Тушда кечган умрлар. Уткир Хошимов

Читать онлайн.
Название Тушда кечган умрлар
Автор произведения Уткир Хошимов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

билан.

      – Чал дейман! «Лазги»ни чал! Микрофон яна гумбурлай бошлади. Шаҳноза Рустам акасининг рақс тушишини биринчи кўриши эди. Бутун вужуди ўйнаяпти! Шиддат билан, ғайрат билан…

      Давра ёшларга тўлиб кетди. Шаҳноза яна… шуни сездики… Рустам акаси рақс тушаётгани йўқ… нола чекяпти… Аламли, изтиробли нола! Фақат ўзию Шаҳноза тушунадиган нола… Шу пайт кутилмаган ҳодиса рўй берди. Шаҳноза бошига, елкасига ёғилган муздек сувдан сесканиб, ўрнидан сапчиб турди. «Вой!» деб қичқириб юборди. Нима бўлганини тушунолмай аланг-жаланг қараса, атрофида ўтирганлар ҳам ўрнидан туриб кетибди. Биров жиққа сув бўлган сочини силайди, биров баданига ёпишган кўйлагини сийпалайди. Оппоқ дастурхон устида парча-парча сув доғлари ялтираб кўринар, лаганлардаги газаклар ҳам ҳўл эди. Шаҳноза Рустам акасининг адл қомати тўйхона чироғи ёритиб турган нур остидан отилиб чиқиб бораётганини кўрдию жонҳолатда қичқирди:

      – Рустам ака! Қайтинг, Рустам ака! Ўша заҳоти эрининг кетидан қоронғиликка шўнғиди. Юраги қинидан чиққудек бўлиб зинадан кўтарилди. Тўртинчи қаватда, зина рўпарасидаги очиқ эшик олдида Рустам акаси майкачан айиқбашара барзанги билан рўпарама-рўпара турар эди.

      – Сен сув сепдингми?

      – Мен! – деди барзанги хотиржам оҳангда.

      – Ярим кеча бўлди. Тўхтат бозорингни! Шундай деб эшикни ёпмоқчи эди, Рустам оёғини тираб қолди.

      – Йўқол! – деди айиқбашара таҳдид билан.

      – Ҳозир милиция чақираман!

      – Чақир!

      – Рустам ака, олишманг!

      – Шаҳноза эрининг елкасига осилди.

      – Нари тур! Чақир ўша милициянгни! Барзанги эшик ортига бир энгашди-ю, қўлида арақми, виноми шишаси пайдо бўлди. Шишани Рустамнинг боши устида кўтарди. Шаҳноза нима бўлганини пайқамай қолди. Бир маҳал қараса барзанги ерда чўзилиб ётибди. Шиша бир четга учиб кетган. Рустам акаси унинг кўкрагига тиззасини ботирганча, бўйнидан бўғяпти. Бир зумда барзангининг оғзидан кўпик кела бошлади.

      – Рустам ака! Нима қиляпсиз! Ўлдириб қўясиз!

      – Шаҳноза чирқиллаб эрининг елкасидан тортқилашга тушди. Қани кучи етса!

      – Рустам ака! Қамаб қўяди! – деди йиғлаб. Рустам ҳушини йиғиб олди чоғи, қўлини бўшатди. Айиқбашара барзанги хириллаб нафас ола бошлади. Ўзини Ўнгламоқчи эди, Рустам оёғи билан елкасидан босди.

      – Менга қара! – деди ҳар сўзини таъкидлаб.

      – Мен сенинг хуторингга бориб тўй қиляпманми? Барзанги типирчилаб, Рустамнинг оёғини суриб ташлашга уринган эди, Рустам қаттиқроқ босди.

      – Гапир! – деди тахдид билан.

      – Тўй қаерда бўляпти?

      – Барзанги кўзини олайтириб сўкинди.

      – Шунақами? – Рустам қўлини тағин бўғзига тақаши билан барзанги ювош тортиб қолди.

      – Билиб қўй! – деди Рустам тишлари ғижирлаб.

      – Одамлар хоҳлаганча тўй қилади. Хоҳласа эрталабгача карнай чалади. Тушундингми? Шаҳноза шундагина йўлакка одам тўлиб кетганини пайқади. Ҳеч кимдан садо чиқмас, ҳамма у ёғи нима бўлишини қутиб турганга ўхшар эди.

      – Кечирим