Название | Тушда кечган умрлар |
---|---|
Автор произведения | Уткир Хошимов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
– Тошкентга қачон кўчиб келгансиз?
– Бултур. Май ойида.
– Қаердан?
– Смоленскдан.
– Бир ўзингиз яшайсизми?
– Бўлмаса ким билан туришим керак?
– Саволга жавоб беринг!
– Бир ўзим.
– Нима мақсадда келгансиз?
– Нима мақсадда бўларди. Яшаш, ишлаш учун. Камёб мутахассис сифатида таклиф қилишган.
– Заводда нима иш қиласиз?
– Автопогрузчик ҳайдайман. Умуман, мени Алгоритм заводига таклиф этишган. Яқинда ўша ёққа ўтаман.
– Программаловчи инженермисиз?
– У нима деганингиз? – Касбингизни сўраяпман?
– Айтдим-ку, автопогрузчик ҳайдайман.
– Шу камёб касбми?
– Демак, камёб экан-да.
– Смоленскда нима иш қилардингиз?
– Заводда ишлардим.
– Оилангиз бормиди?
– Бор эди.
– Ким билан турардингиз?
– Хотиним, қайнонам, мен…
– Яна?
– Ҳа-а, гап бу ёқда денг?!
– Яна ким?
– Лариса шикоят ёзибдими? Овора бўлади! Қизи аввалги эридан бўлган. Мендан алимент олишга ҳаққи йўқ.
– Хотинингиз билан расман ажрашмаган экансиз-ку.
– Тўғри, ажрашган эмасмиз, аммо у билан турмайман. Ажрашишга тайёрман.
– Йигирма иккинчи октябрдан йигирма учинчи октябрга Ўтар кечаси нима воқеа бўлганди?
– Эсимда йўқ.
– Эслатишим мумкин. Ўша оқшом тўй бўлган. Домнинг пастида.
– Э, уми? Шунга мени айбдор санаяпсизми?
– Саволга жавоб беринг! Нима бўлувди?
– Тинчлик бермаса нима қилай? Ярим кечагача ғат-ғут! Қулоқни қоматга келтиради. Қийқиради, ёввойига ўхшаб! – Кейин-чи?
– Нима, «Кейин?»… – Сиз нима қилдингиз?
– Уч-тўрт марта огоҳлантирдим. Кейин, деразани очиб, сув сепдим. Сал боши совусин, дедим.
– Қилган ишингиз жиноят эканини биласизми?
– Нега жиноят бўларкан? Рабочий класс дам олиши керакми ахир? Горисполкомнинг қарори бор. Соат 23 дан кейин шовқин-сурон солиш мумкин эмас.
– Горисполкомнинг тўй қилинмасин, деган қарори йўқ. Нега одамларнинг бошидан сув сепасиз?
– Хўп, ана, ҳазиллашдим, деб ҳисоблай қолинг. Нега мени тергов қиласиз-да, уйимга бостириб кирган безорига индамайсиз? Тепиб, оёғимни синдирай деди. Оз бўлса, бўғиб ўлдириб қўярди. Бу ҳақда милицияга хабар берганман. Суриштириб кўришингиз мумкин.
– Бўлмаса нега аризангизни қайтариб олдингиз? Нима учун экспертизага бормадингиз?
– Клавдия Сергеевна айтди. «Бекор қиляпсан шу ишни, ундан кўра тўйда меҳмон бўлсанг, ҳеч ким сени ҳайдамасди», деди. – Ким у Клавдия Сергеевна?
– Пенсионер. Биринчи қаватда туради. Тошкентга уруш пайтида келган экан.
– Шунинг учун қайтиб олдингизми аризангизни?
– Шу… – Ўша куни ўзингиз