Абдулхай Абдурахмонов

Список книг автора Абдулхай Абдурахмонов



    Ватан ҳақида билганларимиз, билмаганларимиз

    Абдулхай Абдурахмонов

    Ватанимиз Ўзбекистон ва унинг пойтахт шаҳри Тошкент ҳақида ҳар ким нималарнидир билади ва табиийки, нималарнидир билмаслиги ҳам мумкин.Мазкур китобда Тошкент шаҳри, Республикамиз вилоятлари ҳамда давлатимиз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси ҳа­қида энг зару­рий, умумий маълумотлар билан бирга, ҳудудимизда милоддан олдин ва кейинги мавжуд давлатлар, ҳукм сурган сулолалар, мамлакатимиз пойтах­ти Тошкент шаҳри, вилоятлар тарихи, уларнинг ташкил топиши, муста­қилликка эришиши ва ҳозирги кунгача бўлиб ўтган энг муҳим тарихий воқеалар, асосан, хронологик тартибда баён қилинди. Жумладан, китобда республикамиз ҳудуди, аҳолиси, кўчалари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг 505 та маҳалласи ҳақида ва яна бир қатор маълумотлар берилди.Китобнинг охирги IV «Кашкул» қисмида ҳар бир кишига ҳаётий қўл­ланма бўлгудек қизиқарли воқеа, қисса ва ҳикоялар, ҳикматлар ўрин олган.Ушбу илмий-оммабоп китоб вилоят ва шаҳар ҳокимиятлари, вазир­ликлар ва бош­қа давлат идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари, кутуб­хоналар ходимлари, лицей, коллеж, институт, университет ўқитувчи ва талабаларига, умуман, кенг китобхонларга мўлжалланган.

    Руҳ сирлари

    Абдулхай Абдурахмонов

    Мазкур китоб муаллифнинг «Саодатга элтувчи билим» асарининг узвий ва мантиқий давоми бўлиб, унда асосан ўта мураккаб ва бағоят сирлилиги туфайли метафизика, метафилософия, парапсихология каби фанлар томонидан энг кам ўрганилган мавзу – руҳ сирлари ҳақида сўз юритилади.Ундан ташқари бу китобда бутун Борлиқнинг бунёд этилиш тарихи ва сабаблари, шу жумладан, инсоннинг яратилиши ва унинг дунё ҳаётида тутган ўрни, бажариши керак бўлган вазифалари, ҳаёт сирлари, турли-туман мавҳумотлар, муаммолар, фоний ва боқий дунё муносабатлари, сирларнинг ичида энг сирлиси бўлган вақт ва замоннинг моҳияти, уларнинг қай тарзда яратилганлиги, эзотерик билимлар ва бизга жуда ғалати туюладиган, «ақл бовар қилмайдиган» бошқа ғаройиботлар ҳақида мантиқий гипотезалар асосида фикр юритилади.Шунингдек, ушбу китобда сайёрамизда кўзимизга кўринмай, биз билан бирга ёнма-ён яшаётган, ҳаётимизга маълум даражада таъсир қилиб турадиган онгли мавжудотлар, бошқа оламлардаги ҳаёт ва ҳоказолар ҳақидаги инсоният тарихида оламшумул аҳамиятга эга бўлган Само хабарлари ҳам ўз ифодасини топган.Китоб файласуфлар, руҳшунослар, тарихчилар, педагоглар, табиатшунослар, бакалавр ва магистрларга, шунингдек, жамиятимизнинг фикрловчи, комилликка ва тараққиётга интилувчи илғор кишиларига мўлжалланган.

    Саодатга элтувчи билим, 1 китоб, 2 қисм

    Абдулхай Абдурахмонов

    "Илоҳий, муқаддас китоблар ва дин".Ҳамма — диний, дунёвий илм соҳиблари ва кенг омма учун бирдек қадрли бўлган, ҳаёт, дин, фалсафа, маънавият, маърифат ҳақида дастлабки тасаввур ва тушунчалар берувчи, ўзига хос адабий жанрда ёзилган, барча илмлар пойдевори бўлган, ушбу кенг қамровли қомусий, фалсафий, дидактик асар муаллифи — Ватанимиз равнақи, истиқболи ривожига ҳисса қўшувчи, халқнинг бахт-саодати ҳақида қайғурувчи, журналистлар «амалиётчи олим» дея таърифлаган фидойи инсон — Абдулҳай Абдураҳмоновнинг бу китоби ҳар бир хонадонда ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди, деб умид қиламиз. Китобнинг иккинчи қисми «Илоҳий, муқаддас китоблар ва дин» деб номланган бўлиб, унда еттинчи фаслдан 11 фаслгача илоҳий ва муқаддас китоблар ҳамда динлар ҳақида сўз боради.

    Саодатга элтувчи билим, 1 китоб, 1 қисм

    Абдулхай Абдурахмонов

    Ҳамма — диний, дунёвий илм соҳиблари ва кенг омма учун бирдек қадрли бўлган, ҳаёт, дин, фалсафа, маънавият, маърифат ҳақида дастлабки тасаввур ва тушунчалар берувчи, ўзига хос адабий жанрда ёзилган, барча илмлар пойдевори бўлган, ушбу кенг қамровли қомусий, фалсафий, дидактик асар муаллифи — Ватанимиз равнақи, истиқболи ривожига ҳисса қўшувчи, халқнинг бахт-саодати ҳақида қайғурувчи, журналистлар «амалиётчи олим» дея таърифлаган фидойи инсон — Абдулҳай Абдураҳмоновнинг бу китоби ҳар бир хонадонда ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди, деб умид қиламиз. Мазкур асар 2 китоб ва 5 қисмдан иборат. Унинг биринчи қисми Оламнинг яратилиши, пайғамбарлар ва азиз авлиёлар ҳақидаги маълумотларга бағишланган.

    Саодатга элтувчи билим, 2 китоб

    Абдулхай Абдурахмонов

    Инсон бу дунёга бир марта келади ва у табиатан бахт-саодатга интилиб яшайди. Китоб шу мақсадни рўёбга чиқармоқчи бўлган инсон ҳаётда қандай яшаши кераклиги хусусида- ги қонун-қоидалар ҳақида ҳам баҳс юритади. Китобхонларнинг аксарияти ҳар бир комилликка интилувчи шахс ким бўлишидан, қайси илмни эгаллашга киришишларидан қатъи назар, ишни барча билимлар пойдевори бўлмиш мазкур китобни ўрганиб чиқишдан бошласа, мақсадга мувофиқ бўлур эди, деб ҳисобламокдалар.Ушбу китоб дунёвий, диний билимларни ўрганаётганлар — олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, лицей, академик лицей, коллеж, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва муаллимлари ҳамда диний таълим олаётган барча илми толиблар ва мударрисларга «Маънавият асослари», «Ахлоқшунослик», «Диншунослик», «Маданиятшунослик», «Ҳуқуқшунослик», «Фалсафа», «Педагогика», «Социология», «Ўзбекистон тарихи» ва бошқа ижтимоий, гуманитар фанларни ўрганувчилар учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланмаси сифатида тавсия этилган.Шунингдек, бу қомусий дидактик асар жамиятимизнинг барча қатламлари, ёшлар ва катталар — кенг китобхонлар оммасига ўзларининг ижтимоий, маданий, руҳий ва маънавий дунёқарашларини янада кенгайтиришлари учун дастлабки манба бўлиб хизмат қилади.