Название | Қуёш ботаётган пайт |
---|---|
Автор произведения | Хабиб Темиров |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-577-96-1 |
– Ҳаким ака, шу… Тангри сўзини ишлатмасликнинг иложи йўқми? Фақат “табиат” десангиз-чи, сизга барибир эмасми?
– Ўв, Усмон ака, лекин жуда қитиқ патимга тегдингиз-да. Ахир, мен айтаётган Тангри сўзининг арши аълодаги Парвардигор эгамга умуман алоқаси йўқ (ичида илоё ўзинг кечир, деб қўйди). Мен айтаётган Тангри – бу ҳаётни, инсонни яратган, аниқроғи маймунга ақл-идрок бағишлаб, онгли меҳнат қилишга ўргатган табиат. Табиатга сиғиниш, унга меҳр қўйиш менинг фирқачилик эътиқодимга тўсқинлик қилмайди, энди кўнглингиз жойига тушгандир. Нафсиламбирини айтсак, Ҳаким оғамиз барибир ҳам бир қадар соддалигига борармиди, Нурқобилдай энг яқин, дилтортар суҳбатдошлар билан муораза этганда: “Худонинг борлигини рад этишини ҳисобга олмаса, коммунистларнинг мафкураси анчайин адолатли экан, камбағалга қайишаркан-да ҳарқалай”, деб қўярди. Мавриди келганда қўшимча қиларди: “агар Худо бир, расули барҳақ”, деб турганда компартияга ўла-ўлгунча хизмат қилар эдим, Яратганнинг ўзи адаштирганми, ё синаганми, ишқилиб улар шу масалада хато қилишган экан-да…”
Шифохонада шифо истаб музтар ётган Ҳаким довдири тушмагур ана шунақа одам эди. Ҳазиломуз бўлса-да, аслан жиддий ва мустақил фикрлар, таниқли шоирнинг машҳур сатрларини фаромуш этибми ё атайми, сал ўзгартириб: “Менинг бу дунёда ўз айтар додим ва ўзим танлаган эътиқодим бор”, дея хиргойи қилиб юрарди. Ичида йиғласа ҳам ташига чиқармас, кулиб тураверарди. Ҳозир ҳам оғриқни енгиш, жилла қурса, сал-пал эсидан чиқариш учун умрининг ҳаловатли, гаштли лаҳзаларини ўйлаб кетди. У жони қаттиқ, иродали, айтганини қилмаса қўймайдиган одам. Оғриқни чекинтирди. Хаёлида болалиги, ўйинқароқлик дамлари айланди.
8
Дарвоқе, Ҳаким довдир нима учун довдир лақабига эга бўлиб қолди? Ҳакимлигининг боиси – отаси, Чашмизиракнинг биринчи ўқитувчиси Ўнғалбой Каримов Алпомишдек паҳлавон бўлармикан деган умидда исмини қўйган бўлса