Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Сени қизғонаман

    Абдужаббор Обидов

    Bu kitobning bag'ridagi she'rlardan yuragi ishq iztirobi bilan yonayotgan oshiq-ma'shuqlar yuraklariga taskin-malham oladi. Muhabbatda adashganlarga to'g'ri yo'l-sadoqat va vafodorlik yo'li bilan saodatga eltuvchi she'rlari yo'lbonlik qilsa ajab emas. Manmanlik vasvasasiga giriftor bo'lganlarga mansab omonat, boylik qo'lni kiri ekanligini uqtirib, hovrini tushirib qo'yguvchi falsafiy misralar bor-ki, ular inson qilmishlarini o'lchashda adolat tarozusiga qo'yiladigan oltin toshday qadrlidir. Vatan bu oddiy qo'nalg'a emas, balki yurak otashidan yaralgan buyuk ne'mat degan tushuncha, qaynoq misralar ruhiyatga bahor shabadasiday yoqimli oqib kirayotganday bo'ladi. Mazkur gullagan she'r daraxtining guli iforli, mevasi totli. Bir so'z bilan aytganda, bu to'plamda xalqimizning komil insonlarini tarbiyalashda nima zarur ma'ni-hikmatlar kerak bo'lsa mazkur she'rlardagi misralardan topish mumkin.

    Энг қайғули шодлик

    Федерико Гарсиа Лорка

    "Энг қайғули шодлик шоир бўлишдир, қолгани ҳисобмас, ҳатто ўлим ҳам", деган эди буюк испан шоири Федерико Гарсиа Лорка. Ушбу китобга шоирнинг барча асарлар мажмуаси – «Шеърлар китоби»дан намуналар, «Канте хондо достони», «Биринчи қўшиқлар» китобидан намуналар, «Қўшиқлар», «Лўли романсероси», «Шоир Нью-Йўркда» китобларидан намуналар, «Игнасио Санчес Мехиасга аза» достони ва «Тамарит девони» ҳамда турли шеърларидан намуналар киритилган.

    Одиссея. Одиссейнинг саргузаштлари

    Гомер

    Турли даврларда яратилган тадқиқотларда кўрсатилишича, юнон шоири Гомер милоддан аввалги 12-аср билан 7-аср оралиғида яшаб ўтган. Унинг кўзлари ожиз бўлган ва ўз асарларини бахшилар каби оғзаки айтган. Уларни ким, қачон ёзиб олгани аниқ эмас.Гомернинг асрлар оша бизгача етиб келган ва ҳамон кўнгилларга ҳайрат уруғини сочишда давом этаётган «Одиссея» қаҳрамонлик эпоси юнон мифологияси асосида яратилган. Шу билан бирга, унда фақат шеърлар, афсоналар ва ривоятларгина эмас, реал тарихий воқеалар ҳам акс этган.

    Маданий туризмнинг тадқиқот ва тарғибот тамойиллари

    Ж. Исмаилова

    Монография Ўзбекистон тарихи давлат музейи ФА-Ф-1009 «Ўзбекистон музейлари XXI асрда. Янги йўналишлар ва ривожланиш истиқболлари» фундаментал тадқиқоти доирасида тайёрланган. Унда жаҳон сайёҳлик назарияси ва амалиётида маданий туризмнинг тараққий эттирилишига доир масалалар қамрови тадқиқ этилган. Шунингдек, музей ва тарихий-маданий ёдгорликларнинг туризм тарғиботидаги ўрни ҳам ўрганилган. Бунда маданий туризмнинг туб моҳиятини кўрсатиш, кўп функцияли мақсадли тизимини шакллантириш, бошқарув жараёнларини такомиллаштириш, туризмнинг маданий салоҳиятини юксалтириш, тарғиб қилиш ҳамда тарқатиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

    Ўғирланган миллион доллар

    Агата Кристи

    Қўлингиздаги китобга детектив жанри қироличаси номини олган ёзувчи Агата Кристининг энг қизиқарли ҳикоялари тан­лаб олинди. Ушбу ҳикоялар бир-биридан қизиқарли, сирлилиги билан китобхон эътиборини тортади.Ёзувчининг асарлари китобхонни воқеаларнинг сирли жум­боққа бойлиги билан ўзига тезда жалб қилади. Унинг изқувар қаҳрамонлари фикри тиниқлиги, жиноятларни фош қилишда яқиндан иштирок этиши билан ажралиб туради. Айниқса, қўнғиз мўйлов Пуаронинг жиноятларни фош этиши ёки Марпл хонимнинг жиноятларни очишда масаланинг ечимида ўзининг аниқ хулосасини бериши кишини ҳайратга солади. Сиз, азиз ўқувчи, китобни ўқиш жараёнида бунга амин бўласиз.

    Гонконгдан келган тобут

    Джеймс Хэдли Чейз

    Дунё миқёсида машҳур ҳисобланган ушбу асар ўткир сюжетга, турфа саргузаштларга бойлиги билан ажралиб туради. Унда толмас изқувар Нельсон Райаннинг бир қотиллик тафсилоти билан боғлиқ воқеаларга ўралашиб қолиши, бунинг натижасида кутилмаган даҳмазаларга дучор бўлиши, Ҳонконгдек улкан шаҳарда суриштирув олиб бориши, разил ва манфур кимсаларга қарши кураши акс этади. У ҳақиқатнинг тубига етиш учун ўз ҳаётини хатарга қўяди, бир неча бор ўлимга чап беради.Хўш, моҳир изқувар ниятига етармикан? Ҳонконгдан келган тобут тилсими очилармикан?Китоб детектив ишқибозларига, кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

    Сейфдаги пуллар

    Джеймс Хэдли Чейз

    Ҳаммаси сейфни очишдан бошланди. Пулга муҳтожлик, бойликка ўчлик, нафс балоси жиноятга йўл очиб берди. Жиноятга эса жазо тайин. Ҳа, биргина ножўя қадам ҳаётингни остин-устун қилиб ташлаши мумкин. Зотан, хатоларингни англаб, тўғри йўлдан юраман, десанг-да, ана шу илк қадам ҳаётингга соя солиб туради. "Бу қилмишинг кейинги нохуш воқеа-ҳодисалар учун дебоча бўлади. Яна сейф, яна пуллар, яна жиноят. Не тонгки, ҳаётингга янги кириб келган инсонлар ҳам жиноятга ундайдилар. Орзу-хаёллар, яхшиликка интилиш, изтироблар, муҳаббат ва хиёнат, эски дўстликнинг битмас жароҳатлари…Асар хотимаси китобхонни ларзага солади. Муаллиф ҳаётий ҳақиқатни бор бўйича очиб беради.

    Низомий Ганжавий. Хамса

    Шайх Ганжавий

    Буюк Озарбайжон шоири ва мутафаккири Жамолиддин Абу Муҳаммад Илёс бин Юсуф бин Закий мутахаллус ба Низомийнинг «Хамса»си мумтоз адабиётда шу номли илк рамзий достонлар мажмуасидир. Мазкур асарга беш юзга яқин назиралар боғлангани унинг бебаҳо ижодий дурдона эканлигидан далолатдир. Ундан илҳомланиб Амир Хисрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва Муҳаммад Фузулий каби буюк сўз мутафаккирлари ўз «Хамса»ларини яратдилар. Шоир Олимжон Бўриев Низомий Ганжавий «Хамса»сини Душанбе «Ирфон» нашриётида (Низомий Ганжавий «Куллиёт дар панж жилд») 1982- 1984 йиллар бешта алоҳида китоб ҳолида нашр этилган мукаммал матнидан таржима қилди.Бунгача Олимжон Бўриев таржимасида форс мумтоз адабиёти дурдоналари ҳисобланмиш Абдураҳмон Жомийнинг «Ҳафт авранг», Насафийнинг «Баҳориёт», Ҳофиз «Ғазаллар девони» ва «Чор китоб» асарлари нашр этилган. Муаллифнинг «Амир Темур», «Маснавийи нур», «Маънавият гултожи», «Жалолиддин жасорати», «Замахшарийнома», «Устознома» асарлари назмхонлар эътиборини тортган. Шоирнинг «Шоҳнома» эпопеяси нашрга тайёрланмоқда. Низомий Ганжавий «Хамса»сининг ўзбек тилига таржимаси улуғ шоирнинг 875 йиллик тўйига мутаржим армуғонидир.

    Рўзгор ва осори ду адиби гумном

    Жаъфар Термизий

    Дар ин китоби олими диншинос, тасаввуфшинос ва адабиётшинос, шоири зуллисонайн Ч,аьфар Холмўъминов – Ч,аьфар Муҳаммади Тирмизй ду очерки таьрихй-ҳучдатй дар бораи зиндагй ва мероси адабии ду адиби гумноми асри ХХ-и тодик – нависанда ва мутардими бомаҳорат Мирзо Қўқандбой Абдухолиқзодаи Самарқандй (1869-1948) ва шоири зуллисонайн Ороми Понғозй (1910-1997) дой гирифтааст. Муҳаққиқ бар асоси осори дастнавиштаи ин ду адиб ва асноди расмиву шахсии онҳо аввалин бор манзараи рўзгор ва фаьо- лияти идтимоиву адабии онҳоро то ҳадди имкон тасвир намуда, ба бозкушоии баьзе аз паҳлўҳои ноаёни адабиёти асри ХХ-и тодик муваффақ шудааст.Муаллифи ин ду очерки таьрихй-ҳучдатй ҳамзамон бо таҳқиқи вазъи ичтимоии замони зиндагй ва фаьолияти адабии ин ду адиб, ба ташхиси густараи мероси адабй ва таҳлилу баррасии мухтасари осори мансур ва манзуми онҳо низ пардохтааст.Китоби мазкур барои мутолиьа ба муҳаққиқони таьрихи адабиёти точик, муаллимон, донишчўён ва оммаи васеьи алоқамандони адабиёт тавсия мешавад.

    "Темурнома"ларнинг қўлёзма манбалари ва қиёсий-текстологик тадқиқи

    Абдимурод Арслонов

    Ўзбекистон ҳудудида халқ китоби кўринишида вужудга келган Амир Темур ҳақидаги қисса ва достонлар алоҳида силсилани ташкил этади. Уларнинг маълум қисми форс тилида яратилган бўлса, бошқа бир қисми туркий-чиғатой тилида битилган. Истикдол йилларида Амир Темур тарихини кенг кўламда ўрганиш изга тушди. Ушбу монографияда Амир Темур сиймосининг ёзма манбаларда талқин қилинишига асос бўлган омиллар очиб берилган. «Темурнома»ларнинг вужудга келишида форс тилидаги тарихий ва бадиий асарлар ҳамда халқ оғзаки ижоди унсурлари ва услубларига таянилгани, «Темурнома»лар такомили эволюциясида доҳий идеали ғояси устуворлик касб этгани, «Темурнома»лар жанрий хусусиятига кўра халқ китобларига яқин туриши, «Темурнома»лар матн тарихи ва талқини масаласида ўзбек мумтоз адабиётида яратилган бошқа насрий намуналар билан умумий белгиларга эга экани хусусида фикр юритилган. Китоб филолог мутахассислар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.