Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров

Читать онлайн.
Название Қуёш ботаётган пайт
Автор произведения Хабиб Темиров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-96-1



Скачать книгу

арғувон, жўка, эман, заранг сингари манзарали дарахтлар эктиришиб, ўзларича тоғ ўрмонлари яратишга ҳаракат қилишган. Уларнинг ҳам анча қисми ўтин бўлиб кетибди. Лекин улар-ку майли, мевали боғларга юраги ачийди одамнинг. Ҳар тугул, яқиндан бери янги директорнинг азму шижоати билан уларни тиклаш, кенгайтириш ҳаракати бошланди.

      …Ажиб боғлар. Уларда ер юзидаги жамики анвойи мевалар, гуллар бор. Бир томони полиз, яна бир томони чўққилар пойига туташган яйловлар. Бу боғ улкан бир дара қўйнида ястаниб ётибди. Пастда чўл, бепоён саҳро. Икки ёнда ҳад-худудсиз пахтазорлар. Шу боис бу боғлар баҳри муҳитдаги омонат оролчаларга ўхшайди. Ғалати бир ташбеҳ: оппоқ бир бепоён, бесарҳад баҳри муҳит. Оппоқ тўлқинлар… Йўқ, бу кўпиклар эмас, пахта чаноқлари. Қайси бир шоир айтганидек, “Чаноқларда қаймоқдай кўпирар пахта”. Ўлма-е, шоири замон!

      Дарвоқе, боғлар… тоғлар қўйнига шу қадар чуқур кириб кетганки, дафъатан топиш қийин, эътибордан четда, гўё кимдир уларни яшириб қолгандай. Эҳтимол, бунинг сабаби уларнинг қадимийлигидир. Назардан четда, эгасиз қолганидир. Унутилган боғлар, эгасиз боғлар… Бунинг яна бир боиси бор. Бир вақтлар тоғ оралиқларидаги қишлоқлар аҳолиси чўлга – янги ўзлаштирилаётган ерларга “ихтиёрий” равишда кўчириб кетилди. Қишлоқлар, яйловлар, боғлар ҳувиллаб қолди. Қўрғонлар, уйлар қор–ёмғирлардан ивиб, эриб, бузилиб, вайрон бўлиб кетди. Бойқушларга ҳам қиладиган иш қолмади бунда. Яйловлар сукунат ичида, фақат тўрғайларга макон бўлиб қолди. Боғлар… боғлар қуримади. Боғлар, не-не кунларни кўрган қадим боғлар маъюс яшайвердилар. Мевалари пишиб, тўкилиб, қуриб, уруғидан янги ниҳоллар униб яшайвердилар боғлар. Фақат парвариш кўрмагани учун чакалакзор бўлиб, ўрмон сингари тиғизлашиб кетдилар.

      Кейин боғларга гоҳ-гоҳида пастдан, дашт қўйнидан одамлар келадиган бўлишди. Уларнинг мевасидан ҳамма бирдек баҳра ола бошлади. Хайрия боғлари бўлди бу боғлар гўё. Кейин уларга эга чиқди. Давлат хўжалиги ихтиёрига ўтди. Сўнгра ўрмон хўжалиги эгалик қилди. Аммо шу йилларда унга бирор кимса ақалли битта ниҳол ўтқазмади. Лекин боғлар яшар, яшарар, ўз умрини сабот ила давом эттираверарди.

      Қизилолма – олмазор боғ номи, Қушхона – осмон бўйи ёнғоқзорлар номи, Оққанд – ўрикзорлар номи, хуллас, хар бир боғнинг ўз номи бор эди. Қизилолманинг олмалари, эҳ, Ойбарчиннинг ёноғи шу олмалардан ранг олган бўлса не ажаб? Эҳ, бу боғлар, бу боғлар… Нима деб атасангиз ҳам атайверинг-у, лекин албатта бу боғда сайр этинг. “Бу боғни қайси боғ дерлар…” деган сатрлар айнан унинг қўйнида туғилган бўлса не ажаб? Эҳ, бу боғлардан кимлар баҳраманд бўлмаган, кимлар таърифига таҳсинлар айтмаган, ашъорлар битмаган. Наҳотки шу боғлар энди… Суллоҳлигу сурбетлик ҳам эви билан-да! Одамлар худодан қўрқишмайди, партиядан, э узр, бандадан уялишмайди-я!

      “На инсофу на виждонни билар ё раб, бу инсонлар!..” дея хиргойи қилди у дилидаги чигилини ёзиш учун.

      Алқисса, Ҳаким чўпон билан яқинроқ танишиш мавриди келди. Уни боғ