Название | Қуёш ботаётган пайт |
---|---|
Автор произведения | Хабиб Темиров |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-577-96-1 |
Улар довдирнинг дид билан жиҳозланган кичкинагина меҳмонхонасида ўтиришарди. Директор мўъжазгина жавон ёнига келиб, ундаги китобларни қизиқиб кўздан кечирди.
– Ёмон эмас, ўз касбингнинг баланд-пастини ҳам яхши биласан, ўқийсан, – деди у “Қоракўл қўйларни уруғлантириш” номли китобни варақлар экан. Аммо бир нарсага тушунмайман. Нега қишлоқ хўжалик институтига кирмадинг? Мутахассис раҳбар бўлардинг. Сенга ўхшаган раҳбар, мутахассис бўлса эди, эҳ! Айнан адабиётга ўқиш шартмиди?
Довдир уф тортиб қўйди.
– Ўзим ҳам билмайман, ака. Буям бир телбалик-да. Лекин қоракўлчиликка ҳам жуда қизиқаман.
– Тўғри қиласан. Мен нотўғри гапирдим. Чўпонлик ҳам асли шоирликка ўхшайди. Икковиям ҳузур-ҳаловатдан кечган, ёлғизликка маҳкум одамлар. Лекин… Ҳузури ҳам зўр. Таърифига сўз етмайди. Буни сен мендан яхшироқ биласан. Бўлмаса, ҳалиги сафар шаштингдан қайтмасдинг. Таёқни ташлаб, ўзингни бошқа бирон касбга уриб кетардинг.
– Ҳа, энди… – деди кулимсираб довдир.
Довдир шу-шу отарга дори йўлатмади. “Гуноҳи менинг бўйнимга” дейди-ю, “юз фоиз дориланди” деган қоғозга кўзини чирт юмиб, имзо чекиб юборади. Бошқа иложи йўқ. Баҳорда рўйхатнинг ўртасида илиниб тураверади. Бир гал Нурқобилга ёлғондакам от қўйди.
– Дорининг эскиргани, сифати пастини бизга юборар экансизлар-да! Бир грамм таъсир қилмади. Бу қанақа гап? Ё юқорига арз этайми? – дея сохта пўписа ҳам қилди.
Нурқобил ҳам гўёки ишонди. Унинг ўзи ҳам дорилашни хуш кўрмас, аммо юқоридагиларнинг тазйиқи, “ҳурматли одамлар”нинг “илмий асосланган, тажрибада исботланган” тавсияларига қарши бирон нарса дея олмасди. Ундан ташқари… яширишга не ҳожат: Нурқобил ҳам бошқа кўпчилик ёшлар сингари ўсишни, парвоз этишни, ғалаба қозонишни хуш кўрарди. Эҳ, Нурқобил-а! Эҳ, укагинам-а!..
Алқисса, Қилич кўса барибир кўнди. Довдир қоғозга жимжимадор қилиб қўл қўйди-ю, улар билан шодон хайрлашди. Қўрғонга қайтиб кирганида Эшпўлат ҳазил қилди:
– Оға, ўзингиз қўшиб ёзишга қаршиман, дейсиз-у, яна қўшиб ёзасиз-а!
Довдирнинг шогирдлари ҳам ўзидек дангалчи эди. Шунинг учун у Эшпўлатнинг гапидан аччиқланмади.
– Бу бизники тескари қўшиб ёзиш, яъни қўшиб ёзмаслик бўлади, билдингизми, полвон?
– Билдим, оға!
– Ҳа, яшанг!..
Тошбўрининг умидбахш ташхисидан сўнг Ҳаким довдир яна ўзини унутиб, Нурқобил иниси ҳақида ўйлай бошлади: “бу талатўплардан омон чиқа олармикан, ишқилиб, ота-боболарининг руҳи мададкор бўлсин-да, болапақирнинг оғзи ошга етганда боши тошга тегиб қолмаса гўргайди, парвардигор кўп синовлар юборди унга, чиниқсин, имони мустаҳкам бўлсин, деган-да, аммо-лекин болалигидан пишиқ ўсган, худо ҳоҳласа, бу гал ҳам юзи ёруғ бўлар…”
Дарҳақиқат, довдир оғамиз Нурқобилни мана бундайлигидан яхши билар ва бунинг юқорида биз санаб ўтган анча-мунча сабаблари бор эди.
14
Бир-бирларига