Гулом Жура

Список книг автора Гулом Жура



    Қора бева

    Гулом Жура

    Шоир Ғулом Жўранинг мазкур манзумасини мутолаа қиларкансиз, буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳазратларининг «То ҳирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас, эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас» деган пурҳикмат нақллари беихтиёр ёдингизга тушади.Бу ёруғ оламда фақат эзгу ўй, эзгу амалларгина кишига бахт-саодат келтиришига яна бир карра амин бўласиз.Достоннинг ижтимоий, маърифий-тарбиявий аҳамияти ҳам айни шундадир. Ўйламизки, китоб шеър ихлосмандарига манзур бўлиши билан бирга Ғ.Жўранинг ўзига хос таъбини назмини, ижтимоий фаоллигининг ифодаси сифатида ҳам китобсевар халқимиз кўнглидан ўз ўрнини эгаллайди.

    Туронлик Соҳибқирон Амир Темур

    Гулом Жура

    Mazkur masnaviy dostonda Sohibqiron Amir Temurning yurtni ozod etish uchun Jeta istibdodiga qarshi tik yurishi va o'z atrofiga erkparvar safdoshlarini ozodlik jangiga saflagani, Movarounnahrda Mug'ullarning bir yuz ellik yillik zug'umiga qarshi erk yurishlaridagi shafqatsiz janglar, Ovropani Rum bosqinidan xalos etish yurishlari tafsiloti keltirilgan. Ota yurtni ozod etishga o'z jonini fido etgani, adolatparvar suronli yurishlar tarixiy manbalarga tayangan holda sodda lirik qochirimlar orqali bayon qilingan.

    Туйғуларим

    Гулом Жура

    "Tuyg'ularim" nomli majmua G'ulom Jo'ra (Jo'raqul Nurmatov) ning ijod samarasidir. O'ylaymizki, ijodkorning dil izhorlari, pandu o'gitlari, hayotiy hikmatlaridan tarkib topgan to'plam Sizlarni befarq qoldirmaydi.

    Гул уфори

    Гулом Жура

    Ижодкор Ғулом Жўра ўз ички руҳий товланишларини шеърий усулда ифода этишининг илдизи халқ оғзаки ижоди ва мозийнинг минг йиллик мумтоз шеъриятига бориб тақалади. Мазкур «Гул уфори» тўпламидан ўрин олган шеърларда Ватан, халқ ва муҳаббат мавзулари тимсоллар орқали қаламга олинган. Ижодкор асарларида поэтик фикрни янги назмий тимсолларда инъикос эттиради. Шеърлардаги мағзи тўқ ташбеҳлар уларнинг бадиий жозибаси, гўзаллиги ва бўёқдорлигини оширган. Мазкур тўпламдан ўрин олган ҳар бир шеър тилининг соддалиги, ҳаётийлиги, маъно таровати билан кўркам.