Яшил кеча. Рашод Нури Гунтекин

Читать онлайн.
Название Яшил кеча
Автор произведения Рашод Нури Гунтекин
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-652-6



Скачать книгу

ташкил қилгандилар. Нодим домла деган бир софта – ҳозир у шариат маҳкамаларида ёлғончи гувоҳликлар бериб тирикчилик ўтказишини эшитганди, – бошқа бир неча ўртоғи билан бирга ўрта ўйинига16 ўхшаган бир ўйин ташкил қилганди.

      Нодим домла жуппадан паранжи, салладан чачвон ясади-да, хотин киши қиёфасига кирди, бошқаси эса эри бўлди.

      Хотин қиёфасидаги софта турли карашмалар билан эркакни қутуртиргандан кейин қочар, эркак унга ёлворар, таҳдидлар қилар, ҳеч бўлмагандан кейин уни қувалаб кетарди. Бу икки софта, бир-бирларига шундай калима ва таъбирлар айтишардики, шундай ҳаракатлар қилишардики, Шоҳин домла тукларининг тикондек бўлиб кетганини сезарди.

      Равоқларга осилган икки улкан фонарнинг ёруғида бу ўйинни тошқин ва жўшқин бир завқ билан томоша қилаётган чеҳралар ҳали-ҳали Шоҳин афандининг кўз ўнгида турарди. Бу майдоннинг атрофида бир-бирининг ёнидан, устидан, орқасидан зич бўлишиб қараб турган сочи қирилган бошлар тўдаси… Турли-туман юзлар… Қайси бири очликдан, бадан сафолатидан қаримсиқ бўлиб кетган, рангида ранг қолмаган; қайси бири оғилхонага бойлаб қўйилган буқалар каби қайғусизликдан, ғамсиз, андуҳсиз еб-ичиб ухламакдан жилолангандай икки юзи қип-қизил… Тор, ясси, дукки ва яна аллақандай бичимдаги пешаналар, ҳадеб бурнаки ҳидлай берганидан катаклари керилиб кетган турли бичимдаги бурунлар… Фақат ҳаммасида – атрофлари қирилган чамбар соқоллар… Бу саҳнани ақлдан эмас, ҳирс ва иштаҳадан бир йилтираш билан томоша қилаётган кўзлар… Ҳузур қилиб энтикаётгандай очилиб қолган оғизлар…

      Эркак ролини ўйнаётган софта, йўғондан келган қўпол бир одам эди… «Хотин, мен сени текинга олмаганман. Отангнинг олдига белбоғимдаги хўрознинг кўзидай ёниб турувчи қирмизи олтинларни жаранглатиб ташлаганман. Мени висол асалидан маҳрум этма», – дея бир буқа каби бўкириб, ўзини хотинга отарди. Мадрасанинг қорайиб кетган пештоқлари, вақтихушлик қилаётган инсонларнинг қаҳқаҳасидан ҳаддан ташқари қўрқинчли қўзғолончи оломоннинг шовқин-суронига ўхшаш овозлар билан титрар эди.

      Шоҳин домла илк умидсизлик ярасини мана шу манзарадан олган эди. Мадрасаларда кўк қуббасининг нарёғидаги илоҳий муаммоларни ҳал қиладиган толиби илм шулармиди? Мана шу одамларми ҳали, бир кун яшил байроқ остига тўпланиб, жаҳоннинг тўрт тарафини истило этишга борадиган яшил қўшин кўнгиллилари?

      Ёш муаллим ўша кеча тўда ҳолда кўрган чеҳралар ҳозир ҳам унинг атрофида бирма-бир тўпланаётганини аниқ кўргандай бўлди.

      Мана, Ҳафиз Рамзи; эҳтиросли товуши билан Қуръон ўқий бошлаганда инсонда борлигини унуттира оладиган, кўзида ёшлар, юрагида ҳайқириқлар билан осмони фалакнинг еттинчи қаватига қадар юксаладиган, лекин яна шу овози билан сўкина-сўкина ғавғо кўтара бошлаганида инсонни инсон бўлиб дунёга келганидан уялтириб юборадиган Ҳофиз Рамзи… У рамазон ойларида закот тўплагани чиқмас, катта-катта жомеларда муқобала ўқирди. Товуши каби унинг юзи ҳам гўзал эди. Бир



<p>16</p>

Ўрта ўйин – миллий ўйинлардан бири.