Мазкур монографияда жамиятни модернизациялаш ва ислоҳотларни изчил амалга ошириш шароитида олий таълим тизимида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг илмий-назарий жиҳатлари таҳлил этилади. Рисолада касбий-педагогик фаолиятнинг мазмуни – ўқув жараёни ва аудиториядан ташқари тарбиявий тадбирлар ҳамда педагогик амалиёт жараёнида талабаларни маънавий-маърифий жараёнга жалб этиш, уларни ушбу фаолиятга тайёрлаш хусусида фикр юритилади. Таълим тарбия омиллари, унда бевосита ёшларнинг объект ва субъект сифатида иштирок этиши монографиянинг марказий нуқталаридан биридир. Ушбу монография таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул мутасаддилар, талабалар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган.