Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров

Читать онлайн.
Название Қуёш ботаётган пайт
Автор произведения Хабиб Темиров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-96-1



Скачать книгу

эркалатиб “довдир” деган лақаб билан атайдиган Ҳаким чўпон. Унинг ўзи эса бу лақабни ёқтиради. “Бу – менга она халқим берган, Аллоҳ лозим кўрган тахаллус, – дейди ҳазиломуз оҳангда у. – Минг шукр, минг раҳмат, ахир Ҳаким кал, Ҳаким кўр, Ҳаким чўлоқ ёки маймоқ, Ҳаким қийшиқ ёки гаранг, Ҳаким тентак, Ҳаким ўғри ёки апирис, дейишмаган-ку. Мен катта луғатларни кўриб чиқдим, “довдир”дегани содда, андининг бир хили экан. Хўш, бунинг нимаси ёмон?”

      Ростданам, ҳувори халқимиз нега бунақа қилади-а, бир гал Нурқобил мажлисда сўзлаётган кимгадир шу ҳақда дакки берганди. У эса, “директор бово узр-ку, бизнинг халқимиз кални кал, кўрни кўр, дейди, бундан ҳеч ким хафа бўлмайди”, деб тушиб кетди. Суҳробнинг фикрича, бу “шафқатсиз реализм”, эмиш. “Фақат бизда эмас, бутун дунё халқларида бор бу русм ва у қадимги даврлардан буён истеъмолдан тушмай келади”, деди у. Ҳазил қилди шекилли. Тиббиёт, маданият юксалгани сари одамларнинг жисмоний кемтиклари ҳам уларни юзга солиш каби одатлар ҳам барҳам топиб боради. Лекин…афсуски, очкўзлик, порахўрлик каби ахлоқий қусурларнинг йўқолиши осон эмас.

      “…Мирпўлат Мирзо деган шоирнинг бир шеърини ўқиган эдим:

      Шамолларнинг атридан дилни сармаст этамиз,

      Эсаверар шамоллар мангу, бизлар кетамиз…”

      Дарвоқе, уни сен яхши танисанг, тез-тез кўриб турсанг керак. Менинг саломимини ва мана бу шеър учун миннатдорлигимни айтиб қўй…”

      5

      Суҳроб эса бу пайт таҳририятдаги иссиққина кабинетида ҳаваскор шоиру адибларнинг машқларини лоқайд кўздан кечирмоқда эди. Иш ҳафтасининг охирги куни. Қишлоққа бормаганига ҳам анча бўлиб кетди. Мана, қиш ҳам чиқиб қолди. Ҳаво бироз совуқ. Лекин бориб келиш керак. Ота ҳовлисини, қадрдон дўсти Нурқобилни кўрмаганига ҳам анча бўлди. Бир ойча олдин ўзи келиб, таҳликали гаплар айтиб кетганди. “Марказдан келган терговчилар яқинда бизнинг туманга борар эмишлар, Ҳаким ака айтадики, қишлоғимизнинг аризабозлари Москвага бориб, Ленин мақбарасига ариза ташлаб келишган экан. Унда ёзишибди, “Эй, Ленин бобо ўзингиз тирилиб келиб ҳақиқатни рўёбга чиқармасангиз, ҳаромхўр раҳбарларимизга чора кўрмасангиз, бизнинг додимизни ҳеч ким эшитмаётир.” Сўнгра Кремль деворлари тагида ўтов тикиб бир ҳафта ётишибди. Охир ичкаридан соқчилар қуршовида бир кал одам чиқиб, шеърий қилиб тушунтирибди: “Юборамиз терговчининг зўрини, қуритади ҳаммасининг шўрини.” Аризабозларимиз дейишибдики, бизга зўр-пўри керакмас, анови, ўзингизга ва ўзимизнинг Иличбой (Қиличбой) акага ўхшаган кали бор, худди ўшани жўнатинг, депти. “Майли”, депти кал, сизларда ҳам ўзимизникилардан бор экан, айнан ўша тос каллани юборганим бўлсин.”

      Икки дўст аввалига Ҳаким чўпоннинг шунга ўхшаш афандинамо гапларини айтишиб роса кулишди-ю, пировардида Нурқобил бирдан маъюс тортди. “Масала жиддий”, деди. “Нега ташвишланасан, сизларда пахта экилмайди-ку, қолаверса, ўзинг тоза бўлсанг, нимадан ҳайиқасан” таскин берди Суҳроб. “Кўпга