Название | Алламжонов айбдор |
---|---|
Автор произведения | Комил Алламжонов |
Жанр | Биографии и Мемуары |
Серия | |
Издательство | Биографии и Мемуары |
Год выпуска | 2021 |
isbn |
Отам кўп магазинчиларнинг машинасини тузатардилар. Шу танишларидан маҳсулотимни сотиб беришни илтимос қилдилар.
Бу цехда ишчи ҳам, фаррош ҳам, мол етказиб берувчи ҳам, директор ҳам ўзим эдим. Цехни ижарага олишдан олдин дўстларимга шерикчиликни таклиф қилдим, улар кўнишмади. Балки тўғри қилишгандир. Икки ҳафта ўтгач, дўконларда шакар кўринмай қолди, кейин бирдан нархи ошиб кетди. Қанддан тушадиган озгина фойда ҳам йўқ бўлди. Шундай қилиб, биринчи бизнесим синди. Қизиғи шундаки, дўстларим молиявий кризисни олдиндан кўра билгани учун эмас, ишёқмаслиги, ҳаракатсизлиги туфайли ҳамкорликдан бош тортишди. Биз бирга ўсиб катта бўлдик, лекин ҳозир жамиятдаги ўрнимиз орасида осмон билан ерча фарқ бор.
Ҳамма ҳам бой-бадавлат бўлиши шарт, демоқчи эмасман. Баъзиларга бу нарса керак эмас, уларнинг ўз орзулари бор. Кимдир врач, кимдир альпинист, учувчи, саёҳатчи, журналист ёки ёзувчи бўлишни орзу қилиб, шу мақсади билан яшайди. Ҳозирги ёшлар орасида бундайлар борган сари кўпаймоқда. Пул улар учун ортиқча дахмаза. Лекин бойиб кетаман деган одамга фақат орзу ва билимнинг ўзи камлик қилади. Бунда ишчанлик, меҳнатсеварлик жудаям муҳим. Агар ишга ўзингни тўлиқ бағишлай олмасанг, яхшиси бошлама. Бизнес – дангасалар учун эмас!
Мен эринчоқ эмасдим. Шунчаки, ўша вақтдаги иқтисодий вазиятни деб омадим чопмади ва қанд қироли бўлолмадим. Лекин пул топиш йўлида ҳаракат қилишдан ҳеч қачон тўхтамадим. Менга ишни йўлга қўйиш, пулни назорат қилиш жараёнининг ўзи қизиқ эди. Мабодо ишим юришмай қолса, ғайратим янаям ошиб кетарди.
90-йилларни кўрганлар фикримга қўшилади, деб ўйлайман. Мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий вазият жуда қизиқ бўлган. Фойда кўришга интилганларни чайқовчи эмас, тадбиркор деб атай бошлашган, катта пул топиш имкони туғилган эди. Дорихона, бильярдхона, сауна, тижорат дўконлари ёмғирдан кейинги қўзиқориндек урчиб кетди. Ана сенга эркинлик!
Синфдошим билан маданият саройи биносида, концертдан кейин.
Коммунистик мафкуранинг оёғи осмондан бўлиб кетгандан кейин халқни эргаштирадиган ғоянинг ўзи қолмади. Айни пайтда диний экстремизмнинг таъсири кучайиб борди. Соқол қўйганлар кўпайди, Каримов уларга қарши тинимсиз курашарди. Терактлар, портлашлар авж олган таҳликали давр эди. «Мусаффо осмон» ғояси давлат мафкурасига айланди. Урушсиз, тинч яшасак бўлди, олам гулистон! Аммо бу ғоя жуда бўш эди. Унда супер бойларнинг пайдо бўлиши кўзда тутилмаганди. Давлат раҳбарияти бойваччалар жамият осойишталигини бузишидан