Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Устоз суҳбати

    Баходиржон Шокиров

    Ўз касбига, ўз Ватанига муҳаббатли инсонларнинг муҳаббати туфайли ҳаётда бунёдкорлик бўлади, Ватан равнақ топади, халқ фаровон яшайди. Бундан 20 йил аввал ёш бир мухбир йигитнинг муҳаббати туфайли дунёга келган «Устоз» бугун 20 ёшга тўлди. Асосан газетанинг ўтган йиллар давомидаги фаолиятига бағишланган ушбу китоб орқали кечаги ва бугунги «Устоз» ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

    Ёшлар орасида миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини ошириш

    Баходиржон Шермухаммадов

    Монография бугунги кунда маънавий-ахлоқий таълим ва тарбия жараёнини ташкил этиш ва ёшлар онгига миллий ғояни сингдиришда муҳим аҳамият касб этади. Унда ота-боболаримизнинг маънавий жасорати, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида кўрсатган улкан ишлари даврий тарзда аниқ тарихий фактлар билан баён этилган ва илмий жиҳатдан изоҳлаб берилган. Монографиянинг педагогик жиҳатдан ютуғи шундаки, ёшларнинг эмоционал-ҳиссий дунёсини бойитади, шахс намунаси орқали уларнинг тасаввурларини ривожлантиради ва воқеликка шахсий муносабатларини шакллантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, монографияда миллий ғоя тарғиботини замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, уларда воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш каби масалалар илмий асосда талқин этилади.

    Бектош Рахимов

    Баходир Рахимов

    Davlat va jamoat arbobi Bektosh Rahimov xalqimiz orasidan etishib chiqqan, xalq va davlat g'amxo'rligida unib-o'sgan, xalqqa, ona-Vatanga sidqidildan halol xizmat qilishni o'zining oliy maqsadi deb bilgan insonlardan biri edi. Kitobda ana shu komil, tabarruk insonning minglab odamlarga ibrat bo'luvchi hayot yo'li haqida hikoya qiluvchi zamondoshlari va yaqinlarining yodnomalari, ko'chirmalari jamlangan. Bu savobli va ezgu ijodiy ish Vosit Sa'dullaning «Bog'i Bektosh» qasidasi, marhum yozuvchi Saydulla Mirzaevning «Iste'dodning kamoloti», O'zbekiston xalq shoiri Barot Boyqobilovning «Sharora» dostoni, yosh yozuvchi Mansur Zoirning «Daryoi azim» hujjatli qissasidan so'ng farzandlari tomonidan qilingan sa'y-harakat mahsulidir.

    Техника оламига саёҳат

    Баходир Ибрагимов

    Siz texnika olamining qiziqarli jihatlarini bilmoqchimisiz? Marhamat! Ushbu kitob sizga texnika qudrati, uning mo'jizasi sanalmish mashinalarning ixtiro etilishi, avtom obillarning tarixiy taraqqiyoti, avtopoygalarning betakror rekordi kabi qiziq ma'lumotlarni taqdim etadi.

    Актёр сиймоси

    Баходир Абдувалиев

    Ўзимиз билган, таниган кишилар ҳақида, айниқса, улар машҳур кишилар бўлса, гапиргимиз, ёзгимиз, хотиралари­мизни атрофдагилар билан бўлишгимиз келади. Бу табиий ҳол, аммо хотираларини китоб ҳолида нашр эттиришга ҳамма ҳам журъат этавермайди. Ижодкор бўлмаса-да, қўлига қалам олиб, бир инсоннинг умр йўлига холис назар билан баҳо бе­риб, ҳаёти ва фаолияти ёш авлод учун маълум маънода мак­таб бўлишига ҳисса қўшаётган қаламкаш Баҳодир Абдували­евнинг уринишлари таҳсинга лойиқ.Китоб Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шариповнинг бо­лалиги, ўсмирлиги, талабалиги, дастлабки ва ҳозирга қадар олиб бораётган меҳнат фаолияти ҳақида атрофлича маълумот беради.Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган мазкур асар ўқувчиларга нафақат Ҳусан Шарипов ҳаётидан, балки бир актёр фаолияти, қисмати ва фидойилигидан ҳикоя қилади.

    Тасалли

    Баходир Абдувалиев

    Қалбини жунбишга келтирган, ҳайрату оғриқларига сабаб бўлган туйғуларни қоғозга тушира олиш ҳам бир бахт.Баҳодир Абдувалиевнинг бахти ҳам шунда. У Ватанга, табиатга, ёрга меҳру муҳаббатини ифода этиш билангина чекланиб қолмай, ўзгаларни ҳам эзгуликка, қалб уйғоқли­гига даъват этади.Ушбу шеърлар онгу шуурингизга ёруғлик олиб кирсин, азиз китобхон.

    Сени кўрганимда

    Барака Бокий

    She'riyat ko'ngil mulki. Shu bois muboraklik yosh ijodkor Baraka Boqiyning bitiklari yurakning tub-tubidan qaynab chiqadi. O'z go'zalligi, o'z nafosati bilan o'quvchini o'ziga mahliyo qiladi. She'riyatga oshufta dillarni o'ziga chorlaydi. Mazkur risola shoirning ilk to'plami. O'ylaymizki, bu bitiklar talabchan kitobxonlarimizga manzur bo'ladi.

    "Чўнтак фоли" ёки зукколик ва ўткир ақл санъати

    Балтасар Грасиан

    Baltisar Grasian mashhur ispan donishmandlaridan biridir. Peterburgda «Cho'ntak foli yoki zukkolik va o'tkir aql san'ati»ning yaxlit kitob shaklidagi tarjimalari nashr etilgan va katta shuhrat qozongan. «Cho'ntak foli» – hayotiy tajribalar asosida dunyoga kelgan asar bo'lib, bu kitob insonga to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi va har bir ishni amalga oshirishda dono maslahatchidir. O'tkir aql, donishmandlik, zakovat va nozik siyosat bayon qilingan bu hikmatlar sarchashmasi har bir o'quvchi uchun «shaxsiy» yordamchi bo'la oladi.