Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров

Читать онлайн.
Название Қуёш ботаётган пайт
Автор произведения Хабиб Темиров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-96-1



Скачать книгу

ҳам. Ҳолбуки…”

      Йўқ, буни энди муҳаббат деб бўлмаса керак. Агар чиндан ҳам миш-мишларда зиғирча ҳақиқат бўлса, бу…зино, адабийчаси “дон олишув”, дейилади. Нурқобил тоза йигит, ундай қилмаса керак. Аммо шундай дейсану, дўстингнинг руҳиятию жисмонияти хусусида холисона мулоҳаза юритилса, уни айблаш қийин. “Ғунажин если глазами не моргает, буқа к ней не шагает”, деркан Ҳожибой деган янги чиққан бир қизиқчи. Ахир, Нурқобил ҳам инсон-ку, ҳали қирқдан ошмаган навқирон йигит-ку. Хотини ўлганига ҳам анча бўлди. Ҳалиям унга минг раҳматки, Гулруҳни тузатиш учун югурмаган жойи, қаратмаган табиби қолмади. Аммо сақлай олмади. Иккинчи фарзанди ёшига етмай Гулруҳ узилди. Ҳалиям бахтига аммаси – Гулсара хола бор экан. Болаларини оқ ювиб, оқ тарайди.

      Нурқобилда ҳам дил бор, кўнгил бор, ахир. Айби – назари районнинг каттакон раҳбарларидан бирининг ўзидан анча ёш аёлига тушгани бўлса, буям бир қисмат-да. Қолаверса, айбнинг каттаси Ўташевнинг ўзида. Йўқса, ёши бир жойга бориб, ўғиллари эр етиб турганда хотин қўйиб, ёш қизга уйланишига бало борми? Яна беш болали хотинини хиёнатда айблашга уялмаганини қаранг. Эмишки, қандайдир тўйда бир кимса билан дон олишганмиш ва буни эрига, яъни Ўташевга қасддан қилганмиш. Хуллас, шунақа олди-қочди уйдирмалар. Ҳар ҳолда Ўташев хотинини қўйиб, Маъсумага уйлангани рост. Бунгаям ўн-ўн беш йил бўлган. Лекин Ўташев Маъсумадан фарзанд кўрмади.

      Нурқобилни Маъсума билан бир гал Чимёндами, Чортоқдами бирга кўришган экан. Оғзи ботир бекорхўжаларга бир баҳона топилмасин. Топилдими, балога қолганингиз шу. Хуллас, уларнинг “ишқий саргузаштлари” оғиздан оғизга кўчиб, икки тоғ орасига тарқалиб кетди.

      Ҳолбуки, бу гаплар ғирт уйдирма бўлиши мумкин. Бир замонлар институтда бирга ўқишган бир эркак билан замонавий фаол аёл дўстона муносабат юритса, нега ундан дарров ҳирсий, ишқий маъно қидириш керак экан.

      Суҳроб охирги марта келганида Нурқобилга шу ҳақда гап очганди. Нурқобил қўл силтади: “Оғзига кучи етмаган кўп”.

      Лекин бу гап Нурқобилга адовати бор кимсалар учун яхши қурол бўлишини у билармиди? Айниқса, Ўташевнинг укаси Бойқувват, Қилич кўса кабилар бундан фойдаланишга уринишлари турган гаплигини Нурқобил тушунармиди?

      Тушунарди, шекилли. Ахир у “Бойқувват билан Кўсадан эҳтиёт бўлишим керак. Шулар тайин бир балони бошлайди” деганди-ку.

      Қишлоқда мана беш-ўн йилки, бир тўда “ҳақиқатпарварлар” макон қурган. Қилич кўса ана шуларнинг пинҳоний бошлиғи. Сиртида ёмонлаб ҳам қўяди, “нима кераги бор экан шуларга, тинчгина юришса бўлмасмикан”, деб. Ичида эса шум ниятидан асло қайтмайди. Хуфя машваратлар ўтказиб, аризабозларга янги-янги “жанговар” топшириқлар беради. Мақсади битта – қандай қилиб бўлса ҳам хўжалик директорлигини тортибо лиш. Илгари Суҳробнинг отаси Музроб Туробов директор бўлганида Нурқобил хўжаликда, Кўса бўлимда зоотехник эди. Амалдорлик чўққиси сари юришни ўша чоғлардан бошлаган. Нурқобил директор бўлгач, уни “тинчирмикан”