Название | Тушда кечган умрлар |
---|---|
Автор произведения | Уткир Хошимов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
– Ташвиш қилманг, қўшни… Мен Аҳмадалиевман. Учинчи квартирада турадиган.
– Ҳеч кимни танимайман! – деди Гриша.
– Гапингиз бўлса, эртага келинг.
– Қўрқманг! – деди эшик ортидаги одам.
– Сизга ёмонлигим йўқ. Узр, бир минутли маслаҳат бор эди.
Гриша иккиланиброқ ўрнидан турди. Ёмон тепибди, аблаҳ! Чўлоқланиб эшик томон юраркан, хаёлига интиқомли ўй келди. Бўйним ҳам кўкариб кетгандир? Яхши! Эрталаб, албатта, милицияга бораман.
Эшик олдига келганида иккиланиб қолди. Оқсоқланганча ошхонага кирди-да, газ плита тагида ётган болтани қўлига олди. «Ғинг деса чопиб ташлайман!»
Эҳтиёткорлик билан калитни буради. Остонада бошига дўппи, эгнига кўк тўн кийган қария турар эди. Қўлида қаппайган целлофан халта. Қизиқ, Гришанинг қўлидаги болтага қайрилиб ҳам қарамади.
– Хўш? – деди Гриша «гапни чўзма!» деган маънода.
– Гап бундай, қўшни…
– Қария вазминлик билан муқаддимани узоқдан бошлади.
– Мен Ахмадалиевман. Бугунги тўйнинг эгаси. Ўғлимни уйлантирдим. Гриша зинада биронтаси турмаганмикин, деган хавотирда ярим очиқ эшиқдан бўйнини чўзиб, пастга қаради. Ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, истеҳзоли жилмайди.
– Табриклайман!
– Тўйхонага тушиб табрикласангиз ҳам бўларди, – деди қария соф рус тилида.
– Уч кун аввал тўйга айтиб чиқсам, йўқ экансиз.
– Мақсад?
– Бошимда битта-ю битта ўғлим бор.
– Қария гапни яна бурди.
– Ўқитувчиман. Рус мактабида ўзбек тилидан дарс бераман. Гришанинг хаёлидан истеҳзоли ўй кечди: «Сенинг тилингга кўзим учиб турувди!» Дафъатан кайфи бутунлай тарқалиб кетганини ҳис этди.
– Шу боланинг тўйини ўтказай, деб йигирма беш йил йиғиб-тердим.
– Қисқароқ! – деди Гриша жеркиб.
– Яхши…
– Қария негадир хўрсинди.
– Ёмон иш қилдингиз, қўшни. Мен болаларни интернационализм руҳида тарбиялашга умримни бағишладим. Сиз бўлсангиз…
Гришанинг тоқати тоқ бўла бошлади.
– Мен сизнинг ўқувчингиз эмасман! – деди эзмачурук қариянинг гапини кесиб. Қария хафа бўлмади.
– Сиз – янги одамсиз, – деди вазминлик билан.
– Мақсад! – деди Гриша таҳдид билан.
– Мақсад шуки, халқнинг миллий удумларини ҳақорат қилманг!
– Қария қўлидаги целофан қопчасини узатди.
– Бу – сизнинг насибангиз! Гриша эсканкираб қолди.
– Пора, денг! – деди ҳушини тўплаб.
– Нима, мени сотиб олмоқчимисиз? Қария алланечук осойишта кулди.
– Ўзбеқда қўшни ҳақи деган гап бор. Сиз тўйда қатнашмадингиз. Гришанинг иккиланиб турганини кўриб, қопчиқни остонага қўйди.
– Хоҳласангиз, олинг, хохламасангиз, ташлаб юборинг,– деди-да, секин-секин юриб, зиналардан тушиб кетди.
– Мени сотиб ололмайсан! – деди Гриша қўлини пахса қилиб. Эшикни қарсиллатиб ёпиб, диванга бориб ётди. «Дима