Название | Алламжонов айбдор |
---|---|
Автор произведения | Комил Алламжонов |
Жанр | Биографии и Мемуары |
Серия | |
Издательство | Биографии и Мемуары |
Год выпуска | 2021 |
isbn |
«Солиқ-инфо» газетаси мажлислар залида.
Бошида газета фақат рус тилида нашр этиларди, кейинроқ ўзбек тилида ҳам чиқара бошладик. Штат қирқ нафар ходимгача катталашди. Офисни Солиқ қўмитаси қошидаги спорт мажмуасига кўчирдик. Таҳририятимиз анча оёққа туриб олди.
Ғоя ва таклифлар бериб, жамоани йўналтирадиган асосий ташкилотчи мен эдим. Ходимларнинг қорнини тўйдириш, уларни муносиб маош билан таъминлаш ҳам менинг вазифамга кирарди. Жуда аҳил жамоа йиғилди. Байрамлар, тимбилдинглар уюштирар, ҳатто бассейнга бирга борардик. Биз росмана бир оилага айланиб қолган эдик.
Мен яхши раҳбар эдим ва бу менга қимматга тушди. Мени бир меъёрда, хотиржам яшашга қўймайдиган омад чўққисининг навбатдаги поғонаси бўлди бу.
Ходимлар шефнинг туғилган кунига сюрприз тайёрлашибди. «Солиқ-инфо» газетасининг махсус менга аталган сонини биттагина нусхада, лекин худди ростакам газетага ўхшатиб, махсус қоғозда чиқармоқчи бўлишибди. Типографиядан: «Офсетни бир нусхада босмадан чиқариб бўлмайди, камида минг нусха бўлиши керак», деган жавоб келган. Мингта бўлса, мингта-да. Қолганини ўзимизникиларга тарқатамиз, эсдалик бўлиб қолади, унданам ортса, омборда жой кўп… Қўл остимдагилар ўртага пул ташлаб, махсус сонни чоп этишган. Биринчи бетда каттакон суратим, тагида сарлавҳа: «2017 йил: Комил Алламжонов ҳаётида нималар содир бўлди?» Газета саҳифалари бошидан охиригача ўттиз уч ёшимгача эришган ютуқларим билан тўлдирилган.
Ходимларим бир нарсани инобатга олишмаган экан. Босмахонадан чиққан ҳар бир нашрнинг нусхаси Вазирлар Маҳкамаси, архив, кутубхона ва яна бошқа қатор идораларга тарқатилиши шарт. «Адади 32 миллион нусха» деб ёзилган газетанинг махсус сони ҳам тегишли жойларга етиб борди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.