Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров

Читать онлайн.
Название Қасос ва муҳаббат
Автор произведения Хабиб Темиров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-98-5



Скачать книгу

чиқди. Сизларнинг опангиз ўша. Нозим… кейинги эридан туғилган.

      – Гап бу ёқда экан-да, ҳаммасига ўзингиз сабабчи экансиз-ку, – деди Лайло ошкора жаҳл билан.

      – Ҳа қизим. Шунақа бўлиб чиқди. Мен ўзим ҳам дастлаб… азбаройи жаҳл устида ўша болани қаттиқ жазоламоқчи эдим. Кейин… буни билгач… сен билан гаплашишга қарор қилдим. Сен нима десанг шу. “Яхши кўраман, ўша билан яшайман” десанг, уни кечириб, йўлга солиб, қайтариб олиб келиш чорасини кўрай. Агар “яшамайман” десанг, қайтиб бу масалада умуман гаплашмайлик. Кетган жойида кун кўриб юраверсин. Ҳозир у ўша ёқда ҳам бир бозорчи бойнинг қизига уйланиб, яшаб юрган экан. Сен “қайтариб олиб келинг” десанг, олиб келамиз. Лекин энди у сенга вафо қилармикан?

      – Қайтариб олиб келинг, йўқ, яхшиси мени олиб боринг ўша ерга. Бир марта учрашиб, кўзига қарай, кейин нима қилса ихтиёри…

      – Майли қизим, сени ўзим олиб бораман. Тайёргарлигингни кўр. Икки-уч кун ичида жўнаймиз. Бор, энди дамингни ол.

      Миртожи Лайлони чиқариб юборгач, оромкурсига ястаниб, меҳмонхона шифтидаги қандилга тикилганича, хаёл суриб ўтирди.

      “Нега мен бу қадар кўнгилчанман. Ўша падар лаънатини ими-жимида гумдон қилдириб юборсам бўлмасмиди? Ўша ерда автомобиль ҳалокатига учраб ўлиб кетганида, Лайло ҳам йиғлаб-йиғлаб тақдирга тан берарди-ку. Шу билан масалага нуқта қўйиларди. Менинг ориятим, иззат-нафсим ҳам ором оларди…” “Йўқ, ундай бўлмасди, – деди бошқа бир кўнгли. – Бу билан ҳаловат тополмасдинг. Тўтиёга қилган шунча жафоларинг устига яна бир жафо қилиб, бир умр қарғишга қолар эдинг… Сен Нозимнинг ортидан Мардини жўнатаётганда тузган режанг – энг тўғри режа. Ўша режани амалга оширишинг керак… Марди яхши йигит экан. Виждонли, ориятли. “Мен айғоқчилик қилолмайман”, деди.

      У Миртожибойнинг кўнглидаги гапни айтди. Нозимни топганидан кейин ҳам дарҳол хабар қилмади. Ҳолбуки, Миртожи бошқа кишилар орқали Нозимнинг дарагини ундан олдинроқ топган эди. Марди Миртожибойнинг асл режаси нима эканлигини билмайди. Ҳозирча билмагани ҳам тузук. Кеча у барибир қўнғироқ қилди. Ваъдасининг устидан чиқиши керак эдида. “Мен Нозимни қўриқлашимга ҳожат йўқ экан. Ўзи жуда зўр жойлашиб олибди, энди мени шу ёқимсиз вазифадан озод қилинг”, деди. “Майли, озодсан, – деди Миртожи. – Лекин сен билан ҳамкорлигимиз давом этади”. “Қанақа ҳамкорлик?” “Ўша ерда қурилиш бўйича қўшма корхона очамиз. Сен директор бўласан”. “Мана бу қизиқ таклиф, – деди Марди. – Ўзим ҳам сизга шу ҳақда таклиф билдирмоқчи эдим”. “Демак, фикримиз бир жойдан чиқибди. Ҳозирча шарт-шароитни қара, эҳтиёжни ўрган. Мен яқин орада бораман, гаплашамиз”. “Эҳтиёж катта, у ерда қурилиш кўп. Яхши мутахассис ва ишчи кучи кам. Агар ҳаммасини қонуний қилиб, битта кучли қўшма корхона очсак, зўр капитал қилса бўлади…”

      Миртожибой Россияда қўшма корхона очиш ҳақида анча йиллардан бери ўйлаб юрарди. Бу фикр ҳув ўша Барнаул шаҳрига мева-сабзавот жўнатиб, тахта олиб келиб юрган пайтларида миясига келган. “У ёқда қурилиш ашёси кўп, арзон. Бизда ишчи кучи, қурувчи мутахассис мўл. Шу икки имкониятни бирлаштириш