Название | Катта хонадон 2 |
---|---|
Автор произведения | Салом Муҳаммад |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-5990-8-6 |
Нуриддин соатига қаради. Ҳали тўрт ҳам бўлмабди. “Қизиқ, – ўзича ўйлади у, – мен одамлар учун, ўзимни кўрсатиш учун йиғлар эканманми? Йиғлашим ўзимнинг дардим, ўзимнинг фиғоним эмасми?”
– Энди гап бундай, балажоним, – Кайвони бош ўғилнинг тирсагидан тутди. – Урф-одатни қилмаса бўмайди.
– Ҳа, албатта, нимаики бўлса… – “уф” тортди у.
– Ман суриштирдим, келинлариздан биттаси ширчой қилибди. Ичиб олинглар.
– Э, нималар деяпсиз, ҳозир ширчой ўтадими? – ҳозиргина вилоят марказидан етиб келган Ҳусниддин эътироз билдирди. – Онам бунақа аҳволда ётсалар-у, биз бемалол овқат еймизми, хола?
– Мани гапимга киринглар, сал қувват бўлмаса, судралиб қоласизлар. Овоз ҳам чиқмайди. Қани, бўлинг лар, – Кайвони яна бош фарзанднинг билагидан тутиб, ошхона сари судради.
Кайвони айтган гаплар таъсирида Нуриддин укаларига ўрнак бўлиши, уларни авайлаб, ҳа демай, бошланадиган “қиёмат қойим”да аҳволлари танглашмаслиги зарурлигини ҳис этдию:
– Ўзимизни мажбурлашга тўғри келади, қани юринглар, – дея олдинга тушди.
– Менга ҳеч нима керак эмас, – йиғламсираб деди Ҳилола. Опаси Ҳусния ҳам унга қўшилди.
9. КЕЛИННИНГ ЙЎРИҒИ
Нуриддин ёмон ният қилишдан сақланиб, ўзи билан таъзиябоп кийим – одатий тўн, белбоғу дўппи олиб келмаган эди. Озода ҳам бунга журъат этмаган. У аллақаёқдан бу либосларни топиб келиб, эрини кийинтирди. Ўзи ҳам махсию қора камзул, бошига оқ сурп чорси топиб олибди. Кўриниши афтодаҳол: қовоқлари шишиб, рангги бошидаги сурпдай оқарган. Қайнсингилларидан кам қайғурмагани шундоққина сезилади. Гоҳида гап айтиб йиғлашда улардан ўтиб тушаётганга ўхшарди. Қайнанасига ҳурмати баландлигини эри аввал ҳам кузатган. Аммо меҳр ҳам қўйганлигини юрак қаъридан чиқариб йиғлаётганидан ҳам билиш мумкин эди. Бунга асос ҳам бор: Шамсия буви келинларини ўз фарзандларидай аяр, кези келганда, болаларини тергагандай тергар, йўл-йўриқлар кўрсатарди.
Нуриддиннинг эсида: тўйдан бир ҳафта ўтгач, ўз ишига жўнади. Ўша ёқда у ижара уйда яшар, фақат дам олиш кунларида қишлоққа қайтарди. Гоҳида келмай қолиш ҳоллари ҳам бўларди. Уйланганидан сўнг бир ҳафта шаҳарда қолиш, тунларни ижарахонада ёлғиз ўтказиш анча мушкуллик туғдирди. Шанба кунини тоқатсизлик билан кутадиган бўлди. Афтидан, келинда ҳам шу ҳол сезилди. Буни қайнана тушундию уни зериктирмаслик ҳаракатига тушди.
– Бачам, хотинингни қачон олиб кетасан? – ўғлидан сўради у.
– Нима, келишмаяпсизларми? – онасига ҳайрона тикилди ўғли.
– Йўғ-э, нимага келишмайлик. Ахир эр-хотин бирга бўлгани яхши-да, бачам.
– Олиб кетиш қочиб кетмас, керагича сизларга хизмат қилсин.
– Келинни хизматига куним қолибдими, бачам, худога шукур, қўлим-оёғим бутун, кучим-қувватим бор, қолаверса, қизларимдан иш ортмайди.
Аслида онасининг