Таниқли шоир ва таржимон Абдуҳамид Парда адабий жараённи ҳам жиддий кузатиб боради. Танланган асарларнинг еттинчи жилдидан унинг қаламига мансуб ўзига хос адабий ўйлар, тақриз ва танқидий мақолалар жой олган. Мақолалар уч бобга ажратилган бўлиб, уларда туркий адабиёт асосчиси, мутафаккир шоир Юсуф Хос Ҳожибнинг қомусий достонидан бошлаб, эндигина адабиёт майдонига кириб келаётган ёш шоирлар ижодига оид мулоҳазалар ҳам баён қилинган.
Таниқли шоир Абдуҳамид Парда Танланган асарлари учинчи жилдидан асосан жаҳон шеъриятидан қилган таржималари жой олган. Шунингдек, мазкур тўпламдан машҳур адибларнинг эссе, мақола ва хатлари ҳамда улар билан адабий суҳбатлар таржималари ҳам ўрин олган.
Абдуҳамид Парда Танланган асарларининг олтинчи жилдида олмон файласуфи Фридрих Нитшенинг «Зардушт нидоси» достонининг шеърий таржимаси жой олган.Ф. Нитше мазкур асарини насрий достон, деб атаган. Бинобарин, А. Парда ҳам шарқона достончилик анъаналарига амал қилган ҳолда мазкур достонни шеърий таржима қилган.Таржимон буюк файласуф мулоҳазаларига хос тафаккур теранлиги ва шоирона жўшқинликни шеърий сатрларда ифодалашга ҳаракат қилган.
Абдуҳамид Парда Танланган асарларининг бешинчи жилдидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб, олим ва таржимон, шоирнинг дўсти марҳум Ғулом Каримийга бағишланган «Дўстнома» достони жой олган.Шоир дўсти Ғулом Каримий тимсолини гавдалантириш билан бирга замондошлари қиёфасини ҳам яратган ҳолда давр нафасини ифода этади.Достонга, шунингдек, шоирнинг устозлар ва қаламкаш дўстларига бағишланган ҳазил тўртликлари ҳам киритилган.
Абдуҳамид Парда асарларининг тўртинчи жилдидан халқимизнинг икки даҳо фарзанди – соҳибқирон Амир Темур ва Алишер Навоийга бағишланган достонлар жой олган. Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган достонда тарихий воқеалар шоирона изчил баён қилинган. Алишер Навоийга бағишланган достон эса ўзига хос услубга эга. Ҳар икки достонда келтирилган қатор ривоятлар уларнинг салмоғини яна ҳам оширган.
Абдуҳамид Парда танланган асарлари иккинчи жилдидан шеърий бағишловлар ва номалар ўрин олди. Бинобарин, шеъриятнинг қатор жанрларида қалами ўткир ва равон шоир – давлат ва сиёсат арбоблари, маданият ва санъат намояндалари ҳақидаги бағишлов-достонлар муаллифи.Мазкур назмий бағишловларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, шоир гоҳ жиддий, гоҳ ҳажвий йўсинда асар қаҳрамони хислатлари ва фаолиятига оид лавҳаларни баён этар экан, лирик чекинишлар тарзида ўзининг олам ва замон, жамият ва инсон, ижод ва саодат ҳақидаги теран мушоҳадаларини жарангдор ва залворли сатрларда ифодалайди.Шоирнинг айрим бағишловлари вақтли матбуот нашрлари ва шеърий тўпламларда эълон қилинган.