Тушда кечган умрлар. Уткир Хошимов

Читать онлайн.
Название Тушда кечган умрлар
Автор произведения Уткир Хошимов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

тиқишибди. Ўша заҳоти ўз қўли билан ёзиб берди: «Мен профессор фалончи пистончиев Совет жамиятига ичдан зарба беришни режалаштирган яширин ташкилот аъзосиман. Шунинг учун ўтмишни улуғлаганман. Мен Ўзбекистон мустақил бўлишини хохлаганман. Англия разведкасининг агенти бўлганимни тан оламан. Туркияга қочиб ўтиб, ундан Лондонга бормоқчи эдим… Гуноҳимни тўлиқ бўйнимга оламан».

      Албатта, баъзи муҳим нуқталарни эслатиб туришга тўғри келди. Қизиғи бу эмас. Қизиғи шундаки, тўрт кун уйқусизликка чидаган одам нажас ейишдан ор қилибдилар. Хэх! Бу киши Ўзбекистон мустақил бўлишини хохлаб қоптилар! Пантуркист! Шпион! Сени деб тўрт кун уйга боролмадим. Кетдинг энди қия бўлиб! Йигирма беш йилга! Музлаб ётган ўрмонда қарағай кессанг, эсҳушингни йиғиб оласан. Ўйлаб туриб тутақиб кетасан-да, чорт возьми! Анави сўтак терговчига қўйиб берса, бир ҳафтада ҳал бўладиган терговни йиллаб чўзади. Тувакка ўгқазмайсанми Шоматовнинг хотинини! Сайрамайдими булбулигўё бўлиб! Тўғри, «горшок» операцияси хотинлардан кўра эркак кишида яхши эффект беради. Лекин бу усулни хотин кишига ҳам бемалол қўлласа бўлаверади. Бунисиям оддий метод. Яқинда қулоғига чалинди: интернационалист жангчилар асирга тушиб қолса, афғонлар ҳам ишлатаётганмиш бу усулни. Ажаб қилади. Яхши жангчи асир тушмайди!

      Хуллас, «горшок» операцияси жуда қулай. Сўроқ бераётган жиноятчини қип-яланғоч қилиб ечинтирасан. Ёрдамчиларинг усти берк тувакни олиб киради. Жиноятчини ўшанга ўтқазасан. Ёрдамчиларинг унинг ичидаги каламушга кўз-қулоқ бўлиб турса – бас. Бундан ташқари, тувакни жиноятчининг орқасига шундай ёпиштириш керакки, мояги унинг ичига кирсин. Беш минутдан кейин каламуш нафас ололмай димиқиб қолади. Ташқари чиқиш учун сакрайверади. Ҳар сакраганда моякни тишлайди. Дунёда каламушнинг тишидан ўткир нарса йўқ. Эркак кишининг энг нозик жойи – мояк. Каламуш ҳар тишлаганда жиноятчи ҳайвондек ўкиради. Манаман дегани ҳам ярим соатда ҳушидан кетади. Карасанг, тувак тўла қон… Каламушлар ҳам одам қонини ичишга ўрганиб қоларкан. Бора-бора тувак ичида «зиёфат»ни пойлаб жимгина ётадиган бўлиб қолади… Ана шунақа усуллар бор, коллега! Сен, бола, нимани билардинг! Ҳалиям бўлса қўйиб бер бизларга! Любой жиноятчининг айбини уч кунда бўйнига қўйиб бермасак, туфде!

* * *

      … Ҳаво совуқ, осмонда заҳардек аччиқ қор учқунлари эринчоқ кезади. Кўчаларни ойнадек муз босган, машиналар эмаклагудек қўрқа-писа имиллайди. Нафас олсанг, оғзингга совуқ олов кираётгандек бўғзингни ачиштиради. Одамлар тайғоноққа йиқилиб майиб бўлмаслик учун эҳтиётлаб қадам босади. Жуда соз-да! Қадамингни билиб бос! Қанча қўрқсанг шунча яхши! Тартиб бўлади, интизом бўлади…

      Комиссарнинг ёнидан қуён телпакли киши шитоб билан ўтиб кетди. Икки қўлини пальтосининг чўнтагига суқиб олган… Қўлтиғида – арча… Ҳовлиқ-а, ҳовлиқ! Битта йиқилсанг, арчанг беш қулоч нарига отилиб кетади. Янги йилни баннисада кутиб оласан. Хотининг байрамга «передача» олиб боради.

      …Анави терговчи Комиссарнинг гапига ишонмади.