Название | Катта хонадон 2 |
---|---|
Автор произведения | Салом Муҳаммад |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-5990-8-6 |
– Укаларингга айт, Нурдин, жуда бўкирмасинлар, ўзинг ҳам ҳа деб кўз ёши тўкаверма, – деб Маҳмуд амакиси аввало катта жиянга таъсир ўтказмоқчи бўлди. Бу вақтда атроф ғира-ширалашган, қишлоқ аҳли асосан уйқуда эдию бироқ фарзандларни айтилган лаҳзагача тутиб туриш имкони бўлмаганди. Бутун ҳовли аёллару эркаклар ҳамда ёш болаларнинг фарёди билан кўмилган эди. Бу қадар баланд овозда, дардли йиғлашни аввал хаёлига келтирмаган Нуриддин ҳам бошқалардан қолишмасди. Унинг ҳолатини кўриб, амакиси ташвишга тушдию чақириб олиб, насиҳат қилди. Бироқ жиян селдай оқаётган кўз ёшларини рўмолчаси билан артиб, меҳрибон амакисига ўпкаланиб қаради ва:
– Одам онасига йиғламаса, кимга йиғлайди? – деди.
– Ҳа, бала-я, бала, билмийсан-да, бунақа йиғлаш жуда увол, марҳумани оғир аҳволга солади-я.
Нуриддин ҳеч нимага тушунмади. Ҳозир тушунадиган аҳволда ҳам эмас эди. Боз устига, амакиси жиянларини авайлаётгандай туюлганди унга. Агар шу ниятни мўлжаллаган бўлса, амакиси у ёқда турсин, у отасининг сўзига кириши ҳам душворга ўхшарди. Тўғри, болалигида отасининг шунга монандроқ гапини эшитган:
“Кўп йиғлаш Худога ношукурлик белгиси. Худони қаҳри келади. Марҳумни кўзёшлар уммонига кўмаркан…” Ажабо, шундай бўлса, нега одамлар дод солиб йиғлашади, тинимсиз бўзлашади, кўкракларига муштлаб, сочларини юлишади? Бу – одамларнинг Оллоҳга исёними? Бу даҳшат эмасми? Лекин онаизор учун йиғламаслик… Буни тасаввурга сиғдириб бўлмайди. Шуларни ўйлаб, у амакисидан сўради:
– Бирор таъзияхонада йиғламаганларни кўрганмисиз? Қариб-муриб кетганларгаям йиғлайдилар-ку?
Шу сўзларни айтдию шаҳарларда вафот этганлар учун эркаклар овоз чиқариб йиғламасликларини, бунга ўзи гувоҳлигини эслади. Бироқ шу лаҳзадаёқ шаҳар аҳлининг осойишталиги бузилмаслиги учун шунақа қарорга келишган бўлса керак-да, деган фикрга борди. Аммо ҳамма ёқда одат ҳар хиллиги ҳам кишини ўйга толдиради.
– Тўғри, кўп ерларда овозни кўтариб йиғлайдилар. Қанча баланд овозда йиғланса, ўшалар обрў оладилар. Бу – омиликдан, билими йўқликдан, – дея амакиси атрофга олазарак, шубҳали назар солиб қўйди. – Қуръони каримдан бехабарлар шунақа йиғлайди…
– Биз ҳаммамиз Қуръони каримдан бехабармиз, амаки.
Улар ёнига яқинлашиб келган Солиҳа аммаси орага тушди:
– Ака, қўйинг, кўнглини бўшатиб олсин, дард-аламлардан халос бўлсин.
– Ўзинг биласан, ман айтдим-қўйдим, жиян, – амаки ҳафсаласиз ҳолда чорпояга суянди. – Ундан кейин… замон нозик, пирқа аъзоси бўлсанг… Сани кузатиб ўтирганлар ҳам йўқ дейсанми, жиян…
– Э, ўшаларни… – Нуриддин сўкинмоқчи бўлдию дарҳол тийилди, қўл силтаганча укалари сафига бориб қўшилди. Уларнинг ҳаммаси ҳам тўн, белбоғ