Алламжонов айбдор. Комил Алламжонов

Читать онлайн.
Название Алламжонов айбдор
Автор произведения Комил Алламжонов
Жанр Биографии и Мемуары
Серия
Издательство Биографии и Мемуары
Год выпуска 2021
isbn



Скачать книгу

менинг ҳеч ким билан ишим бўлмаса ҳам, атрофдагилар нимагадир нуқул менинг ишимга аралашар эди. Бу худди ош пишириш учун ошпаз чақириб қўйиб, кейин унинг тепасида туриб, «гуручини кам сопсан, ёғни кўп қуйворибсан» дегандек гап. Индамай, ўзига қўйиб бер, олдин ошни дамласин, ўхшата олмаса, ана ундан кейин танқид қил! Йўқ, мен бир иш қилсам, ҳамма бурнини суқиши шарт! Бунга чидолмасдим, шунинг учун Комил Алламжоновни бетгачопар, ўжар деб билишарди. Бир аҳмоқ ёки тантиқ бўлсам ҳам майли экан, аммо мен ишимни қойиллатиб бажарардим! ҳамма менинг «сурбетлигим» сабабини қидира бошлади.

      Ҳатто ҳукуматдагилар ҳам ўйлашиб гаплашадиган, унча-мунчани яқинига йўлатмайдиган, камгап, одамови Парпиев нима учун боласи тенги бу йигитчани етаклаб юрганини ҳеч ким тушунмасди. Олдинига ФВВга ишга олди, кейин Божхона қўмитасига, ундан кейин Солиқ хизматига. Бу боланинг нимасига ишонади? Қариндоши экани аниқ! Қарабсизки, бу бола генералнинг жияни экан, шунинг учун уни кўтар-кўтар қиляпти, деган миш-мишлар тарқалди. Бу гапларга михдай далил ҳам топилди, Парпиев – андижонлик, отаси Марғилондан. Менинг бобом ҳам асли фарғоналик. Демак, амаки-жиянмиз! Водийда ҳамма бир-бирига қариндош, бегонаси йўқ.

      Аслида генералнинг ишончига кирганимнинг сабаби оддий. У жуда қаттиққўл эди. Ёлғонни, хатони кечириши қийин, сохталикни ёмон кўрарди. Менинг адашишга ҳаққим йўқ эди. У на шахсий ҳаётим, на бўш вақтим бўлишини тан олар, ўзи ҳам тинимсиз ишлар, бошқаларни ҳам тиндирмасди. Мен ҳам худди шундай ишлардим. Қила олмайман, қўлимдан келмайди, чарчадим, уйга, ойимнинг олдига боргим келяпти, дейишим мумкин эмасди. Унинг ишончини оқлашим шарт эди. Буйруқларини сўзсиз бажарардим, эътироз билдирмасдим, эринчоқлик қилмасдим. Ботир Раҳматович профессионал ходимларнинг қадрига етарди. Шундай ишлаганим, доим унга ёқадиган натижани бера олганим учун ҳам мени бир ташкилотдан иккинчисига ўзи билан олиб юрар эди. Унга «жиян» эканимни кейинроқ, «Узметроном»даги8 мақоладан билди.

      Ишонч меҳнатнинг орқасидан, садоқат эса яхши ва адолатли муносабат туфайли келади. Лекин буни кўпчилик тушунмайди. Одамлар фақат қариндошларга орқа қилиш мумкин деб ўйлашади.

      Парпиев ФВВдан кетганидан кейин мен ҳам у ерда узоқ ишламадим. Лекин бу ташкилотнинг ахборот хизмати савиясини айнан мен янги босқичга кўтардим, деб ўйлайман.

      

      

      У пайтда одамлар ФВВ ҳақида ҳеч нима билмасди, умуман, қутқарувчилар борлигидан ҳам бехабар эди.

      Бошқарма бошлиғи полковник Эргаш Икромов тозаликка катта эътибор берарди. У бошқармага кириб келганида ҳовли чиннидай бўлиши, кабинетида исириқ тутатилиши шарт эди. Идора ҳовлисига ҳар куни сув сепиб, супуриб қўйилар, қутқарув машиналари ярақлаб, бирор марта ишлатилмаган техника яп-янгилигича турарди.Бошида ишимиз кўзга кўриниши учун олдин бўлиб ўтган воқеаларни саҳналаштириб, тасвирга олдик. Худди кинолардагидек, «жароҳатланган» ҳайдовчиларнинг юзига қон ўрнига кетчуп суртиларди. Сув тошқинлари, ёнғинларни ўқув машқларига ўхшатиб уюштирдик. ФВВ қандай