Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Қамишзордан мўралаган ёр

    Абдужаббор Обидов

    Ёзувчи Абдужаббор Обидов ўзининг «Бахтини йўқотган гўзал», «Безабонлар муҳаббати», «Экканингни ўрасан» номли роман вақиссалари билан ўқувчига таниш.Навбатдаги асари «Қамишзордан мўралаган ёр» қиссаси ҳам саргузашт воқеаларга бой. Оддий бир қишлоқ қизининг йўллари, бахт-саодатга интилишдаги ҳаёти, шаҳардан келган рассом йигитга муҳаббагти баён қилинган. Тоғнинг хушбўй манзаралари чиройли бўёқларда тасвирланган, тарбинли, қатьиятли одамлари ўртасидаги туғиладиган муносабатлар эса синов, садоқат ва ориятга қурилиши ишончли кўрсатилган.Иккинчи қиссада тасвирлантан воқеалар юртимиз ҳаётида содир бўлиб турган қизиқарли ҳолатларга асосланган. Ўқувчини тезда воқеалар гирдобига тортиб кетади. Нуриддин ва қалдирғочлар ёш, уларнинг ҳақиқий муҳаббати бир кампирнинг орзусини амалга ошириш йўлидаги қилган найранги билан туғилади. Сўнгра улар кўп йиллар айрилиқда соғинч изтиробларида яшаб, ҳар бирининг ҳаёти турлича, ўз йўналишида кечади.

    Гўшангага ёруғ йўл

    Уктам Мухаммад Мурод

    Китоб мутахассис тавсиялари асосида тайёрланган бўлиб, унда навқирон ёшдагиларнинг ҳаёт тарзи, турли воқеий ҳикоялар, савол-жавоб тарзида маълумотлар берилган. Оилада покизалик, озодалик, ораста бўлиш муҳимлиги уқтирилган. Зотан, фарзанд тарбиясида эътиборли бўлиш, уларга маълум босқичда тегишли сабоқ бериш кейинги ҳаёт йўлида катта аҳамият касб этади.

    Уй хўжаликлари ривожланиши ва оила даромадларини ошириш истиқболлари

    Б. Беркинов

    "Bozor iqtisodiyoti sharoitida uy xo'jaliklari turlari, uning oila bilan funksional bog'liqligi, uy xo'jaligining inson kapitalini rivojlantirishdagi ijtimoiy – iqtisodiy funksiyalari va ularni amalga oshirishning uslubiy jihatlari asoslangan. Shuningdek, oila turmush darajasining asosi sifatida uy xo'jaliklari daromadlarining o'zgarish tendensiyasi baholangan hamda moliyaviy resurslar aylanmasida ular jamg'armalari aha-miyati tadqiq etilgan. Uy xo'jaliklarining istiqbolda rivojlanishi va oila a'zolarining bandligini ta'minlash va daromadlarini ko'paytirish yo'llari ko'rsatib berilgan. Boshqaruv organlari rahbar va mutaxassislari, ilmiy xodimlar, oliy o'quv yurtlari o'qituvchilari, katta ilmiy xodim – izlanuvchilar hamda magistrantlarga mo'ljallangan."

    Тупроққа экиш олдидан ишлов берувчи ва майда уруғли сабзавот экинларини экувчи комбинациялашган агрегат

    А. Джураев

    Монографияда тупроққа экиш олдидан ишлов берувчи ва майда уруғли экинларни экувчи комбинациялашган агрегат конструк­циясининг кинематик ва динамик таҳлили натижалари келтирилган. Таж­рибавий тадқиқотлар асосида комбинациялашган агрегат пара­метрлари асосланган.***В монографии приведены результаты кинематического и ди­намического анализа конструкции комбинированного агрегата для перед­посевной обработки почвы и посева мелкосеменных культур. На основе результатов экспериментальных исследований обоснованы параметры комбинированного агрегата.***In the monography results of the kinematic and dynamic analysis of a new design of the combined unit for before a sowing campaign of processing of soil and crops small seeds cultures are resulted. On the basis of results of experimental researches parametres of the combined unit are proved.

    Роль лесонасаждений в охране водных ресурсов

    А. Досахметов

    Другие соавторы: Л.А.КаримоваНа основе многолетних комплексных (лесомелиоративных, эколого-лесоводственных и гидрологических) исследований дан анализ влияния лесонасаждений на режим грунтовых вод вдоль оросительных каналов в земляном русле и в бетонной облицовке, интенсивность их заиления, и на распределение солей в почвогрунтах и грунтовых водах. Показана роль насаждений в защите берегов водохранилищ от разрушения и загрязнения агрохимикатами и продуктами эрозии почв. Приведены рекомендации по технологии создания защитных насаждений вокруг водных объектов и их размещению в зависимости от типа лесорастительных условий и биологических особенностей древесных пород.Расчитана на научных и инженерно-технических работников в области лесного, водного и сельского хозяйства, экологии, студентов и преподавателей ВУЗов.

    Мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотлари

    Г. Амирова

    Mazkur qo'llanma F1 – QH – O – 7694. I3B № 978 – 9943 – raqamli «Tasviriy faoliyat mashg'ulotlarining yangi mazmuni va metodikasini ishlab chiqishning nazariy va amaliy asoslari („Bolajon“ tayanch dasturi asosida)» mavzusidagi fundamental loyiha doirasida bajarilgan tadqiqot natijalari asosida tayyorlangan. Mazkur ilmiy-metodik qo'llanma maktabgacha ta'lim muassasalarida olib boriladigan «Tasviriy faoliyat» mashg'ulotlarida applikasiya usuli bilan ishlashni tashkil etish texnologiyalari bo'yicha maktabgacha ta'lim muassasalari tarbiyachilariga mo'ljallangan bo'lib, unda tasviriy faoliyatning applikasiya mashg'ulotlarini tashkil etishda badiiy, tabiiy va tashlandiq materiallardan foydalanish orqali maktabgacha yoshdagi bolalarning ijodiy faolligini oshirish, ularda badiiy-ijodiy ko'nikma va malakalarini shakllantirish, «applikasiya» tushunchasi, uning turlari va texnik usullar, turli guruhlarda olib boriladigan applikasiya mashg'ulotlarining mazmuni va metodikasi, jumladan, rangli qog'oz va tabiiy materiallardan applikasiya texnologiyasida tasvirlash bo'yicha mashg'ulot ishlanmalaridan namunalar keltirilgan. Ushbu ilmiy-metodik qo'llanmadan maktabgacha ta'lim muassasalari tarbiyachilari va oliy o'quv yurtlarining «Maktabgacha ta'lim va tarbiya» ixtisosligi bo'yicha tarbiyachi-pedagoglarni tayyorlovchi fakultet va bo'limlarning talabalari foydalanishlari mumkin.

    Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси ва Нақшбандия таълимоти

    Жаъфар Термизий

    Файласуф ва диншунос олим Жаъфар Холмўминовнинг ушбу монографиясида ислом фалсафаси, хусусан, тасаввуф таълимотининг марказий баҳс мавзуларидан бири бўлмиш Ваҳдат ул-вужуд (борлиқнинг бирлиги; борлиқнинг ягоналиги) фалсафасининг асл мазмун-моҳияти, унинг асосий рукнлари ва шаклланиш жараёни ушбу таълимотни илмий-назарий жиҳатдан асослаб берган ҳамда яхлит бир тизимга солган буюк назариётчи олим – «Шайх ул-Ак-бар», яъни «Улуғ шайх» номи билан машҳур бўлган Муҳйиддин ибн ал-Арабий қарашлари асосида тадқиқ этилади. Шу билан бирга монографияда Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси Европа фалсафасида шаклланган пантеистик қарашлар билан қиёсий таҳлил қилинади. Тадқиқотда Ваҳдат ул-вужуд фалсафасининг Марказий Осиёда шаклланган Хожагон-Нақшбандия таълимотига таъсири масаласи Хожа Муҳаммад Порсо, Хожа Аҳрор Валий ва Мавлоно Абдураҳ-мон Жомий каби буюк нақшбандий мутасаввифларнинг қарашла-ри асосида қиёсий равишда таҳлил ва тадқиқ этилиб, Жомийнинг «Ваҳдат ул-вужуд» фалсафасининг ривожига қўшган ҳиссаси ва ушбу таълимотнинг Марказий Осиёдаги фалсафий-ирфоний фикр тараққиётига кўрсатган таъсири каби масалалар хусусида ҳам атрофлича баҳс юритилади.

    Глобаллашув ва миллий маънавият

    Жаъфар Термизий

    Файласуф ва диншунос олим Жаъфар Холмўминовнинг ушбу рисоласида глобаллашув жараёнлари, унинг бугунги даврдаги кўринишлари, глобаллашувнинг миллий маънавиятга таъсири ҳамда унинг баъзи бир салбий оқибатлари ҳақида фикр юритилади. Муаллиф ўзига хос илмий-оммабоп услубда ушбу жараённинг ижобий ва салбий жиҳатларига таҳлилий назар ташлар экан, ўқувчини ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этгандай бўлади.Муаллифнинг ёрқин фикр-мулоҳазалари баён этилган ушбу рисола глобаллашув жараёнининг бугунги манзарасини ва унинг миллий маънавиятга таъсири масалаларини янада теранроқ англашга хизмат қиладиган зарурий қўлланма бўлади, деган ниятдамиз.Рисола маънавият тарғиботчилари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    Касбий-педагогик таълим жараёнида талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш

    Г. Кинжаева

    Мазкур монографияда жамиятни модернизациялаш ва ислоҳотларни изчил амалга ошириш шароитида олий таълим тизимида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг илмий-назарий жиҳатлари таҳлил этилади. Рисолада касбий-педагогик фаолиятнинг мазмуни – ўқув жараёни ва аудиториядан ташқари тарбиявий тадбирлар ҳамда педагогик амалиёт жараёнида тала­баларни маънавий-маърифий жараёнга жалб этиш, уларни ушбу фаолиятга тайёрлаш хусусида фикр юритилади. Таълим тарбия омиллари, унда бевосита ёшларнинг объект ва субъект сифатида иштирок этиши монографиянинг марказий нуқталаридан биридир. Ушбу монография таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул мутасаддилар, талабалар ва кенг жамоатчиликка мўлжал­ланган.

    Юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг тарбия технологияси

    Н. Эгамбердиева

    Mazkur monografiya ITD-4-122 – Yuksak ma'naviyatli shaxsni shakllantirish tarbiya texnologiyasini ishlab chiqish loyihasi doirasida amalga oshirilgan bo‘lib, unda yuksak manaviyatli shaxsni shakllantirish tarbiya texnologiyasining nazariy va amaliy asoslari hamda mazkur umumpedagogik texnologiyaga asoslangan holda ishlab chiqilgan lokal-modulli texnologiyalar yoritib berilgan.Tarbiya texnologiyalarining nazariy va amaliy asoslari yoritib berilgan mazkur monografiya xuddi shu sohadagi ilk fundamental ilmiy adabiyot sifatida keng ilmiy jamotchilik hukmiga havola etilmoqda.