Шоир ва таржимон Амирқул Карим «Тарихнинг узилган парчаси»китоби кенг китобхонлар оммаси, мамлакатшунослик, адабиёт, журналистика соҳасига қизиқувчилар, шунингдек, олий ўқув юртларида журналистикадан сабоқ олаётган талабалар учун қимматли рисола ҳисобланади.
Шоир Амирқул Карим шеърият мухлисларига гўзал, сокин ва туйғубахш дилбар назми билан кўпдан таниш. Маутбуотда бот–бот шеърлари эълон қилинган бўлса–да, ҳанузгача назм шайдоларига ўз шеърларини жамлаб китоб ҳолида тақдим этишга журъат этмаганди. Ушбу китобга шоирнинг «Сенинг гулларинг», «Шабнам тераётган қуёш», «Илинж», «Оқ тунлар», «Кузда гуллаган дарахт» шеърий тўпламлари ва жаҳон шоирлари шеърларидан айрим таржималари киритилди. Ушбу шеърий гулдаста зукко шеърият ихлосмандларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
Шоир Амирқул Карим шеърият мухлисларига туйғубахш дилбар назми билан кўпдан таниш. «Кўк қушлари» китобига шоирнинг Ватан, она замин, муҳаббат ва умр моҳияти ҳақида ёзилган сара шеърлари, жаҳон адабиёти дурдоналаридан қилинган таржималари жамланди. Ушбу шеърий гулдаста зукко шеърият ихлосмандларига манзур бўлади, деган умиддамиз.