Название | Тушда кечган умрлар |
---|---|
Автор произведения | Уткир Хошимов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Дима сўкади… Майли, урса ҳам майли. Бошқа чора йўқ. Пастдаги милиционердан-ку, ялинибелбориб ўтди. Учинчи қават, тўқсон биринчи хонани тақиллатган эди, садо чиқмади. Этттик тепасидаги езувни қайта ўқиди. «Васильев Д.С.» Тут-Қичдан ушлаб тортиб кўрди. Эшик қулф эди. – Ким керак сизга, ўртоқ! Паркет полда қарс-қурс қадам товуши эшитилди. Гриша енбошига бурилди. Пошнаси бир қарич туфли кийган хушрўйгина қиз ипдек қошини чимириб рўпарасида турарди. – Ким керак сизга? – деди қиз расмий оҳангда. – Дмитрий Степанович, – деди Гриша ғўлдираб. Қиз унинг лой босган курткасига, тимдаланган юзига шубҳали қараб қўйди. – Нима иш билан келдингиз? – Шахсий иш билан! – деди Гриша ижирғаниб. – Қаерга келганингизни биласизми? – Қиз ипдек қошини зардали чимирди. – Бу ер горком комсомол бўлади, ўртоқ! Бу ерда шахсий ишлар кўрилмайди.
– Мен Диманинг укасиман! – Гриша қўлини пахса қилди. – Акам билан гаплашишга ҳаққим борми?
Қиз тағин унга бошдан-оёқ разм солиб чиқди.
– Дмитрий Степанович секретариатдалар, – деди юз ифодаси ўзгармай. – Укаси бўлсангиз, уйига боринг!
– Буниси – менинг ишим!
Қиз бирпас ўйланиб турди-да, раҳми келди шекилли, йул кўрсатди.
– Йўлак бошида холл бор. Ўша ерда ўтириб туринг. Гриша қиз имо қилган томон йўл олди.
Холлда журнал столи, стол енида иккита курси бор экан. Ўтирди… Минг лаънат! Папироси ҳам қолмабди. Гарангсиб, атрофни томоша қила бошлади. Деворда авлодлар босиб ўтган шонли йўлни ифодаловчи плакатлар. Ундан пастда ҳар хил эълонлар… Йирик-йирик босма ҳарфлар билан езилган эълон алоҳида ажралиб турарди. Гриша беихтиёр ўрнидан турди. Яқин бориб ўқиди: «Ўзбекистон ССРда вужудга келган танг аҳволни тузатиш учун раҳбар лавозимларга ишга бориш ниятида бўлганлар 98-хонага мурожаат қилиши мумкин. Қалб даъвати билан борганларга барча шароит яратиб берилади».
Ҳеч балога тушунмади. Қайтиб келиб жойига ўтирди. Ҳар эснаганда кўзидан мўлдирмўлдир ёш оқиб, пинакка кетди.
Бир маҳал гангур-гунгур овозлар, қадам товушларидан уйғонди. Йўлакка одам тўлиб кетган, ҳаммаси зина томон сурилар эди. Зипиллаб борса, тўқсон биринчи хона эшиги ғира очиқ турибди.
– Мумкинми? – деди мўралаб.
Дима сигарет тутатиб, аллақандай қоғозларни титкилаб ўтирган экан.
– Нима гап? – деди зарда билан.
Укасини