг, ватанининг ҳаёти ва руҳи теран, дардли, туйғули мисраларда самимий акс эттирилган. Шоир ижодида қардош туркий халқлар мавзуси ҳам алоҳида ўрин тутади, унинг шеърларини ўқиркансиз, на фақат Туркиянинг, балки бутун туркий оламнинг гўзал ўлкалари, шонли тарихи, бой маданияти ва маънавияти, улуғ шахсларининг дардкаш қалби, курашчан ва ҳаётсевар руҳи билан ҳам танишасиз.Шоирнинг ўзбек тилида нашр этилаётган бу китобига унинг сўнгги йилларда яратилган «Кўчаётган турналар» «Сентябр таронаси», «Авлиёлар даргоҳида» тўпламларидан таржима қилинган шеърлар киритилди.

    Соғлом кўзлар учун 36 ва яна 6 қоида

    Александра Лазук

    Кўз инсон танасидаги энг нозик аъзо. Дунё гўзалликларини кўриш, завқланиш учун уни ҳам ўзига хос парваришлаш зарур. Бунда кўзга зарурий озуқаларнинг етиб келиши учун овқатланиш тартибига риоя қилиш, шу билан бирга махсус машқларни бажариш, уқалаш ишларини олиб бориш ва ҳатто ванналар ташкил этиш талаб этилади. Мазкур китобда кўз билан боғлиқ ҳамма масалалар қамраб олинган – кўзнинг қайси касалликларида қандай табиий усулларни қўллаш, кейинчалик муаммолар юзага келмаслиги учун нималар қилиш кераклиги батафсил ёритилган. Мутахассисларнинг тавсия ва маслаҳатлари жамланиб, ўзига хос бир бутунликни пайдо қилганки, ҳар бир кўрсатма алоҳида-алоҳида 1,2, … ва ҳоказо қоидалар билан тушунтириб борилади. Ҳар бир бўлим сўнгида муаллиф кўз саломатлигини асраш қанчалар муҳимлигини ва кўришда бирон ўзгариш сезилган заҳоти дарҳол шифокорга учрашишни қайта-қайта таъкидлайди.Китоб ўзини ўзи даволашга чақирмайди, балки кўз аъзоси, кўз касалликлари, уларнинг пайдо бўлиши ҳақида маълумотлар беради.

    Бошқарув қарорлари қабул қилишнинг замонавий усуллари ва раҳбар масъулияти

    Актам Холов

    Мазкур монографияда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг замонавий усуллари, самарадорлигини баҳолашга доир қарашлар, ёндашувлар ва унда раҳбар масъулиятини ошириш масалалари таҳлил этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг раҳбар масъулияти ҳақидаги фикрлари ва қарашлари, самарали қарор қабул қилишнинг ишлаб чиқаришга таъсири каби масалалар ўрганилган. Шунингдек, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак» номли асарида илгари сурилган концептуал ғояларга таянилган.Монография академия тингловчилари, давлат ва жамият бошқаруви соҳасида фаолият юритаётган раҳбар ва бошқарув кадрлари, тадқиқотчилар, талабалар ҳамда бошқарув қарорлари ижросини таъминлашда раҳбар масъулиятини ошириш масалалари билан қизиқувчи кенг жамоатчиликка мўлжалланган.

    Иқтисодий хавфсизлик

    Акмал Абдувохидов

    Ўқув қўлланмада миллий хавфсизликнинг таркибий қисми бўлган иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари, шахс, корхона (фирма) ва бутун мамлакатнинг иқтисодий манфаатларига таъсир этувчи таҳдидлар ҳамда уларнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизм-лари, восита ва усуллари баён этилган.

    Менежмент (малака ошириш курсларининг тингловчилари учун)

    Акмал Абдувохидов

    Менежмент фани бўйича ўқув-услубий қўлланма мазкур фанни ўқитиш борасида ишлаб чиқилган ўқув-меъёрий ҳужжатлар асосида тайёрланган бўлиб, ҳудудларда ташкил этилган академия филиалларида малака ошириш курсларида таҳсил олаётган тингловчилар учун мўлжалланган.Ўқув-услубий қўлланма фан бўйича маъруза, амалий машғулотлар ва тренингларда тингловчилар томонидан бажариладиган турли хил амалий топшириқлар ва тест саволларини ўз ичига олган. Ўқув-услубий мажмуа малака ошириш курслари тингловчиларининг назарий ва амалий билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Буржлар ва пуллар

    Акбар Фатхуллаев

    Сиз буржлар тўғрисида кўп ўқигансиз. Бундай манбалар орқали турли-туман маълумотлар ҳавола этилади. Буржларнинг молиявий, иқтисодий сохага оид мутаносиблиги ҳақида эса ҳали тўла-тўкис билмасангиз керак. Қўлингиздаги китоб ана шу ҳақда маълумот беради. Сиз нафақат буржлар ва пуллар ўртасидаги синоатни, балки кўп ёки кам даромад топиш, омадга эришиш, муваффақият қозониш, фаровон ҳаёт сари интилиш, дунёқарашни ижобий томонга ўзгартириш, яхшилик қилиш, ҳиммат кўрсатиш борасида энг қизиқарли манбага эга бўласиз. Ҳаётда ўз кучи билан зафар қучган инсонларнинг ҳаёти, фаолияти ва тамойиллари билан танишиб, улкан таассурот оласиз.Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    Нажот кемаси

    Акбар Мирзо

    Iste'dodli ijodkor Akbar Mirzoning «Sadoqat» va «Najod kemasi» deb nomlangan qo'sh qissasi odamiylikning inja tuyg'ulari – vijdon, sadoqat, muhabbat va armon haqidadir. Inson bu hayotda yashar ekan, u shu hayotning quvonchu-tashvishlariga, g'am-anduhlariga birdek daxldorligini har qadamda his etib turishi kerak. Shu daxldorlik hissi bilan yashayotgan oddiy o'qituvchi Dilmurodning kelajakka befarq emasligi, shu yo'ldagi maqsad-maslaklari; notanish kishi – Bo'rivoyning achchiq qismati, afsus-nadomatga to'la ruhiy kechinmalari qo'sh qissaning mazmun-mohiyatini belgilaydi va o'ylaymizki, ushbu qissa qahramonlarining umr yo'li, ularning boshidan kechirganlari Siz aziz o'quvchilarni befarq qoldirmaydi.

    Аёзи чўзилган баҳор

    Акбар Мирзо

    Buyuk maqsadlar bilan Toshkentga rassomlikka o'qish uchun kelayotgan Elyor nega qamoqqa tushibqoldi? Hali tug'ilmagan norasida nechun bevaqt nobud bo'ldi? Sevgi-muhabbat nima o'zi: baxtli hayot kechirishmi yoki azob uqubatga duchor bo'lishmi?Qissani o'qib, chigal taqdirlarda aks etgan voqealarning hayotiy chiqqanligiga amin bo'lasiz.