Название | Қуёш ботаётган пайт |
---|---|
Автор произведения | Хабиб Темиров |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-577-96-1 |
– Билмасам, шу бугун жудаям тез ва қаттиқ соғиндим, – деди довдир ва қизининг: “Майли эртага эрта билан бирга келамиз”, деганини эшитмай, нуридийдаси Тўхтарбой ҳақида ўйлаб кетди. Энди ваъдамизга биноан Тўхтаржон укамизнинг ҳикоясини сўзлаймиз.
Ҳаким чўпон билан Мусаллам хола Ойсифатдан сўнг анча йиллар фарзанд кўришмади. Хотинининг бормаган табибию азайимхони, Ҳакимбойнинг учрамаган дўхтири қолмади. Самарқандда ўқиб юрганида Мели оғо деган бениҳоя одамохун, дастурхони очиқ, асли Эрон Озарбайжониданми, Месхетия турклариданми, ҳозир аниқ эсида йўқ, бўлган-у, тақдир тақозоси ила бу ерларга келиб ўрнашган ва ўзбеклашиб кетган кишиникида ижарада турганида ўша одам бир ўғлию Фотма-Зуҳра қизларини чақалоқлар уйидан олиб катта қилганини эшитганди. “Худо ўзимиза фарзанд вермади, умид қилиб, туғруқхоная гетдик, ота-онаси олишни истамаян жўжуқлара талабгор ўлдук, иншоолло, мана, ўзимиз дуғмасак-да, оқ сут берган бир ўғул, икки қийзимиз вор”, деганди Мели ака. Ҳаким довдир шаҳарга бориб Милтиқбой ошнасидан маслаҳат ва ёрдам сўради.
– Бунинг югур-югури кўп, лекин амалласак бўлади, – деди у. Кейин чўпон биродарини савоб ишга қўл ургани учун алқади. – Баъзилар, “асли наслига тортади”, “етим бола асрасанг, оғзингни қон қилади…” деган мақолларни юзаки тушунишади. Мен сизга файласуф сифатида айтаманки, ҳаммаси тарбияга боғлиқ.
– Ўзимам, шундай деб ўйлайман, – деди Ҳаким чўпон ва секингина қўшимча қилди: – Ҳаммамизнинг асли наслимиз – Одам Атодан тарқалган.
Гўдаклар уйига бир ойча қатнаб, ниҳоят қоши-кўзи худди Мусалламникига ўхшаган бир ўғилчани қонунан расмийлаштириб, шу ернинг ўзида Тўхтарбой, дея номлаб, тўппа-тўғри яйловдаги қўрғонга олиб кетишди ва эртасига бешикка белашди. Худонинг қудратини қаранг, ўша куни Мусаллам холанинг кўкрагига сут келганмиш. Тўхтарбойга нега шунақа исм қўйилган? Одатда эр–хотин элликка қадам қўйганига қарамай бирин-кетин тўхтовсиз туғилаётган болаларнинг сўнггиси бўлсин, деган умидда янгисини шундай аташади. Ёки туғилибоқ нобуд бўлаётган фарзандлар доғида куйган ота-онанинг Худога қилган нолаю илтижоси ҳосиласи ўлароқ қўйилади бунақа от. Кўрдингизки, унисиям-бунисиям эмас. Асл сабаби шуки, Ҳакимбой оғамиз етимхонага йўл олишдан олдин қадрдони Музроб Туробов ҳузурига кирган ва “Ўғилчани опкелишга кетяпман, унга бир исм қўйиб берсангиз”, дея илтимос қилганида Туробов ўзининг устози, республика миқёсидаги таниқли раҳбар Тўхтар Ҳакимовичнинг исмини таклиф этган ва “исмию фамилияси ҳам, мартабаю руҳияси ҳам ўхшаш бўлсин” деган экан. Тўхтарбойимиз эсини танигач, ўз исмининг тарихидан хабар топади ва болалик максимализми таъсири ила: “мен ҳам худди ўша кишидай катта раҳбар бўламан”, дея аҳд этади.
Алқисса ўша Тўхтарбой ҳозир катта йигит бўлиб қолган. Болалигида ўйлаб ҳам ўтирмасдан айтадиган ҳалиги гапини