Название | Қатл куни |
---|---|
Автор произведения | САМАДЎҒЛИ ЮСУФ |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Маҳмуд унинг оҳангидан тушундики, бир гапгатушиб кетса, тинмайди, рости, уришдан сўз очганига пушаймон бўлди. Темир камида минг марта такрор-такрор айтиб берган воқеаларни яна бошидан бошлайди, уришдан қайтиб келганида хотини Тамаранинг ёнида ёшгина рус йигити ётганини ёниб-куйиб сўзлайди, сўнг дунёдаги барча аёлларнинг онаси қолмай, синглиси қолмай сўка бошлайди, охирида “вой вашу матлар, нашу матлар” дея тиззларини муштлашга тушади… Аммобу гал ундай бўлмайди. Темир ўз бошига тушган бу мусибатни ҳамиша ҳам сўзлайвермас, тўғрироғи, ҳушёр пайтларида бу воқеа ҳақида чурқ этмас, урушдан, аскарликдан сўз-суҳбат очилиб қолса, бир чеккада индамай тураверарди. Аммо станциянинг буфетида ширин винодан бир-икки стакан ичиб олиши биланоқ, таниш одам топа олмаса, йўловчилардан дуч келган биригаелимдай ёпишиб оларди. Сўзлаб-сўзлаб юрагини бўшатар экан, ҳар замонда кўзларидан милт-милт ёш оқарди. Нима ҳам қилсин шўрлик! У чеккан мусибат бошқанинг бошига тушса, худо ҳақи, жинни бўлиб қолар эди… Яхшиямки, бу чидаган… Маҳмуд унинг бундай маст бўлиб юрганларини озмунча кўрмаган эди.Кўпинча бозор кунлари, вокзал тирбанд бўладиган пайтларда Темир ўзи яшайдиган юнон қишлоғидан станцияга тушиб келарди. Вокзалда уни ҳатто рельслар орасида изғиб юрадиган қўтир итлар ҳам танирди. Ёз пайтлари, эгнида қип-қизил сатин кўйлак, белида таранг тортилган ингичка чарм қайиш, оёқларида ялтираб турган қунжли ботинка, сочларини ҳафсала билан ялтиллатган, озода, атир ҳидларига бурканган ҳолда станциянинг пашшалар ғужғон ўйнаган, ҳавоси оҳир буфетига кириб келарди. Карим буфетчи – жуда қаттиқ ҳазиллар қиларди у – Темирни кўриши биланоқ, тотор тилда Темирнинг ўзидан ўрганган баъзи сўзларни айтар, одатда, сўкинарди. Аммо бу сўзларга буфетда Темирдан бошқа ҳеч ким тушунмасди. Темир кулар, қонсиз юпқа лаблари орасидан кўриниб турган қинғир-қийшиқ, сарғайиб кетган тишлари кулдон ичида ётган сигарет қолдиқларига ўхшарди. Кичик қийғоч кўзлари сузилиб, юзидаги ажинлар орасида билинмай кетарди. Темир Карим буфетчига, “сен ўзи тотор бўлиб туғилишинг керак эди, худо ҳақи, бу тилни мендан яхши биласан”, дерди. Энг охирида унинг ўзи ҳам “вашу матлар!” деб қўярди. Бу – навбат винога келди, қўй, дегани эди… Карим, бир неча йилки, Темирдан пул олмасди. Темир дунёнинг Сибирь деган жойларида узоқ тентираб, ўзига ҳеч ердан паноҳ топа олмай, нихоят, келиб-келиб Кур қирғоғидаги бу қадим юнон қишлоғида бир умрлик маскан тутганидан кейин (аввалари бу ерларда бир-икки йил тентириб юриб, сўнг, тангрим мадад берса, эҳтимол, ота-боболаримнинг юртига қайтиб кетарман, деган фикрда юрди, бироқ қайтиб кетмади, ойлар, йиллар ўтди, Темирнинг наздида бу дунёйи дун ўзгарди, аммо Тамара билан солдат ўзгармай қолди) ва кунларнинг бирида бошига тушган мусибатларни ҳали қорин боғлаб оғирлашиб қолмаган, думбулгина бир йигитча бўлган Каримга илк бор гапириб берганида, каримнинг унга раҳми келган эди, унинг бу тараҳҳуми станция буфетининг чор атрофида, рельслар орасида, ахлат уюмлари ёнида изғиб юрган итларга қилинадиган раҳм-шафқатга ўхшарди. Темирнинг бошидан кечирганларни у ўша куни