Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Маданиятшунослик

    Абдухолик Мингноров

    Ushbu o'quv qo'llanma Toshkent moliya institutining barcha bakalavriyat yo'nalishlari uchun o'quv rejasi va dasturiga muvofiq ishlab chiqildi.Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi qoshidagi «Gumanitar fanlar ta'lim yo'nalishi» bo'yicha o'quv – uslubiy komissiya majlisining 3-sonli bayonnoma qaroriga binoan ekspertizaning ijobiy xulosasi asosida chop etishga tavsiya etilgan.

    Туркистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг миллий матбуотда ёритилиши

    Абдухолик Мингноров

    Ushbu monografiya Turkistonning 1917–1918 yillar tarixini o'rganishda muhim bo'lib, unda o'sha yillarda taraqqiyparvar ziyolilar tomonidan chop etilgan milliy matbuot materiallari asosida Turkistondagi milliy-siyosiy tashkilotlarning faoliyati, ularning o'zaro aloqalari, ya'ni Turkistonning o'sha davrdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlari haqida keng va atroflicha ma'lumot beriladi. Arab imlosidagi eski o'zbek yozuvida nashr etilgan bu ma'lumotlar mohiyatan qimmatlidir. Ular keng kitobxonlar ommasi e'tiboriga havola etilmoqda.

    Абдуҳамид Парда. Танланган асарлар. 7-жилд. Мақолалар

    Абдухамид Парда

    Таниқли шоир ва таржимон Абдуҳамид Парда адабий жараённи ҳам жиддий кузатиб боради. Танланган асарларнинг еттинчи жилдидан унинг қаламига мансуб ўзига хос адабий ўйлар, тақриз ва танқидий мақолалар жой олган. Мақолалар уч бобга ажратилган бўлиб, уларда туркий адабиёт асосчиси, мутафаккир шоир Юсуф Хос Ҳожибнинг қомусий достонидан бошлаб, эндигина адабиёт майдонига кириб келаётган ёш шоирлар ижодига оид мулоҳазалар ҳам баён қилинган.

    Абдуҳамид Парда. Танланган асарлар. 3-жилд. Таржималар

    Абдухамид Парда

    Таниқли шоир Абдуҳамид Парда Танланган асарлари учинчи жилдидан асосан жаҳон шеъриятидан қилган таржималари жой олган. Шунингдек, мазкур тўпламдан машҳур адибларнинг эссе, мақола ва хатлари ҳамда улар билан адабий суҳбатлар таржималари ҳам ўрин олган.

    Абдуҳамид Парда. Танланган асарлар. 6-жилд. Зардушт нидоси

    Абдухамид Парда

    Абдуҳамид Парда Танланган асарларининг олтинчи жилдида олмон файласуфи Фридрих Нитшенинг «Зардушт нидоси» достонининг шеърий таржимаси жой олган.Ф. Нитше мазкур асарини насрий достон, деб атаган. Бинобарин, А. Парда ҳам шарқона достончилик анъаналарига амал қилган ҳолда мазкур достонни шеърий таржима қилган.Таржимон буюк файласуф мулоҳазаларига хос тафаккур теранлиги ва шоирона жўшқинликни шеърий сатрларда ифодалашга ҳаракат қилган.

    Абдуҳамид Парда. Танланган асарлар. 5-жилд. Дўстнома достонлар

    Абдухамид Парда

    Абдуҳамид Парда Танланган асарларининг бешинчи жилдидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб, олим ва таржимон, шоирнинг дўсти марҳум Ғулом Каримийга бағишланган «Дўстнома» достони жой олган.Шоир дўсти Ғулом Каримий тимсолини гавдалантириш билан бирга замондошлари қиёфасини ҳам яратган ҳолда давр нафасини ифода этади.Достонга, шунингдек, шоирнинг устозлар ва қаламкаш дўстларига бағишланган ҳазил тўртликлари ҳам киритилган.

    Абдуҳамид Парда. Танланган асарлар. 4-жилд. Достонлар

    Абдухамид Парда

    Абдуҳамид Парда асарларининг тўртинчи жилдидан халқимизнинг икки даҳо фарзанди – соҳибқирон Амир Темур ва Алишер Навоийга бағишланган достонлар жой олган. Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган достонда тарихий воқеалар шоирона изчил баён қилинган. Алишер Навоийга бағишланган достон эса ўзига хос услубга эга. Ҳар икки достонда келтирилган қатор ривоятлар уларнинг салмоғини яна ҳам оширган.

    Абдуҳамид Парда. Танланган асарлар. 2-жилд. Номалар

    Абдухамид Парда

    Абдуҳамид Парда танланган асарлари иккинчи жилдидан шеърий бағишловлар ва номалар ўрин олди. Бинобарин, шеъриятнинг қатор жанрларида қалами ўткир ва равон шоир – давлат ва сиёсат арбоблари, маданият ва санъат намояндалари ҳақидаги бағишлов-достонлар муаллифи.Мазкур назмий бағишловларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, шоир гоҳ жиддий, гоҳ ҳажвий йўсинда асар қаҳрамони хислатлари ва фаолиятига оид лавҳаларни баён этар экан, лирик чекинишлар тарзида ўзининг олам ва замон, жамият ва инсон, ижод ва саодат ҳақидаги теран мушоҳадаларини жарангдор ва залворли сатрларда ифодалайди.Шоирнинг айрим бағишловлари вақтли матбуот нашрлари ва шеърий тўпламларда эълон қилинган.

    Ландшафтли қурилиш

    Абдухалил Кайимов

    Дарсликда Ландшафтли қурилиш фанининг назарий қисми бўйича маъ­рузалар ўтказиш бўйича тавсиялар келтирилган. Дарсликдаги маълумотлар фан­нинг барча назарий аспектларини қамраб олган.Дарсликда ландшафт ҳақида тушунча, ер шарининг ландшафтли муҳити, унинг морфологияси, структураси ва ландшафт компонентлари ва уларни юзага келтирувчи омиллар, ландшафт компонентларини геологик структураси, иқлим, гидросфера ва эдафик омилларни ландшафт шакллантирувчи роли, ўрмон ланд­шафти ва унинг рекреацион аҳамияти, ўсимлик ва хайвонот дунёсининг ланд­шафтдаги роли каби маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари дарсликда ландшафтли қурилиш тарихи, замонавий ландшафтшунослик, унинг анъаналари, ландшафтли қурилишида дарахтлар ва буталар композицияси, ландшафт компози­цияси воситалари, пейзаж композицияси, ландшафт объектларини лойиҳалашти­риш, уларни лойиҳа олди баҳолаш, шаҳарсозликда ландшафтли қурилиш, сув хавзалари ва йўл чеккаларида ландшафтли муҳит шакллантириш каби ландшафтли қурилиш фанининг муҳим жиҳатлари очиб берилган.Ушбу дарслик Республикамиз қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари ва коллежларининг ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш, архитектура-қурилиш ва биология йўналишлари талабалари ҳамда ўрмон хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш-ободончилик мутахассислари учун мўлжалланган.