Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров

Читать онлайн.
Название Қасос ва муҳаббат
Автор произведения Хабиб Темиров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-98-5



Скачать книгу

ўзи кийим оладиган “Марчелло Мастрояни” номли итальянча дўкон эгасига қўнғироқ қилиб, дўконда ҳозир бўлиб туришини буюрди. Дўконга яқинлашганларида, эшик очиқлигини кўриб, яна суюнди. Йигитни ичкарига олиб кириб, дўкон мудирасига буюрди: “Ўн дақиқада “супер куёв” қилиб кийинтирасан!” Буйруқ бажарилди. Йигит саккиз дақиқада итальян киноларида чиқадиган Марчелло Мастрояни деган актёрнинг ўзи бўлди-қўйди. “Кетдик”, деди Қўшоқбой йигитни шошириб. Машинага ўтиришгандан кейин сўради:

      – Айтганча, исминг нима сенинг?

      – Мардибой, – деди йигит.

      Қўшоқбой ҳайрон қолди. Кулди. “Ўзимиздан экансан-ку. Мардилло Мастрояни”, деди. Йигит тушунмасдан елка қисди. Бу вақтда улар тўйхонага етиб келишганди. Ҳайрат билан Миртожибой Қўшоқбойни бағрига босди. Унинг мураккаб топшириғи роппа-роса йигирма саккиз дақиқа ичида бекаму кўст адо этилди.

      – Раҳмат Қўшоқбой, – деди Миртожи. – Тезроқ Лайлонинг олдига олиб боргин-да, биргалашиб даврага чиқишсин. Кейин ўзинг қайтиб кел.

      – Хўп бўлади, – деди Қўшоқбой ва бир дақиқа ўтар-ўтмас келин-куёвни шоҳсупага чиқариб, қайтиб келди.

      – Ким экан, қаердан топдинг? – деб сўради Миртожи.

      – Мардикор. Анови… Саидваққоснинг янги ҳовлисини қураётган экан. Тунов куни кўрувдим. Ўзи яхши архитектор. Бинонинг лойиҳасини чизиб, қурилишига ишбошилик қиларкан. Аммо-лекин қурган иморати зўр. Мавриди келса, бир кўринг. Сиз ҳам Нуртожига янги уй қурмоқчисиз-ку. Аммо мен ўшанга қурдирмоқчиман.

      – Қурилишда ишбоши эканми? Ундай бўлса… яхши-ку. Бизга уни… Худонинг ўзи етказибди. Майли, кейин гаплашамиз. Ҳозир… меҳмонларга қара. Дарвоқе, йигит тўйдан кейин нима қилиши кераклигини биладими?

      – Вазифасини тушунтирганман, – деди Қўшоқбой.

      Ўша куни Марди топширилган “вазифа”ни чиройли қилиб бажарди, ортиқча савол ҳам бергани йўқ. Демак, ишонса бўладиган йигит. Ҳозир яна ўшани қидириб боряпти.

      Мардилло жойида экан. Қўшоқбойни таниса ҳам танимасликка олди. Чамаси қўрқди. “Ўша кунги воқеани бировга айтдими, йўқми деган маънода текширишга келди”, деб ўйлади. Қўшоқбой чиндан ҳам гапни шундан бошлади.

      – Туя-пуя кўрганмидинг яқин орада, – дея ифодали қилиб сўради. Йигит зеҳнли, буни Қўшоқбой ўша куниёқ билган, шу боис дарров тушуниб жавоб берди.

      – Йўқ.

      – Яхши. Қани энди менга таржимаи ҳолингни қисқагина қилиб гапириб бер-чи.

      – Болалар уйида ўсганман. Мактабни битиргач, Самарқанд Архитектура ва қурилиш институтига кирдим. Битирганимдан кейин армияга бориб келдим. Мана, икки йилдан бери қурилиш бизнеси билан шуғулланяпман. Ётоқхонада яшайман. Бўйдоқман…

      – Шуми?

      – Шу.

      – Чиндан ҳам қисқа экан. Майли, ўкинма, ошналашиб кетсак, таржимаи ҳолингни ажойиб саҳифалар билан бойитиб, узайтирамиз. Айтганча, соғлигинг қалай?

      – Худога шукр, соғман.

      – Яхши. Спорт билан ҳам шуғулланиб турсанг керак.

      – Каратэ,