Яшил кеча. Рашод Нури Гунтекин

Читать онлайн.
Название Яшил кеча
Автор произведения Рашод Нури Гунтекин
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-652-6



Скачать книгу

афанди бир кун унга шундай деди: «Домла, амакиларинг сени мадрасага бериб, яхши иш қилмадилар. Тақдири илоҳийни тадбир ила ўзгартириб бўлмайди… Шу нарсани англадимки, Жаноби Ҳақ сизларнинг бўғилган тарзда фоний дунёдан ўтишингизни муқаддар этган… Отанг билан акаларинг сувда бўғилиб ўлишди; қўрқаманки, сен ҳам сиртмоқда бўғилиб ўласан. Фарқ шу…»

      Зайнал домланинг тасаввурида жаҳаннам кишиларни азоб-уқубатларга соладиган минг хил асбоб-ускуналар билан тўла. Охиратнинг бутун амалдорлари абадиян бу жаҳаннамда тери шилиш, тилни суғуриш, оғизларга қайнаб турган сақични қуйиш, қиздирилган сихлар билан кўз ўйиш сингари ишлар билан машғул эди. Бунинг тескариси жаннат хаёли унда жуда ноаниқ, ибтидоийлигича қолганди. Бу гуноҳкор дунёнинг аҳолисидан қайси киши жаннатга кира оладики, илоҳи қудрат узоқ вақт муносиб тайёргарлик кўриш кулфатига лозим топган бўлсин…

      Зайнал шундай дер эди:

      – Ҳақ Таолодан менга хитоби иззат келсаки: «Эй бандам, тила тилагингни, мендан нима истайсан?» Қилган жавобим шу бўларди: «Эй, Мунтақими Зулжалол, жаннатинг боғларида мен нима қиламан?.. Менга осийларнинг жаҳаннамда ёнаётганларини бир бурчакдан кўрсат!»

      Унинг фикрича инсонлар, фақат қилаётган ишлари, юритаётган мулоҳазалари устидангина эмас, балки кўрадиган тушлари учун ҳам масъул эдилар. Инсон деган махлуқнинг дунёда ва охиратда насиби қамчи билан оташ эди. Айниқса, хотинлар… Кўчада ёнидан ясанган хотин ўтиб қолса, сўкиб безор қилиш унинг одати эди.

      Онаси бир кун отасидан ёмон калтак егандан кейин ўлганди. Бунинг учун у отасини айбламас:

      – Ким билади? Хотин миллати бу… Сочи узун, ақли калта. Бирор айбли иш қилгандирки, отам адабини бергандир. Аммо ажали келган экан… Ўлди… Нима ҳам қила олардим? – дерди.

      У, агар қонунлар тўплами қўлимда бўлганида эди, хотин эркакдан жон давоси талаб қилолмайди, деган бир моддани илова қилган бўлардим, деб қайта-қайта такрорларди.

      Рамазон ойларида закот йиғгани чиқарди. У айланган қишлоқларида шундай ваҳший бир шиддат билан жаҳаннам жазоларидан баҳс юритардики, сочли, соқолли эркаклар титрар, болалар эса йиғларди.

      Шариатга зид бўлган бир ишни кўриб қолгудай бўлса, ўша заҳоти исён кўтаришни, гуноҳ иш қилиб қўйган кишиларни фақат Оллоҳга ҳавола этиб қўя қолмасдан, ўлардай дўппослашни, кофирга иложи борича ёмонлик қилишни холис мусулмоннинг вазифаси деб биларди.

      Унинг ўз фикрларига уйғун бўлмаган ҳар нарса шариатга бегона, дидига мос тушмайдиган ҳар қандай фикр ва иш бир гуноҳ бўлгани учун, олдига келган одам билан жанжаллашишга тушарди. Бозорда молига ортиқроқ пул сўраган савдогарга: «Инсоф – диннинг ярмиси. Инсофсизлик қиляпсан. Демак, сен ярим кофир бўлдинг!» – дея савашга тушарди.

      Шоҳин домла бир кун унинг, шу дарвоза олдидаги кўчага тушган бир помидорни ердан олган бир тиланчи боласига: «Сенга уни ҳадя этдилармики, оласан? Ғайри инсоннинг молига қўл узатаётирсан!» – дея дўппослаб ураётганини кўриб, юраги эзилганди.