.

Читать онлайн.
Название
Автор произведения
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска
isbn



Скачать книгу

эрталаб ўзи йиғлай-йиғлай Гришанинг дабдала бўлиб кетган юзини силаб илтижо қилди:

      – Бу юришингда хароб бўласан! Ҳозироқ шаҳарга жўна! Димага учраш. Ялингинёлборгин… Агар… – деди кўзларида ғазабли учқун сачраб. – Қайтиб келсанг, уриб, оёғингни синдираман!

      Начора! Жўнади поездга ўтириб. Акаси ўқишни битириб, горком комсомолда ишлар эди. Ёрдам берди. Ёрдами шу бўлдики, заводга ишга жойлаб қўйди. Завод ётоқхонасидан ҳужра ҳам топиб беришди.

      Лариса билан шу баҳона танишдилар. Лариса кранчи бўлиб ишларкан. Уч ой ўқиб ўзи ҳам автопогрузчик ҳайдашни ўрганди. Гриша Ларисани бир кўришдаёқ севиб қолган, эҳтимол, шунинг учун бўлса керак, Ларисани кўрса, нуқул кўзини олиб қочар, тилига бирон жўяли гап келмас эди. Лариса ҳаммасини сезиб юрган экан. Саккизинчи март куни ўтириш бўлди.

      Завод клубида танца ташкил этилди. Уни Ларисанинг ўзи рақсга таклиф қилди.

      – Тентак! – деди танца тушишаётганда. – Мен сендан тўққиз ёш каттаман. Қизим бор.

      Нима қиласан, ўзингни қийнаб!

      Гриша яхшигина ичиб олгани учунми, кўнгли бузилиб кетдими, тўсатдан йиғлаб юборди.

      – Сендан бошқаси керакмас! Ўзимни ўлдираман, – деди ҳиқиллаб.

      Ўзини ўлдиришга ҳожат қолмади. Тўйни Ларисаларнинг Уйида ўтказишди. Саккиз киши йиғилди. Ларисанинг онаси – Нина Ивановна, тўртта дугонаси, куёв томондан – Дима… Тўй рисоладагидек ўтди. Меҳмонлар тўйиб ичди. Аввал арақ. Кейин самогон… Тузланган карам, мариновка қилинган Қўзиқорин билан газак қилишди. Нина Ивановна пазанда экан. Духовкада бутун бошли ғоз пишириб келди. Оғзингда эриб кетади! Меҳмонлар ёшларга бахт тилашди.

      «Горько, горько!» деб қийқиришди…

      …Турмуши яхши эди. Саккиз яшар Светочка ҳам ундан бегонасирамади. Тўғри, «ота», деб эмас, «Григорий Степанович», деб чақирарди. Нима қипти? «Дада», деди нима-ю, исми шарифини айтиб чақирди нима?

      Ҳамма ғалва Нина Ивановнадан чиқди. Балки, Гриша аввалига эътибор бермагандир. Аммо кейинчалик қайнонасини ўйласа, нуқул елинлари осилган сигир кўз ўнгига келадиган бўлиб қолди. Қайнонаси уйда олди ярим очиқ халат кийиб юрар, лорсиллаган кўкракларини кўз-кўз қилгандек лапанг-лаб қадам босар, қалин, ёғли лаблари ҳамиша истеҳзоли қийшайиб турарди.

      Овози ярим кечалари Березовкадан уч чақирим нарида жойлашган станциядаги тепловоз гудоги сингари гулдираб чиқарди.

      – Оёғингни артсанг-чи, оёғингни – дерди Гриша эшикдан кириб келиши билан. —

      Манави нарсанинг оти – латта бўлади, куёв! Бу сенинг хуторинг эмас, буқага ўхшаб кириб кетаверадиган! Артдингми! Хайрият! Энди йўлакка чиққин-да,' шапкангнинг қорини қоқ!

      Елканг-чи, елканг! Эрталаб эриб тушган сувни ким тозалайди, қишлоқи!.. Уни қара, тағин кириб келяпти бу, молга ўхшаб! Оёғингни арт, дедим-ку!..

      Овқат устида Гришадан янги иллат топарди:

      – Қўлингдаги нарсанинг оти нима дейилади, биласанми? Вой, Худойим-эй, неча марта тушунтириш керак бунга, а? Вилка деган матоҳ чап қўлда тутилади, қишлоқи! Қайси гўрдан кавлаб чиқардинг бу плебейни,