Название | Катта хонадон 2 |
---|---|
Автор произведения | Салом Муҳаммад |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-5990-8-6 |
Шуни сезган каби Баҳриддин отасининг ёнига секин юриб келди-да, гўё тасалли берган каби:
– Отажон, онам азоблардан қутулдилар, – деди. У ўз гапини чуқурроқ ўйлаб олмаган эди. Буни ҳар хил маънога йўйиш мумкин эди. Аммо оқ кўнгил, меҳр-оқибатли Баҳриддиннинг ҳозир таъналар қилишдан жуда йироқлигини сезиб турарди ота. Шу боис унинг жавоби ҳам айни ўрнига тушди:
– Бу ялғончи дунёда яшашни ўзи ҳам азоб, ҳам ширин, бачам. Локин, ҳеч кимни ўлгиси кемайди.
– Бизани ҳузуримизни кўрмай кетганлари яхши бўлмади-да, ота.
– Аттанг… Онанг ёш кетди – индигина олмиш тўртдан ошувди…
– Хафа бўлманг, дугонамни умри қисқайкан, – дарвозадан кириб келган ғўла, юзлари думалоқроқ, қип-қизил, ҳали анчагина тетик, шиддаткор Кайвони хотин ҳамдардлик билдирди.
– Ночормиз, бандасини қўлидан ҳеч нима келмайди.
– Ўшани денг, Носирим ҳаммасини гапириб берди, эсиз, эсиз, – Кайвони бош чайқадию ўзига яқинлашиб, салом берган Нуриддинни бағрига олди. – Кўп уринибсилар. Умри тугаган экан-да, айланай.
– Ғафлатда қолдик, холажон, – Нуриддин овозини кўтариброқ йиғлади. – Уринишимизни кеч бошлабмиз.
– Ундай деманг, айланай, жўрайиз ҳам қараб ўтирмади, ўрнизни билинтирмади.
– Ажал кегандан кейин ҳеч ким сақлаб қололмайди, бачам, – деган отасининг овозида ҳам титроқ бор эди.
– Рост айтасиз, тоға… – дедию Кайвони бир дам ўйланиб олгач, сўзини давом эттирди. – Асли дугонамга кўз тегди.
– Кўз? – Нуриддин сергакланди. – Заифгина вужудларининг нимасигаям кўз тегади, холажон?
– Йўўқ, айланай, Шамси дугонам келган куни заиф эмасиди. Ранггиям қип-қизил, ўзиям гужумдайиди. Ўтган жума кунини айтаман-да, аммаваччайиз битган ҳовлисига атаб, Хатми Қуръон ўтказди. Пешинда аёллар йиғилдик.
– Онам ўшанга бордиларми?
– Э-ҳе, боришам гапми? Бунақа очилиб-сочилганини аввал ҳеч кўрмавдим. Шамси мунақа гапдон эмасида, ҳаммани оғзига қаратди.
– Ростданми?
– Ҳа, айланай, ишонинг, сал-пал тортиниб қўл чўзган аёлларни уялтирди.
– А? Қандай? – энди Одил бобо ҳам қизиқсиниб сўради.
– “Сизларминан етти ой кўришмадик, ҳаммайизни жуда соғиндим. Шу учун қўлминан эмас, қучоқлашиб, ўпишиб кўришайлик”, деб, ҳар биттамизни бағрига босганини кўрсайиз… Бу ёққа келаётганимда шу қилиқлари кўзимдан ўтиб: “Э, бевафо дунё, ўшанда биза билан видолашганакан-да”, дедим ўзимга, – Кайвони аёлнинг кейинги сўзлари йиғи аралаш эшитилди.
– Хатмдан келиб, кеча, шанба эрталаб қилган ишларига нима дейсиз, Кайвони?
– Ҳали иш ҳам қилдиларми?
– Иш бўлиб, иш-ку эмас, локин ўзига иш орттириб юрарди-да,