Название | Қўрқма |
---|---|
Автор произведения | Жавлон Жовлиев |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-177-1 |
Чопонлар ечилди, турмаклар ҳам. Гўзал ва барно қизлар ҳам ўзгаришди Берлинга келиб. Мен улар билан тез-тез суҳбатлашиб турардим… Гоҳида эса қизлар гапимни эшитмас, ҳали ҳам тинмай кимларнингдир сўроқларига жавоб берарди. Мен уларнинг елкасидан босиб: “Ул замон ўтди, бўлди, тинчлан”, – дердим, йўқ, фойдаси бўлмасди… улар ёнишарди, қўрқарди ҳар соат чиқ-чиқидан ва енгил олинган нафасдан.
Талаба қиз йиғлайди:
“Германияда ўқиш учун розилик берганим – ягона айбим. Эмизикли болам ҳаққи, ҳар доим виждоним поклигини сақлаганман, қалбимда заррача ғайирлик бўлмаган, онт ичаман. Мен доим инқилоб тарафдори, соф совет қизи бўлганман. Яна нима дей, нима истайсиз?
Савол беринг, жазо беринг, ҳаммасига тайёрман, чақалоғим оч, эмиши керак. У ҳали жудаям ёш ва нимжон. Илтимос, менга уни кўрсатинг! Келаётганимда йўталиб қолганди, ҳозир қақшаётгандир бечора!
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
1
Ўтирик – ёлғон.
2
Мунавварқори Абдурашидхонов (1878, Тошкент – 23.04.1931, Москва) – улуғ маърифатпарвар, жадидлар ҳаракати етакчиси. ХХ аср янги усул миллий мактаби, театри ва матбуотининг ташкилотчиларидан бири, адиб, шоир, педагог ва сиёсий арбоб. Европа савдо саноати ва илм-фанига хайрихоҳ бўлиб, Туркистон минтақасининг ривожи учун билимли ёшлар кераклигини эрта англаган ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган. Мустамлака тузумига қарши изчил кураш олиб борган, бу йўлда қатор фирқа, жамият ва ташкилотларга раҳбарлик қилган. У 1929 йилнинг 6 ноябрида қамоққа олиниб, уч йиллик тергов ва сўроқлардан сўнг Москва шаҳридаги Бутирка қамоқхонасида қатл қилинган. Ҳозирда қабри Вагонкова қабристонида.
3
Абдуваҳоб Муродий (1903 – 1937) – биринчи ўзбек агрономи. ХХ асрнинг илк чорагида Оврўпа таълимини олган илк миллий зиёлилардан. Берлинда ўқиган Туркистон ёшлари сардори. Берлин қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Олти ой Мисрда пахтачилик илмий-текшириш институтида малака оширган, сўнг Нил бўйидан то Судангача юриб, зироатчилик ишларини ўрганган. Катта умид ва мақсадлар билан Ватанига қайтган миллат ходими енг шимариб, чуқур илмий ва амалий ишларга киришади. Зироатчилик соҳасига оид минтақада янгилик саналган кўплаб лойиҳаларни амалга оширади, қатор тажриба станциялари фаолиятини яхшилайди, уларни миллий шароитга мослаштиради, янги навларни амалда қўллайди. Ёшларни миллат руҳида тарбиялаш учун педагоглик ва илмий фаолиятини давом эттиради, қатор мақолалар чоп эттиради. Миллий бирлик ва озодлик курашчиси Муродий 1929 йилда бири�