Шарқда тўрт буюк халифа — чаҳорёрларнинг тарихи тилдан-тилга ўтиб достон бўлиб келган ва кўп ривоятлар тарқалган. Шарқшунос олим Абдусодиқ Ирисов қаламига мансуб ушбу рисолада ана шу тўрт буюк сиймо хусусида ҳикоя қилинади.
Kasb-hunar kollejtarining o'quvchilariga ino'ljallangan ushbu darslik «Ona tili va adabiyot» namunaviy o'quv dasturi asosida yaratildi. Darslikning «Ona tili» qismi umumiy o'rta ta'lim bosqichida egallangan bilim va ko'nikmalarni mustahkamlashga qaratilgan bo'lib, unda o'rta maxsus bilini yurti o'quvchisining ona tili fanidan davlat ta'lim standartida ko'zda tutilgan talablarni bajarish uchun zarur bo'lgan materiallar berildi.
Abdurashid SOLI texnika fanlari doktori, professor-olim, ma'rifatchi, tashkilotchi, arxeolog yoki tarixchigina emas, balki, go'zal she'rlar va ajoyib hikoyalar yaratayotgan ham shoir, ham yozuvchidir. Shoir she'rlar mashq qilishni o'smirlik yillaridanoq boshlagan. Ayni kunlarda etuk olim – Abdurashid SOLI, turli davrlarda yaratgan she'rlari hamda hikoyalarini qayta sayqallab, ko'rkam kitob holida nashr ettirishga jazm qilibdi. Mashhur olimning shunday ulug', shunday xayrli amalni niyat qilgani har qanday tahsinga munosibdir. Ofarin!.. Ma'lumki, asarga, ayniqsa, kitobga nom tanlash – mashaqqat. Abdurashid SOLIning kitobiga «Qalbim gavharlari» deb nom qo'ygani nafaqat yoshi to'qsonlariga etayozgan mo''tabar otasiyu onasi, ayni chog'da to'plamga jamlangan asarlari ham va ularning qahramonlari ham muallifning qalb gavharidirlar. Zero, aziz kitobxon, hech mubolag'asiz bir umr sizga qadrdon bo'lib qolajak qahramonlarning barchasi muallifning aziz hamyurtlari – ohangaronlik, olmaliqliklardir.
Inson hamisha baxtga intilib yashaydi. Hayoti davomida boshidan kechirganlari esa uning o'tmish sahifalaridan joy olib boraveradi. Va bu xotiralar insonga bir umr hamroh bo'ladi. Sizga havola qilinayotgan ushbu risolada bir insonning hayot yo'li haqida hikoya qilingan. Bu umr qissasi Sizga ham manzur bo'ladi, deb umid qilamiz.
Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида Сирдарё вилоятидаги Сардоба тумани ҳам 50 ёшга тўлди. «Сардоба сардорлари» китобида туман ташкил бўлган 1966 йилдан ҳозирги давргача бўлган тарихи бадиий-публицистик услубда баён қилинган. 50 йилни ташкил қилган бу даврнинг 25 йили мустабидлик йилларига, кейинги 25 йили эса мустақиллик даврига тўғри келади. Уларни қиёсий баён қилиш билан «кеча ким эдигу, бугун ким бўлганимиз» тарихий мисоллар асосида кўрсатиб берилган.
Абдурауф Бахмалийнинг «Чўлкуварлар достони», «Бахмалим боғим менинг», «Қалб эшиги калити», «Эзгулик тахти соҳиблари», «Суюклигим» ва «Сардоба сардорлари» публицистик асарларида ҳам шеърий мисралар асар ғоясига ҳамоҳанг эди. Адиб кексалик давридаги ибодат йўлларига ҳам бадиий воситалар билан ёндашган ва Сизга тақдим этаётган маърифий-назмий туҳфасини «Мунтазирман» деб атабди. У ўз шеърлари билан Мустақил Ватани хизматига қандай тайёр турган бўлса, мустаҳкам исломий эътиқодда бўлган ота-боболари йўлидан юриб, динимиз кўрсатмаларига ҳам мунтазир эканлигини эътироф этмоқда.
Ушбу монографияда фалсафанинг асосий муаммоларидан бўлган дунёқараш, билиш ва фаолликнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда диалектик бирлиги илмий таҳлил қилинган. Дунёқарашнинг инсон фаоллигининг асоси, шакли ва натижаси эканлиги кўрсатиб берилган.Монография талабалар, ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар учун мўлжалланган. Ушбу ишдан фалсафа муаммолари билан қизиқувчи китобхонлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Муҳаббат – илоҳий туйғу, у дин, миллат танламайди, кутилмаганда юракка кириб келади-ю, бутун борлиғингизни қамраб олади. Муҳаббатнинг бўстони кенг, чаману гуллари бисёр, лекин йўли тор – икки кишидан ортиқ одам сиғмайди, йўлида учинчи одам пайдо бўлдими, тамом – армон, ҳижрон, афсусу надомат, кўз ёшлару қалб изтироблари. Бу қалб изтироблари бора-бора дил сўзларига – мактубларга айнади… Бироқ муҳаббатнинг ягона душмани – хиёнат, у севишган юракларни парчалаб юборади.Ёзувчи Абдумутал Абдуллаев ҳам қўлингиздаги мазкур китобида абадий ва мангу муҳаббат… ва унга қилинган хиёнат ҳақида ҳикоя қилади. Азиз китобхон, ўйлаймизки, китобдан жой олган ҳар бир ҳикояни ўқиб, керакли хулосани ўзингиз чиқариб оласиз.
Ватанимиз Ўзбекистон ва унинг пойтахт шаҳри Тошкент ҳақида ҳар ким нималарнидир билади ва табиийки, нималарнидир билмаслиги ҳам мумкин.Мазкур китобда Тошкент шаҳри, Республикамиз вилоятлари ҳамда давлатимиз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси ҳақида энг зарурий, умумий маълумотлар билан бирга, ҳудудимизда милоддан олдин ва кейинги мавжуд давлатлар, ҳукм сурган сулолалар, мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳри, вилоятлар тарихи, уларнинг ташкил топиши, мустақилликка эришиши ва ҳозирги кунгача бўлиб ўтган энг муҳим тарихий воқеалар, асосан, хронологик тартибда баён қилинди. Жумладан, китобда республикамиз ҳудуди, аҳолиси, кўчалари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг 505 та маҳалласи ҳақида ва яна бир қатор маълумотлар берилди.Китобнинг охирги IV «Кашкул» қисмида ҳар бир кишига ҳаётий қўлланма бўлгудек қизиқарли воқеа, қисса ва ҳикоялар, ҳикматлар ўрин олган.Ушбу илмий-оммабоп китоб вилоят ва шаҳар ҳокимиятлари, вазирликлар ва бошқа давлат идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари, кутубхоналар ходимлари, лицей, коллеж, институт, университет ўқитувчи ва талабаларига, умуман, кенг китобхонларга мўлжалланган.