Қўрқма. Жавлон Жовлиев

Читать онлайн.
Название Қўрқма
Автор произведения Жавлон Жовлиев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-177-1



Скачать книгу

бўлсин!”

      “Кўмак” бу жасорат, матонат, халқнинг бирлигини кўрсатган миллатпарварлар йўли эди.

      Мен ҳозирги одамларни синаб кўрдим.

      “Мен ўқишга жуда қизиқяпман. Немис тилини ўрганишим керак. Отам йўқ, онам йўқ, улар давлатнинг пахтасига қўшилиб ёниб кетишган. Илтимос, маърифат учун эҳсон қилинг! Садақа сўраяпман юз минг, ўқиш учун! Мурувват қилинг минг сўм келажак учун!”

      Лўлига чўзилган қўл маърифат учун қимирламасди.

      Шаҳар кўчаларида бирорта одам тўхтамади, қизлар устимдан кулди, болалар мазах қилди. Фақат бир болали хотин нонга етадиган пул берди, менинг гапимни тушунмади, шекилли. “Шу пулни садақа қиламан”, – деб олиб қўйгани учунгина берди. “Илм учун бераман, бир банданинг ўқишини сақлаб қоламан” деб эмас.

      Илм-маърифат учун одамлар сизга ҳатто қайрилиб ҳам қарамайди.

      Бир олим очликдан ўлаётган бўлса, унга итга кўрсатадиган меҳрни кўрсатишмайди.

      Мен шаҳар кўчаларида одамларни синадим. Улар миллат боласи илм олиши учун сариқ чақа эҳсон қилмайдилар. Ҳатто буни эшитишни ҳам истамайдилар. “Бу ерда одам ўламан деяпти, бу ўқиш учун дейди, аҳмоқ!”

      Тўнғич амакимдан сўрадим.

      Баҳона қилди, хотини қўймаганини билардим. Ўз жигарим пул бермади, бегоналардан нимани кутаман!

      “Кўмак”чилар ўзлари танимаган, кўрмаган миллатдошларининг ўқийман деган истаги учун гадойлик қилдилар. Зеро, “ўқийман” деган шу сўз улар учун озодлик каби улуғ, мўътабар, азиз эди. Қудрат, ғурур, шон, умид эди. Шунинг учун бировларнинг болалари ўқимоғи учун гадойлик қилдилар!

      Нақадар буюк иш бировнинг боласи ўқиши учун сен гадойликни бўйинга олишинг! Ўқийман демоқлик, аслида, қаҳрамонлик эди. “Ўқимоқ” озодлик, ҳурлик, тўқлик каби кўп тотли сўз эди.

      Мен ҳар куни кутубхонанинг нодир нашрлар бўлмасидан ғалати кайфиятда, йиғлай билмаганим сабабли ўртаниб-ёниб чиқардим. Оч, бунинг устига, совуқда ёзлик кийим билан қолганим учун эмас, етмишвойларнинг қандай одам бўлгани, миллат учун бирлашгани, эрк учун ўлимга тик боққани мени ўртар ва бундан аламли кулардим.

      Мен “Қаҳрамонлар китобларга, газеталарга қамалганми?” деб ўйлаб қолдим.

      Улар доим биздан юз йил олдинда ё яна шунча йил кейинда яшашга кўникдикми, дейман. Тирик қаҳрамонлар ҳеч қачон бўлмайдигандай, биз уларни кўрмайдигандай. Ё кўзларимиз сўқир, ё улар қуриб битган жигар каби.

      Бир хат топдим ва уни кечаси ухламай ёд олиб чиқдим:

      “Устод, омонмисиз? Бир ой бурун Олмонияда ўқиш истаги билан куну тун ёнаётганим ҳақида ёзиб юборгандим. Ҳозир бу олов яна кучайди, оташи тунлари ухлатмайдур. Ота-онам бошида кўнмаган, аммо бу истак мени қай ҳолга солганини кўриб “Ўзинг ҳал қилсанг боравер” деб, рўйхушлик кўрсатмоқда. Ёлғиз умидим сиздан, устод! Бандаи ожизингиз ҳам илгидан келгунча туну кун уриниб ётибди. Тўрт ойдан бери қилмаган паст-баланд юмушим қолмади, дўстларим Тошкандан олис қишлоқларга бориб гадойлик қилди, мен учун, ўқишим учун! Аллоҳ улардан рози бўлсин! Натижада анча-мунча маблағ йиғилди.