Алламжонов айбдор. Комил Алламжонов

Читать онлайн.
Название Алламжонов айбдор
Автор произведения Комил Алламжонов
Жанр Биографии и Мемуары
Серия
Издательство Биографии и Мемуары
Год выпуска 2021
isbn



Скачать книгу

эди! Уй тақсимоти учун жавобгарлар, агар ортиқча гап чиқса, албатта қулоғимга етиб келишини билиб, бир тийин ҳам ундиришга ҳаракат қилишмаган. Бинони таъмирлаб беришни бўйнимизга олгандик, ваъдамизнинг устидан чиқдик. Ишчилар ҳовлида катта дастурхон ёзиб, худойи қилишди. Мениям таклиф этишди. Сўзга чиқиб, бу уйлар юртимиз Президенти ҳамда Агентлик томонидан тақдим этилаётгани, ҳужжатлар қонуний расмийлаштирилгани ва мендан кейин ҳам ишчилардан уйни ҳеч ким тортиб ололмаслигини айтдим. Кимдир хурсандчилигини ичига сиғдиролмай йиғлаган, кимдир кулган, ҳамманинг кўзи чақнаб турибди, хуллас, эсдан чиқмайдиган кун бўлди.

      Президент сиёсатининг асоси ҳам одамлар турму-шини яхшилашдир. Мен команданинг бир аъзоси сифатида шу ишга озгина бўлса ҳам ҳиссам қўшил-ганидан мамнун эдим.

      Шунча йил омонат уйда ҳаёт кечириш, омонат уйда фарзанд кўриб, тўй-томошалар қилиш, исталган пайтда кўчада қолиши мумкинлигини ўйлаб, қўрқиб яшаш… Ҳозир ўз уйларида тинч-хотиржам яшаётган ўша одамлар дуоларида мени ҳам эслаб қўйишади, деган умиддаман.

      Яна балансимизда республикадаги ягона матбаа-

      ноширлик касб-ҳунар коллежи ҳам бўлиб, ёпилиш арафасида турган экан.

      Қабулимга директори келди.

      – Бинони бўшатиб беришимиз керак, – деди.

      – Хўп, яхши. Матбаачиларни қаерда тайёрлаймиз унда?

      – Коллежнинг ўзи бўлмайди! – хўмрайиб жавоб берди директор.

      – Мамлакатда 1 600та матбаа корхонаси ишлаб турибди-ю, матбаачи тайёрлайдиган бирорта ўқув даргоҳи бўлмайдими?! Бунақаси кетмайди!

      Коллежни сақлаб қолдик. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги Қарорига ўзгартириш киритилишига эришдик. Коллежнинг ёпилишига йўл қўйиб бўлмасди. Чунки китоб, дарслик, ўқув қўлланмалари, кўргазмали ташвиқот воситалари ўрнини ҳеч нима боса олмайди – интернет ҳам, бошқасиям.

      Энди олдимизда турган энг муҳим масала СЎЗ ЭРКИНЛИГИ эди. Биз Вазирлар Маҳкамасига бўйсунамиз. ВМ эса вазирлик ва идоралар дегани. Танқид асосан шуларга қаратилган бўлса, қандай қилиб сўз эркинлигига эришиш мумкин? Демак, Агентлик вазирликлар билан тенг мақомда бўла олмайди.

      Президентга билдириш хати киритдик. Агентлик бевосита Президент Администрациясига бўйсунсагина ОАВни ҳимоя қилиши мумкин. Масалани шу нуқтаи назардан асосладик. Бизга қўнғироқ қилиб, оғзимизни ёпадиганлар бўлмаслиги керак. Раҳбарият бу таклифни қўллаб-қувватлади.

      Агентлик ходимлари маошини бир неча баробар оширдик. Арзимаган пул тўлаб, одамлардан виждонан ишлашни талаб қилиб бўлмайди. Ойликлар қай даражада ўзгарганини тасаввур қилишингиз учун мисол келтираман: бир ярим миллион оладиганларнинг маоши ўн саккиз миллионга чиқди. Соҳани яхши биладиган мутахассис ўз қадрини ҳам билади, ҳалол ишлайдиган бўлса, ўша арзимас пулга кўнмайди.

      «Ботир Парпиевнинг жияни» бўлмаганимда, бу ишларни эплай олмасдим, албатта. Мен шафқатсиз солиқ идораси мактабида жуда самарали сабоқ олганман.

      

      1