Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Читать онлайн.
Название Қатл куни
Автор произведения САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

кимсаларнинг жағини шифокорлик институтининг талабларига кўргазма қилиб кўрсатса бўлади, чунки бу жағ, шубҳасиз, жудаям ноёб бўлиб, чиндан ҳам инсоннинг маймундан тарқаганини тасдиқловчи ажойиб, ишончли далилдир. У беморнинг ўзидан ва унинг хотинидан эзмаланиб бутун касаллик тарихини ўрганди, қон ва сийдикнинг анализларини, рентгенчиларнинг фикрини, тавсия этилган дорилар номи ва қайси мамлакатда тайёрланиши билимдон ҳаким сингари синчиклаб суриштиради, сўнг охирида бошини қашлаб-қашлаб ўз мулоҳазаларини айтди. Унинг гапига қараганда, бу касаллик Ер куррасида асосан Африкада, бушменлар орасида кенг тарқалган бўлиб, улар Бергман-мерган деган ҳакимни танимасалар-да, шод-хуррам яшар эканлар. Аммо бир нарсага қатъий амал қилиш лозим, деди у: ётишдан аввал, даволовчи ҳаким буюрган каби қатиқ эмас, тўлдириб икки қошиқ асал тановул қилиш керак. Асал бўлганда ҳам албатта Калбажарнинг фалон қишлоғидаги фалончи кимсанинг асалидан бўлсин. “Хўш, Африкадаги бушменлар бу асални қаердан топадилар, келиб Калбажардан олиб кетадиларми?” деб бир сўрамоқчи бўлдим, бироқ профессорнинг кўнглига тегмасин деб адиша қилдим. Чунки профессор калбажарлик, агар хато қилмасам, ўша мўъжиза асалнинг маскани бўлмиш қишлоқдан эди. “Жуда доно, оқилона маслаҳат бердингиз, эртадан бошлабоқ ўша асални топиш ҳаракатига тушаман, қатиқни эса илло-билло оғзимга олмайман”, дедим.

      Фалон домлани кўргани келадиган бундай меҳмонлар оз эмасди. Хусусан, авваллари. Аммо гап шундаки, беморнинг кўнглига яқин дўстлари, танишлари сўнгги пайтларда камнамо бўлиб қолган эдилар. Кейинги пайтларда телефон қўнғироқлари ҳам камайиб қолган, эндиликда бемор нариги хонада хотинининг кўнгил сўраб телефон қилувчиларга миннатдорчилик билдирган овозини аҳён-аҳёнда бир эшитиб қоларди. Сабаби маълум бўлмаган ғалати аҳвол рўй берган эди: дўстлари тамаки тутуни каби аста-секин тарқаб кетмоқда эдилар. У ана шундан гина қилиб қолганида, хотини: “ҳар бир кишининг ўз ташвиши, минг бир дарди бор, ҳамиша келишига фурсат топаврмайди, қолаверса, сен унақанги жиддий ётганинг йўқ-ку оломон бу ерга оқиб келаверса”, дерди…

      Бу замонда жиддий касаллик деб нимани айтадилар ўзи?.. Албатта, биринчи навбатда ракни, ундан кейин инфаркт. Ҳали мен вабо, ўлатларни айтмаяпман. Бу касаллиакларининг башариятга таҳдиди ҳали олдинда. Аммо касалликлар рўйхатида асосий ўринлардан бирини эгаллайдиган яна бир хасталик бор. Қисқаси унинг тиббий номини ҳали ҳеч ким кашф этгини йўқ. Ҳар бир бемор бу касалликни фақат энг яқин маҳрамига айта олади, айтганда ҳам пичирлаб айтади. Баланроқ айтсанг, мияси деб, жиннихонага элтиб қўйишлари ҳеч гап эмас. Бу касалликка чалинганда жуда эҳтиёткор бўлишинг, ўзингни душман ичида иш олиб бораётган жосус каби тутишинг лозим. Бу хасталикнинг номи марҳумларни тушда кўришдир. Умр поёнига етиб қолганида, қўққисидан ажал эшиги очилганда одамзот ана шу касалликка чалинади. Ҳар кеча азизлардан бири тушларингга кира бошлайди. Тушингга бувинг киради: бошида ҳамишаги қора