Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    0099 рақамли ёлғончи

    Анвар Обиджон

    Bu kitobga O'zbekiston xalq shoiri Anvar Obidjonning dovruqli qissalari, turkum hikoyalari jamlandi. Bir qissada o'zgalarga boshliq bo'lib olishga urinib, ko'plarni laqillatib yurgan yolg'onchi Uloqcha, birovlarniki tugul, o'z jonini ham xatarga qo'ygani bayon etilsa; ikkinchisida o'lkalarga bahor kirib kelishini istamovchi yovuz kuchlarning sehri bilan Navro'zoy hushsizlantirib qo'yilgani, uni qayta uyg'otish uchun botir Boychechak va uning do'stlari zo'ravonlarga qarshi jangga otlangani haqida so'z yuritiladi. Qissalarda kulgili, hayajonga boy voqealar behad mo'l.Turkumdagi hikoyalar ham biri biridan qiziq

    Атрофимиздаги қизиқчилар

    Анвар Обиджон

    Инсонларга яхшилик қилиш учун яратилаган темир бола талончилар тўдасининг қўлига тушиб, қароқчига айланади. Тутқич бермас бу темир болани қўлга тушириш эса жуда қийин. Уни ёмон кимсалар таъсиридан қутқариб, тўғри йўлга бошлашга уринаётганлар ўз мақсадига ета оладими? Буни билиб олиш учун Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон қаламига мансуб бўлмиш ушбу машҳур қиссани ўқиб чиқишимиз лозим. Китобдан туркум ҳикоялар ҳам жой олган. Ҳам ақлни ўстиришни, ҳам яйраб кулишни хоҳловчи болалар учун улар айни муддаодир.

    Мешполвон жангга отланди

    Анвар Обиджон

    Anvar Obidjonning sarguzasht-doston yo'sinida yozilgan ushbu qissasi ozodlik haqida, ozodlik, chin hurriyat yo'lida yo'lga otlangan vatanparvar bolalar haqidadir. Unda o'tmish va kelajak, tarix va taqdirlar erk va ozodlik motivlari o'zaro tutashib ketadi. Meshpolvonning ozodlik yo'lidagi qahramonliklari bir qarashda Alpomishning bahodirliklarini esga tushiradi. Asar xalqona tilda yozilganligi, qahramonliklar bolalarga yoqadigan yo'sinda tasvirlanganligi bilan e 'tiborni tortadi.

    Мен - кўринмас одам

    Анвар Намозов

    Кўринмас одамга айланиш — кўпчиликнинг орзуси. Бундай одамни кўриш эса ундан ҳам кўпроқ одамнинг орзуси. Айримлар — худди «Мен — кўринмас одам» қиссасидаги Йўлдош каби — уни кўнгил кўзи билан кўради.Истеъдодли адиб эса сўз сеҳри ила кўринмас одамни бор бўй-басти ила қаршингизда намоён эта олади. Ўз армонига, изтиробига, қувонч ва қайғусига, фожиасига, йўқотишларига, муҳаббатига эга кўринмас одам. Ўқувчи уни яхши кўриб қолади, унга ачинади, унинг келгуси тақдирини ўйлаб қийналади."Мен — кўринмас одам" ана шундай асар.Албатта, ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган ушбу саргузашт-қисса таассуротларини узоқ баён этишим мумкин. Аммо, муаллифдан ибрат олган ҳолда, ҳукм чиқаришни китобхонларнинг ўзларига қолдириш мақсадга мувофиқдек туйилди.

    Ойнаи жаҳон фидойилари

    Анвар Каримов

    Mazkur kitob O'zbekistonda televideniening shakllanishi va taraqqiy etishi, o'zbek televizion jurnalistikasi rivojiga katta hissa qo'shgan muharrir, rejissyor, operator, diktor, ovoz rejissyori kabi ijodkorlar faoliyatiga bag'ishlangan.

    Тарихнинг узилган парчаси

    Амиркул Карим

    Шоир ва таржимон Амирқул Карим «Тарихнинг узилган парчаси»китоби кенг китобхонлар оммаси, мамлакатшунослик, адабиёт, журналистика соҳасига қизиқувчилар, шунингдек, олий ўқув юртларида журналистикадан сабоқ олаётган талабалар учун қимматли рисола ҳисобланади.