Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров

Читать онлайн.
Название Қасос ва муҳаббат
Автор произведения Хабиб Темиров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-98-5



Скачать книгу

бизлар кичик бир қурувчилар бригадаси бўлганмиз, холос.

      – Яхши…

      Эртаси куни Якубовский Нозимга: “Бир юртдошингни учратдим, зўр меъмор экан, уйни ўшанга қурдирамиз”, деди. У билан танишиб олишни буюрди. Нозим эртаси куни кечқурун Мардини топди. Танишди.

      – Бир юртдан эканмиз, учрашиб бир суҳбат қурайлик, – деди. Кечқурун ресторанга таклиф қилди.

      Марди кечки пайт айтилган жойга етиб келди. Рестораннинг четроғидаги бир столни эгаллаб, егулик-ичкилик буюришди. Марди ичмас экан. Овқатни иштаҳа билан еди. Ароқни Нозимнинг ўзи ичди. Сархуш бўлиб, Мардини сўроққа тута бошлади:

      – Нега ичмайсан, соғлигинг кўтармайдими, – деб сўради Нозим.

      – Соғлигим яхши. Шунчаки ичиш-чекишдан узоқ туғилганман.

      – Ичмасанг-чекмасанг, эҳтимол қизларга ҳам бефарқдирсан?

      Марди қизарди.

      – Йў-ўқ, нега энди. Қизларга муносабатим яхши.

      – Тажриба борми? Битта-яримтасини… кўрганмисан?

      – Албатта.

      – Унда жудаям соз, икки камчилигингнинг ҳиссасини шундан чиқариб юборамиз.

      – Тушунмадим…

      – Зўр қизлар бор, таништириб қўяман, – деди Нозим.

      – Қизларга вақт қаёқда, – деди Марди. – Ишни қилиб, пул тўплаш керак.

      – Ҳали… уйланмаганмисан?

      – Йўқ. Уйланиш учун аввал уй-жой бўлиши керак, – деди Марди хўрсиниб.

      – Қизиқ экансан-ку. Уй-жойлисидан топиш керак-да, – деди Нозим ҳазил оҳангида.

      – Қани ўшанақаси? – деди Марди.

      – Тиқилиб ётибди-ю. Хоҳласанг шу бугуноқ топиб бераман. Йўқ, яхшиси эртага кечқурун. Шу ерда учрашамиз.

      Марди индамади. Нозим хайрлашиб кетди. Марди ўйланиб кўча кезди. Аслида у боя Нозимга ёлғон гапирганди. Анча илгари юз берган воқеани ҳисобга олмаганда, ёши йигирма бешга етган бўлса ҳам, ҳали бирор қиз билан тузукроқ яқин дўстлашмаган. Хаёлида ўзи яратган ҳуснда тенгсиз, онаси ўпмаган бир гўзал бор. Марди қачондир ўша қизни албатта учратишини билади. Ўша қизни кутиб яшайди. Ўз жисмини ҳам, қалбини ҳам ўша сулувга топширишни орзу қилади. Мўйлаби сабза урган кезлардан буён шу хаёлга суяниб яшайди. Бир куни туш кўрди. Институтни битираётган йили эди, чамаси. Тушида ўша хаёлидаги дилороми оппоқ либосда келиб, унинг қўлидан ушлаб, ёруғ бир кошонага бошлаб кирибди. Бу ерда ҳашаматли тўй бўлаётган экан. Қиз уни етаклаб тўрга, келин-куёв ўтирадиган шоҳсупага бошлабди. Марди шоҳсупага чиқар экан, катта гиламга ёзиб қўйилган исмларни кўриб чўчиб тушибди. Чунки гиламда куёвнинг исми “Марди” эмас, бошқача эди. Шу ерга келганда уйғониб кетди. Армияда хизмат қилиб юрган пайтларида шу тушни яна икки марта кўрди. Охирги марта Саидваққосникида ишлаб юрган кунлари, ҳалиги тўйдан атиги икки кун олдин кўрди. Ўша куни негадир: “Бу туш оддий туш эмас”, деб ўйлади. Қўрқди. Оқ либосли келинчак омадми ё бахтсизликми? Ҳар ҳолда Марди роппа-роса икки кундан сўнг туши айнан ўнгидан келишини билмас, у рамзий маънога эга деб ўйлаб юрарди. Худди шунинг учун ҳам шоҳона тўйда куёвлик вазифасини бажариб бўлгач, қўлига тугунча бериб, кавушини тўғрилашаётганда