Название | Алламжонов айбдор |
---|---|
Автор произведения | Комил Алламжонов |
Жанр | Биографии и Мемуары |
Серия | |
Издательство | Биографии и Мемуары |
Год выпуска | 2021 |
isbn |
– Хафа бўлдингми?
– Йўғ-э, нега унақа дейсиз? Нимага хафа бўлишим керак?
– Хафа бўлибсан… – деди генерал. – Кўриб турибманку. Майли, аризангни ёз. Омадингни берсин.
Мен кетдим, лекин интизомга ўргатгани, берган сабоқлари учун Ботир Раҳматовичдан ҳалигача миннатдорман. У менга доим зарбага тайёр бўлиб, уни қайтаришни, энг асосийси, иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқлигини ўргатди. Хоҳласак, ҳамма нарсага эриша оларканмиз. Бундай олганда, у мени ростдан ҳам ўз жиянидек тарбиялади.
Шундай одамнинг «жияни» деган юксак номга доғ туширмадим, деб ўйлайман.
Мен ўз бизнесимни бошлаб, биринчи миллионимни ишлаб топдим. Болалигимдан пул топишга ҳаракат қилардим. Афсус, режаларим доим ҳам ўхшайвермасди.
1 МТРК – Миллий телерадиокомпания.
2 «ДАВР» – МТРК «Ёшлар» телеканалининг ахборот дастурлари таҳририяти.
3 ФВВ – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
4 Абдусаид Кўчимов – ўзбек журналисти, 1997-2005 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси.
5 «Беруний» – Тошкент метрополитени Ўзбекистон йўналишининг охирги бекати.
6 Қорақамиш – Тошкентнинг Олмазор туманидаги мавзе.
7 ТошДУ – Тошкент давлат университети. 2000 йил январдан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
8 Узметроном – Ўзбекистондаги мустақил сайт. 2020
йилнинг май ойигача блокда бўлган.
9 «Жемчуг» – Тошкент ш аҳридаги м ашҳур «Жемчуг» (марварид) дўкони жойлашган, кўпқаватли тажрибавий лойиҳаланган уй.
10 «Шарқ» – нашриёт-матбаа концерни.
11 Шавкат Миромонович Мирзиёев – 2003 йил декабрдан 2016 йил декабргача Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, 2016 йил 14 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Президенти.
12 Академия – Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ академияси.
III
Шакар, ванна, пресс, баклажка
Тўқсонинчи йиллар оиламиз бой бўлмаган, лекин оч ҳам қолмаганмиз. Онам доя, отам автослесарь эди. Болалар туғилаверган, машиналар бузилаверган, ота-онам ишсиз қолмаган. Уларнинг энг катта орзуси фарзандларига яхши таълим бериш бўлган. Шунинг учун ойим ўқишимни олтинчи синфдан ЎзМУ қошидаги гимназияга (кейинчалик академик лицейга айлантирилди) ўтказган. Ҳеч кимга пул-мул бермаган. Ойим пора бериш кераклигини билмасди ҳам.
Пул – ажойиб нарса! У менга доим завқ берган. Ўзи олдиндан бошқаларга ўхшаб фақат ойликка кўниб яшаш ниятим йўқ эди. Катта бўлганимда кўп пул топишимга, хоҳлаган нарсамни сотиб олишимга аниқ ишонганман. Лекин бу кунларни узоқ кутишга сабрим чидамасди. Ҳозироқ бойиб кетиб, маҳалламиз ёшлари ҳавас қиладиган янги «қаҳрамонларимиз» – магазинчилар, чойхона ва макарон фабрикаларининг хўжайинлари, поп-корн сотувчиларга ўхшаб юргим келарди. Ҳаммасининг тагида янги машина,