Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров

Читать онлайн.
Название Қуёш ботаётган пайт
Автор произведения Хабиб Темиров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-96-1



Скачать книгу

      Онам Нозик Қодир қизи хотирасига бағишланади.

      Муаллифдан

      Ушбу асарнинг вужудга келиши билан боғлиқ бир-икки сабаблар ҳақида ҳикоя қилиш истаги анча кечроқ – китоб босилиб чиқишига саноқли кунлар қолганда туғилди. Айнан шунинг учун уни босмахонадан олиб, яна бир марта синчиклаб ўқиб чиқишга тўғри келди. Эҳтимол кимгадир бу кириш сўзининг мутлақо зарурати йўқдек туюлар. Мабодо шундай бўлса, у бизни маъзур кўрар ва ушбу сатрларни ташлаб ўтиб, китобимизни бевосита муқаддимасидан бошлаб ўқиб кетаверар, деб ўйлайман.

      Ижодим билан яқиндан таниш китобхонлар ўтган аср саксонинчи йиллари ўртасида ёшлар адабий журналида босилган илк қиссам юзасидан матбуотда анчайин баҳс-мунозаралар юзага келгани ҳақида етарлича тассаввурга эга бўлсалар керак. Ана шу мубоҳасалар давомида мен ҳурмат қиладиган ижодкор устозлардан бир-иккиси асардаги ўзим учун ҳам энг оғриқли нуқталардан бири ҳисобланувчи нуқсон – миллий колоритнинг камлиги тўғрисида гапиришди. Бу менинг (гарчи Ўзбекистоннинг узоқ бурчагидаги қишлоқлардан бирида туғилиб ўсганимга қарамасдан) европача тарбия кўрганим (падари бузрукворим ўша даврнинг кўпчилик оталари сингари шуни астойдил истар, кутубхонасидаги китобларнинг аксарияти ўрисча эди) оқибати бўлса керак, дея тахмин қиламан. Нима бўлгандаям бу жуда ҳаққоний дакки эди. Айниқса, ўша кунларда бутун республикада ўзликни англаш, миллий қадриятларни қайта тиклаш жараёни авж олган бир пайтда бундай танбеҳ эшитиш ўта аламли туюлди ва навбатдаги асарим албатта чин маънодаги миллий мазмун-моҳиятга эга бўлиши зарур, деган бир аҳд туғилди қалбимда. Гарчи…

      Камина ҳеч қачон профессионал ёзувчи бўлишни орзу қилмаганман ва умрим бўйи бунга интилмадим, ҳатто бир нечта асарлар ёзиб, Уюшмага аъзо бўлганимдан кейин ҳам кўнглимда адиблик даъвосини олдинга сурган эмасман. Бинобарин ўзимни бу борада қанақадир эътирофларга сазовор бўлиш, шон-шуҳрат қозониш, обрў-эътибор ва мавқе эгаллаш истагидан ҳамиша йироқ тутишга уриндим. Нафсиламбирини айтсам (бу гапни балким илгари айтгандирман ва эҳтимол келгусида билиб-билмай такрорлаб қўярман, шундай бўлса, узр), ижод мен учун ҳамиша бир машқ, ўзлигимни англашга уриниш, ўз имкону кучимни синаб кўриш майдони ҳисобланиб келди ва умримнинг охиригача шундай бўлиб қолса керак.

      Зиёлилар оиласида ўсганим учун талабаликнинг дастлабки йилларидан илмий ишга қизиқиб юриб, дорилфунунни битказгач аспирантурага жой келмагач, тақдир тақозосига кўра газета таҳририятида ишлай бошлаганимдан сўнг бироз ўтиб, яъни етмишинчи йиллар охирида ўзимдан ёши улуғ, тажрибаси кўпроқ ҳамкасблардан бир-иккисига тақлид қилиб, худди ўрис актёри ва ҳаваскор адиби (қанийди ҳар бир ҳаваскор шундай ёза олса) Василий Шукшин сингари бир “ҳикоя” дарж этишга уриниб кўрдим. Уни таваккал қилиб, ўша чоғлар республиканинг бош адабий-бадиий нашри ҳисобланган “Шарқ юлдузи” журналига жўнатвордим. Наср бўлими мудири, устоз Шукур Холмирзаев, ходими Тоҳир Қаҳҳор эди. Кўп ўтмай таҳририятдан “ҳикоянгизни босадиган бўлдик”, деган мазмунда жавоб олдим. Босилиб чиққач, “демак ҳикоя ёзиш қўлимдан келар экан, энди сал каттароқ жанрда куч синаб кўришим керак”, деган фикрда қисса ёзишга ўтирдим. Қисса юқорида айтганимдек, аввал “Ёшлик” журналида, сўнгра Ғафур Ғулом номидаги етакчи адабий-бадиий нашриётида чоп этилди. Табиийки бу “синовчи ёзувчи”ни навбатдаги тажриба – роман иншо этиш сари ундади. Муайян, аниқроғи бағоят қувончли тарихий сабабларга кўра роман дарҳол эмас (СССР парчаланиб, ўзбек халқи истиқлолга эришди, республикамиз мустақил давлатга айланди), икки-уч йилдан сўнг алоҳида китоб бўлиб босилиб чиқди. Шу тариқа атиги битта ҳикоя, бир қисса ва бир роман ёзиб, ўзимча “ёзувчилик қўлимдан келар экан” деган хулоса ясадим (дарвоқе, буни ўша пайтлар нафақат бир неча ёш адабиётшунослар, балки ўзининг ўта кескин танқидий чиқишлари билан машҳур бўлган, унча-мунча улкан шоиру ёзувчиларини ҳам аяб ўтирмайдиган талабчан, ҳатто бир қадар жанжалкаш мунаққид Норбой Худойберганов ҳам “Ҳабиб Темиров ушбу қиссаси билан бадиий асар ёзиш қўлидан келишини кўрсатди” қабилида эътироф этганди) ва бу борадаги “тажриба”ларни, аниқроғи машқларимни эълон қилишни тўхтатдим. Очиғини айтадиган бўлсам, бунга аввало журналистика соҳасида, кейинроқ ҳокимият тизимларида анчайин масъул вазифаларда ишлашимга тўғри келгани сабаб бўлди. Камина айримлар сингари бадиий ижодни раҳбарлик билан қўшиб олиб бора олмадим. Гарчи ўзим учун қоғоз қоралашни бас этмаган бўлсам-да, уларни бостиришга жазм этмадим. Шу тариқа ўн беш йилча “ихтиёрий-мажбурий” танаффус бўлди. Янги асрнинг дастлабки йиллари арафасида Тошкентга ишга келиб, пойтахт адабий муҳити ҳавосидан нафас ола бошлагач яна бадиий ижодга қайтиш имкони туғилди. Бироқ…

      Газетада ишлаётганим учун асосан таҳрир ва мақоланавислик билан машғул бўлдим. Кейин бир ноширнинг далдаси сабаб ғаладонда ётган машқларим бирин-кетин эълон қилина бошланди. Ўзимча дуруст, деб ҳисоблаб юрадиган, ноширимнинг эътрофига кўра китобхонлар талашиб ўқийдиган, бироқ айрим мунаққидлар нописандлик билан қараган, “бадиий эмас енгил-елпи асарлар, авом адабиёти”, дея бурнини жийирган қатор китобларим чиқди. Уларнинг нечоғлик бадиий эканини вақт кўрсатар. Аслини олганда, бадиийлик тушунчаси ҳам, менинг назаримда ҳаётдаги барча воқелигу ҳодисалар сингари нисбийдир. Муҳими,