Ўзбекистон ҳудудида халқ китоби кўринишида вужудга келган Амир Темур ҳақидаги қисса ва достонлар алоҳида силсилани ташкил этади. Уларнинг маълум қисми форс тилида яратилган бўлса, бошқа бир қисми туркий-чиғатой тилида битилган. Истикдол йилларида Амир Темур тарихини кенг кўламда ўрганиш изга тушди. Ушбу монографияда Амир Темур сиймосининг ёзма манбаларда талқин қилинишига асос бўлган омиллар очиб берилган. «Темурнома»ларнинг вужудга келишида форс тилидаги тарихий ва бадиий асарлар ҳамда халқ оғзаки ижоди унсурлари ва услубларига таянилгани, «Темурнома»лар такомили эволюциясида доҳий идеали ғояси устуворлик касб этгани, «Темурнома»лар жанрий хусусиятига кўра халқ китобларига яқин туриши, «Темурнома»лар матн тарихи ва талқини масаласида ўзбек мумтоз адабиётида яратилган бошқа насрий намуналар билан умумий белгиларга эга экани хусусида фикр юритилган. Китоб филолог мутахассислар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.