Название | ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР |
---|---|
Автор произведения | Коллектив авторов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Энди лутфан менга бир нарса дейсизми? Бундай каллалар билан, бундай қўлидан бир ишкелиши мумкин бўлган, аммо туркнинг руҳ дунёсидан маҳрум кимсалар билан Туркия ва турк дунёсига қандай ҳам хизмат қиларди?
Мақоламнинг бошига қайтаман: Мен Турк Жумҳкҳуриятларига ўн марта бориб келдим. Ота юртимизни ва қондош-жондошларимизни тавсифлайдиган юз битта ТВ дастурини тайёрладим ва эфирга ҳавола этдим. Туркиянинг 70 вилоятида минбарга чиқдим. Кўрганларимни, билганларимни биқмасдан-зерикмасдан баён этдим. Кўр-димки, менинг кўрган ерларимни , мендан ҳам яхшироқ билган идеалист инсонла- римиз, ёшларимиз бор. Фақат ҳеч бир нарсадан хабарсиз , ҳатто баёнларимни ҳам қабул қилолмайдиган, уйқули кўзлар билан юзимга боқиб турган инсонларимиз ҳам мавжуд.
Туркия комил, буюклашган бир ўлка бўлиши билан бирга турли сиқинтилар ичи-да қолган бир ўлка. Давлатимизнинг яна кучли бўлиши миллатимизнинг янада фаровон яшаши учун Ғарб дунёсидан узилмаслик шарти билан, янги қурилган Турк Жумҳуриятлари билан сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларни ривожланти-ришимиз, шартларнинг шарти бўлиб қаршимизга чиқмоқда.
Туркия бу бурч ботқоғидан, бу ҳаёт қийинчилигидан, бу ишсиз оломонимиздан қутула олиши ва инсонимизнинг янада роҳат-фароғатда , янада маъмур яшай олиши учун экономика ва сиёсат одамларимизнинг илгари сураётган шартларини биласиз:
1.Туркияда янги иш жойлари очувчи ишлабчиқаришни юксалтиришимиз керак.
2.Юртимиз то юзага чиққунча халқимиз белбоғини маҳкам боғлаши, эҳтиёжлари мавзусида эгалик қилишни билиши керак.
3.Эксфортни орттириши керак.
4.Юртга четдан маблағ келтирилиши керак.
Энди шу тўрт йўриқ асосида, шахсан ўзим гувоҳ бўлганим, жуда муҳим воқеани диққатингизга ҳавола қилгим келади.
Бир Озарбайжон саёҳатимда, иттифоқо, 2000 йил бошларида Бокуда бизнинг тадбиркорларимиз бир кўргазма очиб савдо ташкил қилгандилар. Мен кўргазмани бориб кўргим келди. Катта темир дарвоза очилганда, кўзимга ташланган илк лавҳа устида катта ҳарфлар билан ёзилган икки калима лиққатимни тортли: “Чўрум тухум-лари”. Уялиб кетдим.башарамга қирқ тухум отилгандай бўлди. Шу пайт орқадошим Метин Камол, Бокуда тижорат атташемиз эди. Тўғри унинг ёнига бордим:
–Метин,– дедим,– жуда уялиб кетдим. Бу қанақа иш бўлди? Азамат Туркия Жумҳурияти