Яшил кеча. Рашод Нури Гунтекин

Читать онлайн.
Название Яшил кеча
Автор произведения Рашод Нури Гунтекин
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-652-6



Скачать книгу

тамомила қутулдим деб ҳисоблаб севиниб кетарди. Аммо орадан озроқ фурсат ўтгач, ўлди деб ҳисоблаган қурт қайтадан тирилиб, бошлаган ишини янада кескинроқ давом эттираётганини ҳис этарди. Кимдандир ёрдам сўрашни эса у истамас эди. Бу шубҳа шундай бир нарса эдики, агар инсон бир карра инонмаслик касалига дучор бўлдими, умрбод жаҳаннамнинг оташлари ичида ўзини қовуриб юради Шу сабабдан уни бирор кимсага айтиб, сир-асрорни очмоқ асло жоиз эмасди.

      Ўша йили Истанбулда шиддатли бир қиш бўлганди. Оташсиз ҳужрасида эски қавима кўрпага ўраниб олган ёш софта деразадан ёғаётган қорларга қараб ўтирарди.

      У бамисоли Оллоҳни ўлдирмоқ учун кўк юзига ўқ отган Намрудга24 ўхшаб кетарди. Унинг назаридан исёнининг, шубҳасининг ўқи ила тилка-пораси чиқиб келган кўк юзи парча-парча тўкилиб, бамисоли эриб кетаётганга ўхшарди.

      Демак, абадий ҳаёт муҳаққақ эмасди. Бу дунёда севилиб йўқотилган, исталиб қўлга кирмаган нарсаларга бошқа дунёда қовушмоқ умиди ҳам заиф эди. Инсон минг меҳнат ичида юмган кўзларини балки бошқа оламда очмас ва шохдан тушган бир қуруқ япроқ каби тупроқда чириб кетар эди.

      Шоҳин афанди тушунчаларининг шу нуқтасида кулимсиради. Ўзига ўзи:

      – Энди билдимки, мендаги диний интилиш ҳам унчалик ғараздан ва зиёндан холи бир нарса эмас экан, – деди. Пок дунё муҳаббати, дунёнинг тотли ҳаётини бир бошқа оламда давом эттирмоқ ҳисси билан мен, бу курашга киришибман, деб ўйлади.

      Лекин вақт ўтиб бориши билан бу изтироб ҳеч бир чидаб бўлмас даражага келди. Шунда у ўзининг ихлос қўйган мударрисларидан баъзи бирларига дардини очди.

      Биринчиси уни катта эътибор ва қизиқиш билан тинглади. Сўраган саволларига узундан-узун жавоблар берди. Фақат бу жавобларнинг ҳеч бири уни қониқтирмади, шубҳаларини таг-тугигача қуритажак бир қувват бермади.

      Иккинчиси эса ёш софтани жуда қаттиқ қарши олди. Худди дўппосламоқчи бўлгандай, устига бостириб бораркан:

      – Имонингни янгила, шайтон… Кофир бўлдинг. Бундай нарсаларни дарҳол ақлингдан чиқар, – дея бақирди.

      Биз истаган нарсага инонмоқ, биз истаган нарсани зеҳнимиздан чиқариб отмоқ ўз қўлимиздами? Қизиқ гапни гапиради-я!

      Мударриснинг таҳдиди Шоҳин афандини қўрқитмади. Сомунжуўғли муддарисларидан яна бошқа кимсаларга, Истанбулнинг машҳур маъруфи қалам уламоларига қайта-қайта мурожаат этди, бош урди.

      Ўзини бир оз шафқат ва эътибор билан қабул этганларнинг оёқларига йиқилиб қўлларини, этакларини ўпиб йиғлади:

      – Тўғри йўлдан тойдим… Шубҳаларимнинг бемаъни эканлигини менга инонтирарли далиллар билан исбот қилинг. Жасаднинг ўлимидан кейин ҳам руҳимизнинг яшашда давом этишига, абадиян маҳв бўлмаслигимизга мени инонтиринг… Шубҳадаман. Бу шубҳалар учун жаҳаннамда абадий ёнмоққа ҳам розиман. Шундай далиллар айтингки, мен абадий борлигимни ҳис этайин…

      Бу даъво ёш софта учун бир фикр ва илм масаласи бўлишдан аллақачон чиққан, бир ҳаёт ва мамот масаласи ҳолига



<p>24</p>

Намруд – диний ақидалар қаҳрамони Иброҳим пайғамбарни ўтга ташлаган, Худони ўлдирмоқчи бўлиб осмонга ўқ отган афсонавий подшо.