Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Болалар анатомияси ва физиологияси асослари

    Д. Маматкулов

    Bolalar anatomiyasi va fiziologiyasi asoslari darsligi bola tanasining umumiy tuzilishi, hujayra, to'qima va a'zolarning funksiyalarini yoshga bog'liq holda o'rganadi. Bolalar anatomiyasi va fiziologiyasi fani turli yoshdagi bolalar organizmining o'ziga xos anatomik xususiyatlari, o'sish va rivojlanish qonuniyatlari, organizmga tashqi muhitning ta'siri va organizmning bir butunligiga ta'siri to'g'risida chuqur bilim berilishi mo'ljallangan.

    Табобат дурдоналари

    Абдурахим Кори угли

    Donishmandlardan biri «Sog'liq – bu insonlar eng ko'p istaydigan va eng kam qadrlaydigan ne'matdir» degan edi. Darhaqiqat, insonlar doimo salomat bo'lishni xohlashadi. Ushbu kitobda sixat uchun zarur bo'lgan ma'lumotlar qisqa satrlarda bayon qilinadi.

    Мукаммал хотира бўйича табобат тавсиялари

    Абдулазиз Саиднуриддин угли

    Inson yashar ekan, uning o'ziga xos xotiralari bo'ladi. Aynan shu esda saqlash qobiliyati bilan kecha va bugunni bog'laymiz. Shu o'rinda savol tug'iladi. Ho'sh, inson xotirasiz yashay oladimi? Hotira – insonning o'zligi ekanligini hisobga olsak, usiz hayot tarzi ravon emas. Hotirasiz kishi kelajakka ham umidli nigoh tashlay olmaydi. Mazkur risoladan xotiraning yo'qolishiga sabab bo'ladigan omillar, tiklash borasidagi tavsiyalar, xotira mustahkamligi yo'lidagi sinovdan o'tgan tadbirlar o'rin olgan.

    Табобат олами - касалликлар ва уларни даволаш йўллари

    Абдукарим Усмонхужаев

    Республикамизда юртимиз равнақи ва келажаги йўлида изчиллик билан олиб борилаётган турли соҳалардаги ислоҳотлар, янгиланишлар жараёни, соғлиқни сақлаш тизимини ҳам четлаб ўтмади. Бу соҳага давлатимиз раҳбарияти томонидан бўлаётган катта эътибор, саломатликни сақлаш тизимида янги дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва уларни ҳаётга тадбиқ этилишини таъминламоқда. Шу жараёнда, соғлиқни сақлаш тизимида ташкил этилган тиббиётнинг турли соҳалари республика илмий-амалий марказлари, республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази ва унинг вилоятлар, туманлардаги филиаллари, энг муҳими аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишдек юксак вазифа юклатилган қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП), тез ёрдам шахобчалари ва оилавий поликлиникалар ўз фаолиятларини тинимсиз равишда такомиллаштириб бормоқда. Бу ўринда, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи омилларини тарғиб этиш, уларнинг саломатлигини авайлаб-асраш йўлида ўзларининг ҳам четда турмаслигига эришиш ва тиббиёт соҳасидаги билимларини янада ошириш катта аҳамият касб этади. Ушбу китоб, турмушимизда кўп учрайдиган касалликларга бағишланган бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, намоён бўлишидаги белгилар, тарқалиши ёки юқиши сабаблари, касаллик юзага келганда қайси шифокорга мурожаат этиш ва уни аниқлашда қандай текширувлар бажарилиши кераклиги хақида маълумотлар беради. Қўлланма тушунарли, оммабоп ва фойдали бўлиши учун, бўлимлар тузилиши соддалаштирилган, ундаги кўпёқлама ахборотлар, турли нашрларда учрайдиган, халқона табобатда қўлланиладиган маълумотлар билан биргаликда тўпланиб, бир тизимга солинди. Ушбу китоб кенг китобхон оммасига мўлжалланган.

    Саломатликнинг тўрт дарвозаси

    Абдувахоб Абдурахимов

    Мазкур рисолада Ўзбекистон ҳудудида ўсадиган айрим шифобахш ўсимликлардан йиғмалар тузиш ва улардан атеросклероз, гипертония, гипотония, невроз, нафас йўллари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, жигар, буйрак каби қатор касалликларини даволаш билан бир қаторда табиат инъомлари – тупроқ, туз, сув ва баъзи гиёҳларнинг ҳам хусусияти ҳақида маълумотлар берилди, ҳамда ўқувчига қулай бўлиши учун алоҳида бўлимларга ажратилди. Рисола номи эса бевосита табиб амин бўлган ҳолат, яъни инсон саломатлиги ҳам, хасталиги ҳам айнан тўрт аъзога боғлиқлиги назарда тутилган ҳолда танланди…

    Соғлом ҳаёт нашидаси

    А. Рустамов

    Ушбу тавсияномада бизнинг бебаҳо бойлигимиз – соғлиқ ҳақида гап юритилади. Соғлом бўлиш учун организмни тозалаш,тўғри овқатланишни, фаол ҳаракатда бўлишни йўлга қўйиш тўғрисида фикр билдирилади. Шунингдек, организмда қон айланишни меъёрлаштириш, иммунитетни кучайтириш омиллари ёритилади.Тавсиянома ўз соғлиғини тиклайман деб ҳаракат қилаётган барча инсонларга мўлжаллаб ёзилган.

    Тўғри нафас олиш сирлари

    А. Моськин

    Ушбу китобда Поль Брэггнинг тўғри яшаш бўйича гапирган гаплари, ўтказган тажрибалари, турли маслаҳатлари батафсил тушунтириб берилган экан, бу борада янада муҳим маълумотларга эга бўласиз ва Поль Брэггни теранроқ, тушунасиз.Қўлингиздаги китоб Моськин китобининг 3-қисми бўлиб, унда асосан гўзаллик ва ёшлик сирлари ҳақида гап боради.

    Кичик бизнес ва тадбиркорликни солиққа тортиш

    Б. Санакулова

    "Ushbu o'quv qo'llanma 5340800 – «Soliqlar va soliqqa tortish» (bakalavriat ta'lim yo'nalishlari bo'yicha) bakalavriatyo'nalishlari talabalari uchun mo'ljallangan bo'lib, «Kichik biznes va tadbirkorlikni soliqqa tortish» fanining nazariy va amaliy asoslari statistik ma'lumotlar asosida bayon etilgan. Shuningdek talabalarning mazkur fan bo'yichabilimlarini yanada oshirish maqsadida, fanga taalluqli hamda bugungi kunda dolzarb bo'lgan masalalar ham atroflicha yoritilgan."

    Международно-правовые аспекты борьбы с современным терроризмом

    Б. Пайзиев

    В учебном пособии мсследуются научно-теоретические проблемы борьбы с современным терроризмом в рамках ООН, ОБСЕ, Совета Европы, СНГ, ШОС и др,. а также на национальном уровне. Автор рассматривает вопросы общей характеристики и тенденции современного терроризма; определения понятия «терроризм» и междунаролно-правовую квалификацию современного терроризма; конвенционный механизм борьбы с современным терроризмом; международно-правовые аспекты обеспечения ответственности за преступления терроризма; некоторые концептуальные аспекты сотрудничества государств в борьбе с современным терроризмом…