Тушда кечган умрлар. Уткир Хошимов

Читать онлайн.
Название Тушда кечган умрлар
Автор произведения Уткир Хошимов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

чиндан ҳам мазали экан. Аччиққина. «Русская водка»дан ҳам топилди. Қимматроқ экан-ку, чидаса бўлади.

      Жинкўчаларни айланиб бозорга тушишди. Тарвуз егилари келди. Тўн устидан белбоғ боғлаган сийрак соқолли чолнинг тарвузига харидор бўлишди.

      – Уч сўм бераман, бобой! – деди Лёва каттакон тарвузни танлаб.

      – Тарозига қўй, болам, – деди чол русчани чайнаб гапириб.

      – Килоси етмиш тийин.

      – Етмиш тийин?

      – Лёва ажабланди.

      – Калланг ишлайдими, бобой! Уялмайсанми? Чол индамасдан тарвузни Лёванинг қўлидан олди-да, тарозига қўйди.

      – Ўн икки кило, – деди оғзидаги кўкимтир нарсани туфлаб.

      – Саккиз сум қирқтийин… Майли, саккиз сўм берақол.

      – Гапини қара, Гриша! – деди Лёва аччиқланиб.

      – Битта тарвузни саккиз сўм дейди, спекулянт! Разм солиб қараса, тарвузлар тоғдек уйилиб ётибди. Ҳар биттасини саккиз сўмдан сотса, миллионер бўлиб кетмайдими бу?

      – Эй бобой! – деди Гриша энсаси қотиб.

      – Спекуляция учун статья бор. Биласан-а?

      – Мен испикулон эмасман! – деди чол тағин русчани расво қилиб.

      – Сам, сам экканман! Сладкий арбуз… Хохламасанг, ана, бошқа жойдан олавер. Эҳтимол, шу билан гапсўз тугаса – олам гулистон эди. Боядан бери нарирокда турган бошяланг, плаш кийган йигитча кутилмаганда савдога аралашди.

      – Бу оқсоқол спекулянт эмас, – деди қандайдир асабий оҳангда. – Меҳнат қилганидан кейин сотади-да молини! Яхшироқ қара, спекулянтга ўхшайдими шу одам? Аллақандай бир талабанинг гапга қўшилиши Гришанинг ғашини келтирди.

      – Қулоқ сол, – деди ғижиниб.

      – Нега мени сенлайсан? Талаба пинагини бузмади.

      – Бўлмаса, нега сен отанг тенги одамни сенлайсан?! Сенинг юртингда тарвузнинг бир тишлами саккиз сўм. Ўқиганман ўша ёқларда! Ҳаммасини биламан. Боядан бери индамай турган Миша гапга энди қўшилди:

      – Жуда ақлли бўп кетибсанми? Бултур тарвузнинг килоси йигирма тийин эди!

      – Униси бултур эди, – деди талаба.

      – Бу йил бошқача. Ўша томондан келадиган тракторнинг запчасти ўн баравар ошди. Нима қилсин деҳқон! Гришанинг қони қайнаб кетди.

      – Нари тур… Сендақа «академикни!» Бир тепган эди, тарвуз паққа ёрилиб, шимининг почасига қип-қизил шарбат сачради. Бирпасда ҳаммаёқ қий-чув бўлиб кетди.

      – Қоч! – деди Лёва.

      – Ўлдиради булар!

      Чуриллаган ҳуштак товуши ҳавони титратди. Қомати нимаси биландир тарвузга ўхшаб кетадиган милиционер пайдо бўлди. Камида ўн беш сутка нақд эди-ку, эртасига Гриша дежур йигитга ялиниб-ёлбориб, «бир жойга» телефон қилишга рухсат олди. Яхшиям Дима ишда экан. Аввалига қалаштириб сўкди. «Сен махлуқ қачон ичишни ташлайсан», деб бақирди. «Шу ниятда Тошкентга олиб келганмидим?»

      деди. Барибир, горисполком – горисполком-да! Кечга томон учовидан тилхат олиб, қўйиб юборишди. Худди ўша куни ҳушёрхонага тушгани хўп иш бўлган экан-да. Бўлмаса, терговчи «ҳўл иш»ни шилқ этиб бўйнига илмоқчи эди. Тўй куни сув сепганини гапиради! Тўғри, сепди. Сенларнинг