Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров

Читать онлайн.
Название Қуёш ботаётган пайт
Автор произведения Хабиб Темиров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-96-1



Скачать книгу

Мана, Нурқобил Бўтаевич ҳам маъқулласалар керак, бу йил мажбуриятни дурустроқ олинг.

      Оламиз, оламиз,– деди довдираб Ҳаким ака, у Қилич кўса пайтдан фойдаланмоқчи бўлаётганини сезиб турарди.

      – Юз саксондан туширасизми – деди гапни пухталамоқчи бўлиб Заҳҳоров. – Агар шунча қилсангиз, мукофотига битта “Нива” беришларига мен кафил. Нима дедингиз, Нурқобил Бўтаевич?

      Директор индамади. У Ҳаким довдирнинг феълини яхши биларди. Довдир эсини танибдики, мажбурият масаласида ўжарлик қилиб келади. Одамлар ҳар юз қўйдан икки юз эллик қўзи олиб орден таққанида, у юздан сал ошириб “бори шу” деб турарди.

      –“Нива”ни яхши мошин, дейишади. Тоғ-тошларга жа-а боп эмиш. Аммо… Мен сохта мажбурият олиб ўрганмаганман. Зўри беҳуда қилиниб, олинадиган орден-медалгаям ишқибозлигим йўқ. Чунки унақаларнинг ҳолини кўраяпмиз. Бизники ҳамишаги – юз ўттиз.

      – Бу одамга, – деди бўлим бошқарувчиси директорга ўгирилиб, – битта яхши қоракўл тери жаҳон бозорида иккита катта-катта қўйдан қиммат туришини юз йилдан бери айта-айта эсим кетди. Сира тушунмайди-ей. Одамнинг бунақа ўжарини биринчи кўришим.

      – Ҳадеб пулни ўйлайверманг, оқсоқол (бу сўзни довдир жуда кам ишлатади. Лекин айни пайтда иягида биттаям туки йўқ Қилич кўсага нисбатан жудаям ишлатгиси келди). Қоринниям ўйланг. Ахир, баланд тоғда, хушҳаво боғда боқилган соғлом қўйнинг “экологик тоза” гўштини емасангиз, қоракўл теридан пўстин кийган жононларга қарашга ҳол қолармиди?

      Қилич кўса бу истеҳзонинг тагидаги маъносидан ҳадиксираб директорга қаради. Довдир унинг қўшни дарадаги ўрмон хўжалиги тассарруфига кирмай қолган адирликдан ўлармонлик билан эгаллаб олган, маҳаллий шевага кўра жаннатмонанд “ҳаёт”и, яъни чўққи этагигача чўзилган каттакон дарахтзору яйловдан иборат чорбоғи, унда боқиладиган ва ҳар ой иккита-учтаси сўйилиб, “экологик тоза гўшт”, дея шаҳардаги катта амалдор ошналарига “ҳадя” тариқасида юбориладиган қўйларига шама қилаётганди. “Сен билан гап талашган мен ахмоқ” дегандек қўл силтади кўса.

      Директор эса мийиғида маъноли кулди. Довдир қайқи таёғини елкасига қўйиб, узоқ-узоқларга қаради. Учовлари ҳам жим эдилар.

      12

      Айни ўринда яна касалхонага қайтиб, бу жойнинг етакчи шифокори учун дунёдаги энг юқори мартабали бемор ҳисобланувчи (биз тарафларда ишқинг тушган қизнинг маҳалласидаги дайди итга ҳам “ака”, деб мурожаат этилади, бас шундай экан, бўлажак қайнота қай даражада иззатланишини ўзингиз тушунасиз, деб ўйлаймиз) қаҳрамонимизнинг аҳволидан бирров хабар олиб қўймасак, одамгарчиликдан бўлмас. Келинг, шундай қилайлик-да, сўнг ҳикоямизни қолган жойидан давом эттирайлик.

      Тошбўри дўхтир ишга келган дастлабки кунлариданоқ баланд мавқели тоғасининг ёрдамида Чашмизирак қишлоқ касалхонасини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаб, бу ерда анча-мунча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, бошқа янгича муолажалар ўтказиш имконини юзага келтиришга ҳаракат қилмоқда эди. Ҳа-да, бу ёқда йигирма биринчи