Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Читать онлайн.
Название Қатл куни
Автор произведения САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

АМАДЎҒЛИ

      Қатл куни

      Озарбойжончадан

      УСМОН ҚЎЧҚОР

      таржимаси

      Кўзимнинг оқу қораси бўлган икки қизимга –

      Меҳрибонга ва Ҳумойга.

       – Йўл бўлсин оға?

       – Сўнгги манзил сари, синглим.

      (Бир беморнинг қулоғига чалинган гаплардан)

      Дард ҳам оғриқ каби бир келса ботмонлаб келади.

      Ҳали юлдузлар жуда сийрак эди, бўз самода заъфар шуъла бор эди, бу шуъла гоҳ сўниб бораётгандек хира тортар, гоҳ пар-пар ёна бошларди. Ҳали шамол эмас,ҳар замонда қўшалоқ

      зарангнинг тепасида қирғаққа урилган тўлқин сасига ўхшаш бир сас қўпар, Гўё шу атрофда денгиз бор деб ўйларди киши, аммо бу сас одамни даҳшатга соларди. Кимда-ким бу ерда бўлса, билардики, жуда-жуда узоқларда, қайдадир

      дунёнинг нариги бошида бир шамол ётоғидан бош кўтармоқда, у Бобо Коҳо ғорининг зулматли оғушида уйрилади, уердан чиқиб, оғир-оғир, сурина-сурина залворли лангари билан тиупроқдан чуқур дарзлар очади, тоғ-тошларда шовқин сола-сола бу балокаш дунёни жангга чорлайди. Кимда-ким бу ерда бўлса, ҳали жуда узоқ-узоқларда ҳамлага шайланаётган шамолнинг қарғишининг эшитарди: эй икки оёқли маҳлуқлар, наслингиз қирилсин сизнинг!

      Инсонлар шамолдан безган эди, шамол эса инсонлардан.

      Қўшалоқ зарангдан узоқларда, тоғ бағрида бошланган ўрмонниг сийрак этагида, дарахтлар орасида бир қари қулоқларини динг қилиб турарди,бўрининг сезгир бурни ҳид олган эди – темир ҳиди, қон ҳиди. Аммо бўри ҳам қўрқув ичида, недандир қаттиқ безовта эди, у икки оёқли

      махлуқларни қўналға тутган жойга яқин бормаслик лозимлигини яхши биларди:

      у томондан қоришиқ овозлар эштилар, кимдир зиндонда болға ураётгани ё бўлмаса отга тақа қоқаётганикаби темирлар жаранги янграр, аммо бу сасларда аллақандай ваҳима ва таҳдид бор эди –на

      бўри, на айиқ ва на ҳатто қушнинг бугун у томонга яқинлашмагани яхши эди, чунки бугун Бобо Коҳонинг зулматли оғушида қандайдир бошқа бир ҳол рўй бергулик эди – бутиун оламнинг, тошу тупроқлқрнинг, осмонларнинг, юлдузларнинг ғазабини ўзида жам этган шамол дунёнинг икки оёқли махлуқларига: “Бораяпман”! – дея таҳдид йўлларди. Ҳисоб-китоб қилгани бораяпман, темир либосли, найза-қалқонли, ойлаб сув юзини кўрмаган, кир-қасмоқдан башара қорайиб мисга айланган бу икки оёқли шайтонларнинг нега бунча қутурганликларини билиш учун бораяпман! Уйқусиз кўзларидаги кин ва ғазабнинг сабабидан огоҳ бўлиш, пўрсилдаоқ лаблари орасидан чиқаётган тупукли сўкишларнинг маъносини англаш, кузак изғиринида елама – елка

      таянган чодирлар атрофида давра қуриб ўтирган, ҳорғинликдан сув қайнатишга ҳам қурби қолмаган,

      гўштни хомлигича еган, сўнгра қонга буланган лунжларининг селини юзларига суртган икки оёқли махлуқлар бу балокаш дунёдан не исташларини билмоқ учунборяпман! Қўналғаннинг ёнгинасида мурдаларни устма-уст қалаштириб ташлаган, чириган жасадларнинг бад бўйини ҳис этмаган, жангчи биродарларини кўмишга ҳам мадорлари қолмаган, қуёш шуълаларидан беркинган бу икки оёқли қанотсиз кўршапалаклар қачон қондан тўяжакларини билмоқ учун боряпман!… Аммо ҳали шамол кладиган фурсат узоқ эди. Шамолнинг йўли узун эди. Бўрининг бурун парраклари титрар, жонивор қон ҳидини олган эди, аммо бу ҳидда тағин бошқа нимадир бор бўлиб, у очиққан ҳайвоннинг иштаҳасини бўғиб қўйган эди. жонивор тилсимланган каби турган еридан қимирлай олмас, юнги тўкилиб тикрайиб қолган думини чотига қисганича атрофга ҳайрон боқар, ортидаги ўрмон оғушида шамол кўтараётган гирдибодини тинглар экан, бир нарсани зўр бериб эслашга уринарди: бу қоришиқ, аммо таниш овлзларни қаерда ва қачонЭшитган эди? Бу ҳиддан нега боши айланмоқда?… Бўри анчайин ён-верига аланглаб боққан эди,учлари сарғайган майсалар орасида уймалашаётган қумурсқаларга, тағин бир ўлик чаёнга қорнига ёпирилишганди.Бўри ёқимлироқ бир нарсани эслашга уринди. Етти кун аввал кўксидан яралган дуррожни бурдалаб егани ёнида тушди.... Воҳ-воҳ-воҳ! Худойим, ўша қушни нақадар лаззат билан, қўрқмасдан, чайир жағларида эзиб-эзиб, бамайлихотир еган эди! Чунки етти кун аввал бу улкан ўрмонда яратганинг шу бўридан бўлак деярли бирон-бир жонивори қолмаган эди- темир либосли икки оёқли махлуқлар бу ерларда макон тутганидан сўнг айиқлар, шоқоллар, бўриваччалар ўрмони тарк этишган эди. Ушбу куз оқшоми сарғайиб-сўлаётган ўрмонда, қўналғанинг яқинида

      эндиликда фақат мана шу қари бўри қолганди холос. Бугун у ўрмоннинг ягона ҳожаси эди. Бобо Коҳодан ёпирилиб келаётган таҳдид бўлмасайди-бўри тез-тез олисдаги зарангларга қўрқа-писа қараб қўярди- ортидаги ўрмондан ваҳимали шовқин-суронлар эштилмасайди-бўри ана шундай узуқ-юлуқ хаёлларга толган эди – балки тангрининг раҳми келиб, билиб бўладими бу дунёнинг ишларини, унга бир дона дуррож инъом этармиди? Бўрига ҳафтада бир марта қоринни тўйдириш ва жон фароғатидан бўлак нима ҳам керак ўзи?.. Қорин очнинг тинчи йўқ. Бу жиҳатдан икки оёқли маҳлуқларниниг омади келган: оч қолганларида бир-бирларига ширин ҳикоятлар сўйлайдилар. Хусусан, уларнинг подшолари- ориқ, кўримсиз, кўзларида чаён заҳри ёғилиб